Go‘zal Turkiston
0:00
/
Toshkent
temperature icon 10°C

TAVSIYA QILAMIZ


18.12.2025 | 09:31

img313

“БОБУРНОМА” ҚИРҒИЗ ТИЛИДА

2023 йили буюк шоир ва мутафаккир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигига бағишланган анжуманда ўзбек олимлари томонидан “Бобурнома” асарини қирғиз тилига таржима қилиш таклифи билдирилди. Сўнгги йилларда “Бобурнома” қорақалпоқ, қозоқ ва италян тилларига таржима қилингани ҳам менинг бу бебаҳо асарни қирғиззабон ўқувчиларга етказиш ниятимни мустаҳкамлади.

Шундан сўнг, ўтган икки йил давомида “Бобурнома”нинг Порсо Шамсиев, Содиқ Мирза­ев нашрга тайёрлаган (1960, 1989), Ваҳоб Раҳмонов ва Каромат Муллахўжаева ҳозирги ўзбек тилига табдил қилган (2008, 2019) вариантларини чуқур ўрга­ниб, қиёслаб таржима қилишга эришдим.

“Бобурнома” нафақат Ўзбе­кистон, айни пайтда, бутун Марказий Осиё, Афғонистон, Ҳиндистон, Покистон мамлакатлари учун ғоят муҳим тарихий асардир. Унинг ўтган давр мобайнида форс, инглиз, француз, немис тилларига қайта-қайта, шунингдек, урду, турк, уйғур, япон, голланд, рус, араб, хитой, испан, озарбайжон тилларига таржима қилингани ҳам бу бетакрор адабий обиданинг жаҳоншумул шуҳратидан далолат.

Бобур Мирзонинг инсонпарварлик ғояларига йўғрилган самимий ва рост сатрлари қирғиз китобхонла­рига манзур бўлишига шубҳа йўқ. Ушбу таржима Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва бобурийлар илмий меросини қардош халқлар ўртасида янада кенг тарғиб-ташвиқ қилишга хизмат қилади, деган умиддаман.

Хосият БEКМИРЗАЕВА,
филология фанлари бўйича фалсафа доктори

“Жадид” газетасининг 2025 йил 12 декабрдаги 50-сонида


ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР

“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]

21.01.2026 | 15:59

img828

МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ

Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]

21.01.2026 | 12:50

img820

ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!

Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]

21.01.2026 | 09:47

img855