11.11.2025 | 10:13
211
“С5+1”=!
Жамолиддин БАДАЛОВ

Жаҳон сиёсати ва иқтисодиётида кескин ўзгаришлар юз бераётган бир даврда Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги фаоллиги, айниқса, дунёнинг қудратли давлати бўлмиш АҚШ билан стратегик муносабатларни мустаҳкамлаш йўлидаги саъй-ҳаракатлари алоҳида эътиборга лойиқ. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатлари Президенти Доналд Трампнинг таклифига биноан Вашингтон шаҳрига амалий ташрифи айнан шундай муҳим воқелик бўлди. Бу ташриф икки давлат ўртасидаги алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш, Марказий Осиё минтақасидаги ҳамкорлик ва хавфсизликни таъминлашда ҳам муҳим аҳамият касб этди.
Бу галги ташриф шу йилнинг ўзида АҚШга амалга оширилган иккинчи ташриф ҳисобланади. Ню-Ёркдаги БМТ Бош Ассамблеясининг юбилей сессияси доирасида АҚШ билан халқимиз манфаатларига мос келишув ва битимлар имзоланди. Хусусан, АҚШнинг етакчи компаниялари билан фуқаро авиатсияси, тог‘-конь саноати, молия ва инновациялар, кимё, энергетика ва бошқа устувор йўналишларда умумий қиймати 100 миллиард доллардан зиёд шартномалар ва истиқболли лойиҳалар портфели шакллантирилди. Ушбу тарихий воқеа мамлакатимизнинг инвеститсиявий жозибадорлиги, АҚШ компанияларининг Ўзбекистон иқтисодиётига қизиқиши, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлиги ва бизнес юритиш учун яратилган қулай шароитларнинг ортиб бораётгани натижасидир. Ушбу келишувлар Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланиши ва жаҳондаги нуфузини янада мустаҳкамлашга, халқимизнинг ҳаёт даражасини оширишга хизмат қилади.
Бугун Президент Шавкат Мирзиёевнинг узоқни кўзлаган сиёсати ва тинимсиз изланиши туфайли Ўзбекистон янги тараққиёт йўлидан илдам бормоқда. Давлатимиз томонидан очиқлиги ва жадаллиги билан ажралиб турган изчил, аниқ ва конструктив сиёсат олиб борилаётгани АҚШ билан муносабатларда ҳам намоён бўлмоқда. Президент Доналд Трамп: “Президент Мирзиёев – бир сўзли инсон, биз бошқа кўплаб масалалар устида биргаликда ишлашда давом этамиз!” дея олқишлаши ҳам йирик давлатнинг Ўзбекистондаги ортга қайтмас ислоҳотларга ишончини намоён этади.
Америкаликларнинг доно мақоли бор: “Одамларнинг сўзига эмас, ишига боқ”. Мильлий етакчимиз ўзининг оқилона сиёсати ва амалий ишлари уйғунлиги билан жаҳонда катта обрў ва эътибор қозонди. Шу ўринда бир фикрни айтмоқчимиз. Ҳозирги кунда дунёда расман 200 дан зиёд мустақил давлат бор, лекин айримларининг мустақиллиги сунъий, фақат қоғозда. Чунки улар сиёсий, иқтисодий ёки хавфсизлик жиҳатидан у ёки бу давлатга тобе. Афсуски, уларнинг тақдири ўз пойтахтларида эмас, бошқа пойтахтларда ҳал этилади. Ўзбекистон улардан фарқли ўлароқ, ҳақиқий мустақилликка эга бўлди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўта таҳликали ва мураккаб даврда жонажон Ватанимиз истиқлолини нафақат кўз қорачиғидек асраб ҳимоя қилмоқда, балки уни тез суръатлар билан ҳар томонлама мустаҳкамлаб бормоқда.
Президентимиз ташаббуси билан қўшни Марказий Осиё давлатлари, узоқ ва яқиндаги барча хорижий мамлакатлар билан дўстона, ўзаро манфаатли муносабатлар қатъий қарор топди. Шуни англаш лозимки, бу ютуқлар ўз-ўзидан ёки тасодифан келаётгани йўқ. Ҳар бир муваффақият негизида Президентимизнинг чуқур ўйланган сиёсати ва иродаси турибди.
АҚШдек буюк давлат ҳамма билан дўстона муносабат ўрнатмайди. Бу давлат Ўзбекистон мустақиллигини биринчилардан бўлиб тан олган, унинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини қўллаб-қувватлаб келаётган экан, Марказий Осиёга оид ташқи сиёсатини белгилаш ва олиб боришда Ўзбекистонга суянишга интилмоқда. Президентлар даражасидаги мулоқот Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва хавфсизлик масалалари бўйича стратегик шерикликни янада чуқурлаштиришга хизмат қилади. Бу эса икки мамлакат манфаатларига мос келадиган узоқ муддатли ҳамкорлик учун мустаҳкам пойдевор яратади.
Ташриф дастуридан АҚШ Конгресси ва ҳукумати вакиллари билан музокаралар, ушбу мамлакат етакчи компаниялари раҳбарлари билан алоҳида учрашувлар ҳамда ишбилармон доиралар иштирокида давра суҳбати ҳам ўрин олгани иқтисодий ҳамкорликка берилаётган устувор аҳамиятдан далолат беради. Ўзбекистон кейинги йилларда invesтитсия муҳитини яхшилаш, иқтисодиётни эркинлаштириш ва коррупцияга қарши курашиш борасида жиддий ислоҳотларни амалга оширмоқда. Бу ислоҳотлар АҚШ компанияларига Ўзбекистон бозорига кириш ва инвестиция киритиш учун янги имкониятлар эшигини очмоқда. Ўзбекистонда фаолият юритаётган АҚШ компаниялари орасида “Эххон Mobil”, “CНҲ Industrial”, “Cоcа-Cола”, “Ҳятт”, “Ҳилтон”, “Жоҳн Deere”, “Ҳонейwелл”, “Cатерпиллар” ва бошқалар бор.
АҚШ илғор технологиялари, капитали ва бошқарув тажрибасининг Ўзбекистонга кириб келиши мамлакатимиз иқтисодиётини модернизация қилиш, саноат, қишлоқ хўжалиги ва энергетика соҳаларини ривожлантириш учун долзарб аҳамиятга эга. Президентимиз ташрифида Савдо палатаси раисининг иштирок этиши ҳам иқтисодий алоқаларни жонлантириш, ўзаро савдо айланмасини кўпайтириш ва янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ қадам ташланаётганини кўрсатади.
Ўзбекистон Республикаси “Ташқи сиёсий фаолият концепцияси”га мувофиқ Америка Қўшма Штатлари билан ҳамкорлик республикамиз ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан ҳисобланади. Ҳозирги Ўзбекистон–АҚШ муносабатлари ўзининг кўп қиррали жиҳатлари ва узоқ муддатга мўлжаллангани билан ажралиб туради. Ва айни пайтда халқаро ҳуқуқ нормаларининг умумеътироф этилган тамойиллари, хусусан, ўзаро ҳурмат ва бир-бирининг манфаатларини инобатга олишга асосланган. Ўзбекистон ва АҚШ бир қатор халқаро ҳамда минтақавий муаммолар бўйича бир хил позицияга эга бўлиб, минтақа ва жаҳон миқёсидаги хавфсизлик таҳдидлари, хусусан, гиёҳвандлик моддаларининг айланиши, оммавий қирғин қуролларининг тарқалишига қарши кураш, шунингдек, Марказий Осиё ва Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш соҳаларида ўзаро фаол ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Икки давлат муносабатларида сифат жиҳатидан янги ва ўзаро манфаатли алоқаларни йўлга қўйишга асос бўлган ҳужжат 2002 йили имзоланган Стратегик шерикчилик ва ҳамкорликнинг асослари тўғрисидаги Декларатсия ҳисобланади. Икки томонлама ҳамкорликни узвийлаштириш, қайд этилган келишувларни ўз вақтида бажариш мақсадида кенг қамровли “Йўл харитаси” ҳам амалга оширилмоқда. Ўтган қисқа давр ичида турли даражадаги делегациялар алмашилди. Давлат раҳбарлари 2017 йил май ойида Ар-Риёд шаҳрида ва сентябрда Ню-Ёркда учрашдилар. 2018 йил 16 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Оқ уйда Америка Қўшма Штатлари Президенти томонидан кутиб олинди. Оқ уйдаги учрашув чоғида қабул қилинган “Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари: стратегик шериклик янги даврининг бошланиши” номли Қўшма баёнот ҳақиқатан ҳам ўз номланиши ва мазмун-моҳияти билан жуда кўп нарсани англатади. Ҳар иккала томоннинг узоқ келажакка мўлжалланган интилишларини тасдиқлайди.
Шавкат Мирзиёев ва Доналд Трампнинг шу йил сентябрь ойида Ню-Ёрк шаҳрида бўлиб ўтган музокаралари Ўзбекистон ва АҚШ муносабатларини барқарор даражага олиб чиқди. Ўзбекистон Президентининг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси Абдулазиз Комилов таъкидлаганидек, мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар икки шартли босқичдан ўтган. 2017 йилгача ҳамкорлик “етарлича барқарор бўлмаган”, асосан, хавфсизлик ва Афғонистон масалалари билан чекланган эди. Савдо-иқтисодий ёки инвестиция соҳасидаги ҳамкорликка келсак, афсуски, бу борада сезиларли натижаларга эриша олмаганмиз. Президентимизнинг 2018 йилда Вашингтонга амалга оширган расмий ташрифи стратегик шерикликнинг янги даврини бошлаб берди. Бу босқич ҳамкорлигимизнинг деярли барча соҳаларини қамраб олган кенг миқёсдаги кун тартибини шакллантириш билан тафсифланади.
Бугун Америкадаги нуфузли сиёсий доира ва бизнес вакиллари мамлакатларимиз ўртасида ҳамкорликнинг янги босқичи бошланганини эътироф этмоқда. Сўнгги йилларда икки мамлакатнинг ўзаро савдо ҳажми икки баравар ошди. Америкалик сайёҳларнинг Ўзбекистонга оқими 50 фоизга кўпайди. АҚШ Конгрессида “Ўзбекистон бўйича кокус” – республиканинг норасмий дўстлари гуруҳи тузилди. Тошкентда кенг қамровли, жумладан, маркетинг ва тадбиркорлик, компютер фанлари, медиа индустрияси, соғлиқни сақлаш бошқаруви каби академик дастурларни ўз ичига олган Вебстер университетининг филиали очилди.
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Ҳеник шу лавозимга киришишдан олдин АҚШ Сенатида сўзлаган нутқида айтганидек, Ўзбекистон – Марказий Осиёнинг юраги ва АҚШнинг кучли шериги. Ҳеник Тошкент билан ҳамкорликнинг таъсирини бутун минтақа, шунингдек, Евросиё, ҳатто Ҳинд ва Тинч океанлари ҳудудлари мамлакатлари билан ҳам боғлайди.
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ етакчиларининг “C5+1” форматидаги саммитида иштирок этди. Мазкур формат минтақавий ҳамкорлик ва хавфсизликни таъминлашда алоҳида аҳамиятга эга. Президентимизнинг ташаббуслари билан минтақавий ҳамкорлик сўнгги йилларда янги босқичга кўтарилганини барчамиз яхши биламиз. Саммит доирасида Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш, терроризм ва экстремизмга қарши кураш, чегара хавфсизлигини мустаҳкамлаш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва минтақавий иқтисодий интеграцияни чуқурлаштириш каби масалалар муҳокама қилинди.
Ўзбекистон бу жараёнларда минтақадаги барча давлатлар манфаатига хизмат қиладиган конструктив мулоқотни илгари сурмоқда. Саммит Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги икки томонлама стратегик шерикликни чуқурлаштиради, айни пайтда Марказий Осиё минтақасидаги ҳамкорлик ва барқарорликни таъминлашда ҳам салмоқли қадам бўлади.
“5+1” деб аталувчи кўп томонлама учрашувлар формати Марказий Осиёнинг бешта давлати (“5”) ва халқаро ҳамкор (“1”)ни назарда тутади. Мазкур формат давлат раҳбарлари, ташқи ишлар вазирлари ва экспертлар даражасида ташкил этиладиган учрашув ҳамда форумлар доирасида мунтазам мулоқот қилиш учун дипломатик платформа вазифасини ўтайди. 2015 йилнинг ноябрь ойида Самарқандда АҚШ ташаббуси билан йўлга қўйилган “C5+1” ҳамкорлик форматида Марказий Осиё давлатларининг ташқи ишлар вазирлари ва АҚШ давлат котиби иштирок этиб келган. Кейинги йиллар давомида яна бир нечта учрашувлар ўтказилган. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2023 йил 19 сентябр куни Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ етакчиларининг “C5+1” форматидаги биринчи саммитида иштирок этган.
Бу платформа орқали АҚШ ўзининг минтақага нисбатан сиёсатини тушунтиради, Марказий Осиё ҳукуматлари позициялари ва қизиқишлари билан танишади, ўзаро фикр алмашилади. Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон раҳбариятлари бу форматни қадрлайди, унга “самарали давра” деб қарайди. Йилига камида икки бор ўтказиладиган йиғинлар минтақа ва Вашингтонни бир-бирига яқинлаштириб, ўзаро ишончни оширяпти.
2021 йилдан бери “C5+1” мулоқоти янада жадаллашмоқда. Иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга талаб юқори, атроф-муҳит билан боғлиқ муаммоларга қарши биргаликда чора кўриш истаги кучли. Платформа 2022 йилдан ўз котибиятига ҳам эга бўлиб, унинг вазифаси ҳукуматлараро самарали алоқани таъминлаш, йиғинларни ўз вақтида ташкил этиш ва мақсадлар амалга ошиши учун қилинаётган ҳаракатларни сарҳисоб қилиб боришдан иборат.
АҚШ Марказий Осиёда 1990 йиллардан бери мустақиллик ва суверенитетга урғу бериб, бу республикаларни қувватлаб келмоқда. Билл Клинтон, Жорж Буш, Барак Обама, Жозеф Байден ва Доналд Трамп каби барча президентлар даврида бу ёндашув ўзгармади. АҚШ дипломатларининг фикрича, бу давлатлар анча оёққа туриб олди, улар катта йўлни босиб ўтди, мустақил ва ўз тизимларига эга бўлди. Бугун минтақа ўзгариб бормоқда. Бу ташқи дунёни ҳам шунга яраша ҳаракат қилишга ундайди. Масалан, Америка билан ҳамкорлик Ўзбекистон ва қўшниларимизни глобал молия бозорига, инновацион фирмалар, илм-фан, технология, муҳандислик ва математика бобида гигант ишлар кетаётган майдонга олиб чиқади. Ўзбекистон ва минтақанинг бошқа давлатлари Америка билан шу жиҳатлари учун ҳам яқиндан ишлашни хоҳлайди. Негаки, бугунги замонавий дунёда кончилик, нефть ва газга таяниб яшаш билан иқтисодни ривожлантириш қийин. Ҳамма ҳам бу борада муваффақият қозонган эмас. Табиий бойлигига таянган айрим давлатлар бой, айримлари эса қашшоқ. Инсон капиталига сармоя йўллаш ҳақида кўпроқ ўйлаш керак. АҚШ илм-фан, технология, таълим бобида самарали ёрдам кўрсата олади.
Америкаликлар назарида, Президент Шавкат Мирзиёев ҳар сафар нутқ сўзлаганда, ундан янада кўпроқ ишлар, каттароқ қадамлар кутилмоқда. Ўзбекистон халқи ўз раҳбарига ишонмоқда, демак, Америка ҳам шунга қараб ҳаракат қилади. Конгрессда, бошқа ҳукумат органлари ва идораларида Шавкат Мирзиёев ижобий тилга олинади, унинг қарорларига қизиқиш юксак. Шу боис, Марказий Осиё ҳақида гап кетганида, Ўзбекистон муҳокама марказида бўлиши табиий ҳолга айланмоқда.
Трамп маъмурияти давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевга Марказий Осиёдаги динамикани ижобий томонга бурган лидер сифатида қарамоқда. “C5+1” форматидаги диалог маркази, оддий қилиб айтганда, Тошкент бўлиб қолгани ҳам Ўзбекистонга янги вазифа ва масъулият юклайди. Лекин минтақавий ҳамкорлик, бирдамлик фақат иродага боғлиқ эмас. Тузилмавий тўсиқлар ҳали талайгина. Масалан, Ўзбекистон денгизга чиқиш учун икки давлатни кесиб ўтиши керак. Транзит қиммат. География, афсуски, иқтисодий кўрсаткичларга ҳам таъсир қилади. Гап яна мустаҳкам тизимлар барпо этишга, иқтисодий диверсификацияга, минтақани очиш, мамлакатни янада эркин ва очиқ жамиятга айлантиришга бориб тақалади.
Бир томондан, “5+1” формати ҳамкорлик учун қулай дипломатик платформа ҳисобланса, бошқа томондан, “мувозанатлаштирувчи минтақавийлашув” назариясига кўра, кўп қиррали ҳамкорлик ва мулоқот шакллари орқали ташқи сиёсатни амалга ошириш ҳамда ташқи кучларнинг таъсирини мувозанатловчи норасмий воситадир. Шу нуқтайи назардан, ҳозирги геосиёсий вазият ва шароитда Марказий Осий давлатлари учун хорижий шериклар билан ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш ғоят муҳим ҳисобланади. Бундан ташқари, ушбу ҳамкорликни чуқурлаштириш Марказий Осиёнинг аҳамиятини ошириб, минтақа манфаатлари йўлида турли масалаларни бартараф этишнинг самарали омили саналади.
“Жадид” газетасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 45-сони
ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР
“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]
21.01.2026 | 15:59
830
МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ
Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]
21.01.2026 | 12:50
823
ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!
Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]
21.01.2026 | 09:47
858



