Go‘zal Turkiston
0:00
/
Toshkent
temperature icon 11°C

TAVSIYA QILAMIZ


31.10.2025 | 15:22

img137

“ВА ҲАММАДАН ҚОЛДИ ЖОЙ”

Асрор СУЛАЙМОНОВ

Фото: Абдуманнон Муҳаммад

Яна бир иш куни якунланди. Метро бекати гавжум. Поезд келиши билан уйига, ётоқхонасига, қўшимча дарсга ва дарсдан ташқари ишга ошиқаётган ёшлар вагонга селдай ёпирилди. Бизга ўхшаган кексалар бунақа издиҳомга ўзини ура олмайди. Қаерга ҳам шошардим, яхшиси, йўловчилар сийраклашишини кутаман.
Ўриндиққа ўтирар эканман, катта мониторга кўзим тушди. Унда жамоат транспортларида тик туриб кетаётган нуронийлар, ҳомиладор ва ёш оналар акс этган кадрлар алмашиб турарди. Экраннинг пастида ёзувлар кўринди: “Жой бер! Елкамга ботиб кетди бу юк. Бу юкни манзилга етказишим керак! Кексайдим, сочим оқарди, елкам қаварди, тиззаларимга оғриқ кирди”.
Гуруч курмаксиз бўлмайди. Лекин ёшларни ёппасига айблашдан ҳам йироқман. Бири кун бўйи тик оёқда ишлаган, бири узундан-узун маърузаларни тинглаб чиқяпти, бири эса ҳали тун бўйи ишлаши ё дарс тайёрлаши керак… Икки ўртада бир муддат ором олишнинг қулай жойи – автобус ва метро ўриндиқлари. Яна кадрдаги ёзувларни ўқишга ошиқаман:
“Биз битта вагонда, битта автобусда, йўқ-йўқ – битта дунёда кетяпмиз. Сен, эй, XXI асрнинг қиз-у ўғлони! Эй, қўлидаги смартфонга маҳлиё авлод! Эй, ҳаётимнинг давомчиси, камолим келажаги! Хизмат қилганларга, кексаларга, ҳаётда сенга жойини бериб кетаётганларга, андиша қилиб тик турганларга, аввало, оналарга, бўлғуси оналарга – Ватаннинг тирик тимсолларига жой бер!”
Биз ориятли халқмиз. Каттани ҳурмат, кичикни иззат қилиш қонимизга сингган. Хориж сафарларида бўлган дўстлар ва яқинларимдан кўп эшитганман. У давлатларда кексаларга ҳурмат кўрсатиш ёт нарса экан. Буни ўзим ҳам кузатганман. Ҳатто, Макка ва Мадинадай ислом бешиги бўлган диёрларда ҳам ёшлар кексаларга жой беришни хаёлига келтирмайди. Бизда эса бу миллий қадрият даражасига кўтарилган. Мана шу қадриятни ёшлар орасида тарғиб қилиш, уларга ўргатиш биз зиёлиларнинг вазифамиз. Метрополитен ходимларининг айтишича, шу каби роликлар ва эслатмалар фарзандларимизга ижобий таъсир кўрсатяпти экан.
Узоқ кутиб, амаллаб вагонга ҳам чиқиб олдим. Тутқичдан ушлаб турсам, ўрта ёшлардаги синглимиз жой берди. Буни кўрган норғул йигит ўрнидан турди. Иккаласи ҳам кейинги бекатларда тушиб қолди. Аммо кимдир камайиб қолгани сезилмади. Бу ҳолат таниқли болалар шоири Абдураҳмон Акбарнинг сатрларини эсимга солди:

Чиройли эди бу ҳол,
Нафосатга эди бой.
Ҳамма етди манзилга
Ва ҳаммадан қолди жой.

“Жадид” газетасининг 2025 йил 24 октябрдаги 43-сонида


ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР

“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]

21.01.2026 | 15:59

img826

МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ

Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]

21.01.2026 | 12:50

img820

ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!

Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]

21.01.2026 | 09:47

img855