25.09.2025 | 12:27
348
ҚОДИРИЙДАН ҚОЛҒОН ҚАЙҒУ
Яқинда ошнамиз неварасини уйлантирди. “Келин салом” маросимига бир халфа аёлни айтган экан – келин уловдан тушаётганида “Тўйлар муборак”ни чалароқ айтди-ю, “Ана лангур, мана лангур…” деб мазмуни ортида уятли ҳолат тушуниладиган термани бошлаб юборди, денг. Ёши улуғроқ кишилар уятдан кўзларини қайга яширишни билмас, қиз-у жувонлар йигитлар билан ўртада жавлон уришар, ниҳояда дуога қўл очадиган имом ерга қараб олганди…

Қўшнимиз билан тўйдан қайтишда йўл-йўлакай гурунгимиз ҳозирда кўпайиб кетган маза-матрасиз қўшиқлардан бошланиб, миллий анъаналаримизга мутлақо зид сериалларга бурилди. “Телевизорни бола-чақа ёнида кўролмайдиган бўлдик. Айниқса, сериаллардаги очиқдан чиқ беҳаё саҳналар, тавба деб гапирай, келин-у қайнота “севгиси”, ўта нозик қочиримларни ёшгина артистлар ҳеч тортинмай айтишлари… Буларни назорат қиладиган бормикан?” деб ҳасратланди қўшним. “Сиз “бола-чақа ёнида кўролмайдиган бўлдик”, деган ўша сериалларни болаларсиз ўзингиз кўрасизми?” деган саволимга қўшним жавоб беролмай қолди. “Аввало, ҳар биримиз ўзимизни назорат қилишимиз керак”, деб уни хижолатдан қутқардим.
Ижтимоий тармоқларда телесериаллардаги тутуруқсиз, бемаъни саҳналар ҳақида ҳавола қўйилмаган куннинг ўзи йўқ. Вақтли матбуот булар ҳақида қанча бонг урди, асосли мулоҳазаларни ёритди – натижа эса кўринмаяпти.
Нега шундай бўляпти? Тўғрироғи, нега шундаймиз? Бу иддао кўпроқ томошабинга тегишли. Негаки, телеканаллар рейтинги мониторинг қилинганида, айнан сериаллар берилаётган вақтда кўплар экран қаршисида “михланиб” ўтириши аниқланган.
Дидимиз қачон бу қадар ўтмаслашди, қачондан буён пардасиз саҳналарга маҳлиё бўлиб қолдик? Айримлар айбни ёшларга тўнкашга уринади. Аммо, аллақачон соқолига оқ тушган кишилар ҳам давраларда: “Кеча анов кинони кўрдим. Келин дегани роса кетворган экан, қайнота бечоранинг ҳушини олибди. Шу ерини артистлар жуда зўр ўйнашган-да”, деб гап сотиб ўтирганига гувоҳ бўлганман… Шу боис, киночилар: “Одамлар кўряпти-ку!” деб ўзини оқлайди ва бундан баттарроқ саҳналарни “ижод” қилади.
“Оммавий” (аслида “оломон”) маданият ҳақида сўз юритишдан олдин, бир аср ортга – “тарихимизнинг кир ва қора замонлари”га қайтишга тўғри келади. “Иштирокиюн” газетасининг 1919 йил 24 октябрь сонида буюк адиб Абдулла Қодирийнинг “Эски шаҳар театру ҳаваскорларига” сарлавҳали луқмаси чоп қилинган. Адиб унда афсусланиб ёзади: “Маълумки, санойи нафиса – театру бизим Тошканд мусулмон ёшлари орасинда жуда ҳам енгил бир иш онглашилганликдан фавқулодда бир бузуқликда давом этмакда бўфильмнингғлар мактаби бўлган театру саҳналари аллақандай сафсата ва ноаҳил кишилар қўлинда бир ўйинчоқ бўлиб келмоқдадир…”
Маълумки, жадид боболаримиз тарих тақозоси билан мустамлака юкини елкаларидан вақтинча улоқтирган давр – ўтган асрнинг ўнинчи йиллари охири ва йигирманчи йилларида омма зеҳниятини янгича қарашлар ва озодлик нафаси билан юксалтириш учун маориф тизимини тўла ислоҳ қилиш билан бирга, театрни ривожлантирмоққа ҳам жиддий киришганлар. Ҳали кино оммалашмаган замонда оддий халқ орасига кириб бориш, уларни қадим миллий қадриятлар ва янги давр талаблари асосида тарбиялашда театрнинг ўрни беқиёс бўлган. Шу сабабли, буюк жадид бобомиз Маҳмудхўжа Беҳбудий илк ўзбек инновационни яратгани бежиз эмас.
Қодирий мурожаат қилинновациони шаҳар театру ҳаваскорлари озодлик эпкинидан руҳланиб, турли фирқа ва йўналишларга оғи кетган кишилар эди. Бу даврда декадентчилик, модернизм, ғоясизлик, ўнгчилар ва сўлчилар каби турли-туман оқимлар ўз ғояларини оммага сингдириш учун театрдан унумли фойдаланишга интилган. Онги тўла шаклланмаган, давр талотумларини англаб етмаган ҳаваскорлар гуруҳлари ўша фирқа, гуруҳ ва йўналишлар таъсирига тушиб, театрларда бемаъни ва ҳатто уятсиз саҳналарни намойиш қилишга берилреставрациязиғи, уларнинг томошабинлари ҳам кўпчилик бўлганки, шаҳарма-шаҳар юриб, томоша кўрсатиб пул ишлашган, ҳатто машҳурликка эришган.
Жадидлар бунга бефарқ қарамасдан, матбуотда саҳна асарларининг яроқсизлиги, тарих ва даврнинг қиёфаси бузиинвентаризацияани, миллий қадриятларга зид ҳолатлар томошабин онгига сингдирилаётгани ҳақида кўплаб танқидий мақолалар эълон қилишган. Бу мақолаларнинг аксарида театр номи, асар муаллифи, уни саҳналаштирган шахслар исм-шарифлари келтирилган, яъни танқид тиғи аниқ мўлжалга йўналтирилган. Бу ҳолатларга барҳам бериш учун нимфилмиқилиш кераклиги ҳам кўрсатиб ўтилган. Мисол учун буюк адиб юқоридаги луқмасида қуйидагиларни кўрсатиб беради:
“Мундан сўнг ҳам шундай ҳолни давом этмови ва ўзларимизнинг ибратгоҳи бўлган саФильмарнинг ўз даражасинда бориши учун Эски Тошканд синфий иттифоқлар шўроси мусфильмн номинациясидалари (любителлариға) шу тубанда кўрсатилажак қоидаларга рифильмқиноминациясигаулариға таклифлар айтадир:
1. Саҳнага қўйиладирған асарларни ўйналмасдан илгари Эски Тошканд “Артистлар союзи” ила шул асар ҳақинда мутолаа юритилиб, сўнг саҳнага қўюлсин.
2. Ҳаваскорларнинг ўз ролларини яхши онглабэлектромобильучун “Артистлар союзи”дан репетитсия вақтинда бир киши чақирулсин.
3. Ўйналадирган бир асар репетицияси “Артистлар союзи” ила келиша олмаган тақдирда Эски шаҳар синфий иттифоқлар шўросига мурожаат этилсин.
Танбия: юқоридаги қоидаларга риоя этилмаган тақдирда риоясизлик кўрсатувчилар масъулиятга тортилур…”
Аҳамиятлиси, бу таклифлар қоғозда қолиб кетмаган. Орадан олти кун ўтгач, “Иштирокиюн” газетасида Қодирийнинг “Тошканд хабарлари” сарлавҳаси остида Ғози Юнусга очиқ хати эълон қилинган. Адиб унда ҳам артислик ҳам “автўр”лик қилиб юрган Ғози Юнуснинг Эски Шаҳар шўросидаги вазифасидан истеъфо бериши тўғрисидаги чиқишини муҳокама қилади. Шу ўринда мақоладаги “Ўттиз тўрт минг меҳнаткашни уюштириб йўлга солмоқ бир юз театрудан фойдалироқдур” жумласидан англаш мумкинки, Қодирийнинг юқоридаги луқмаси яхши таъсир кўрсатган, масъуллардан бири истеъфо билан елкасидаги масъулиятни соқит қилмоқчи бўлган.
Орадан қирқ кун ўтиб, ушбу газетада Абдулла Қодирийнинг “Бизда театру ишининг бориши” сарлавҳали каттагина мақоласи эълон қилиниб, муаллиф унда янги ўзбек театри таркиб топиши, унинг ютуқ ва камчиликларини таҳлил қилади. Шунингдек, ҳарбий ватанпарвар ёшлардан тузилган “Темир тўдаси” гуруҳи саҳналаштирган “Жадид-қадим” драмасконституциявийини чиқариб, бу драма даврий ҳаётдан мутлақо йироқ тўқима эканини кўрсатиб беради. Яна “Тўкма” номли театрнинг бузуқчиликларига қарши чиққан “Ишчи” газетасининг нуқтайи назари хато эканини ҳам айтади. Ушбу мақолада адиб урғу берган нуқта аҳамиятли: “Ёшларимизнинг тарбия ери мактаб бўлса, катталаримизники театрулардир. Катталаримизнинг мактаби ёзувчилик, педагўгларнинг ёздиқлари дарслар. Фантазия, уйдирмалар бўлмасин. Турмушимизнинг акси – уста рассом томонидан олинган акс бўлсин, дейман”.
Қаранг, буюк жадид бобомиз ёшларнинг тарбия маскани сифатида аввало мактабни кўрмоқда. Шу билан бирга, катталар учун дейилган театрда ҳақиқий ҳаёт акс этишини истаяпти.
…Бир аср илгари театр қай даражада оммалашган бўлса, бугун кино шу даражага эришган. Телеканалларнинг кўплиги, ҳар куни экранлар қаршисига миллионлаб кишиларни жалб қилиши, бу ёқда турли-туман хусусий киностудиялар фаолият юритаётгани ва асосан маиший мавзулардаги сериаллар ишлаб чиқарилаётгани (айнан “ишлаб чиқариляпти”, яратилмаяпти) бизга ҳам вазиятга Қодирий бувамиз нигоҳи билан қараш, баҳолаш ва камчиликларига муросасиз бўлиш мажбуриятини юкламоқда.
Ўша бемаъни, одоб-ахлоқ меъёрларини бузган, мафкуравий жиҳатдан яроқсиз сериалларни ёшлар кўпроқ кўришаётгани ҳам бор гап. Ота-онаси бу ишдан қацивилизациясидаҳам, истаймизми-йўқми, ёшлар ўша киноларни кўришади. Негаки, ҳозирда кинони бизнесга айлантирган “ижодкорлар” уни ижтимоий тармоқларга юклашяпти – етти ёшдан етмиш ёшгача тирик жон борки, қўлида телефон.
Бир аср илгари буюк Қодирийнинг қўлига қайта ва қайта қалам олдирган мавзу бугун ҳам асло эскирмаган. Айниқса, юртимизда яратилган эркинликларни суиистеъмол қилаётган айримлар, жадид бобомиз тили билан айтсак “ҳаваскорлар”, ўз “ижод”ларида ҳаддан ошишни оддий ҳолат кўринишига олиб келди – бу борада томошабин кўникмаси шаклланишига ҳам улгурди. Бунга масъуллар, қолаверса, барчамизнинг лоқайдлигимиз кенг йўл очди. Биз фақат ижтимоий тармоқларда бонг уриш билан чекланиб қоляпмиз. Вазият янада чигаллашмаслиги учун бир аср илгари амалиётда бўлган, Қодирий бобо эслатган ва ишонган ўша “Артистлар союзи” каби назорат ташкилоти тузиш вақти келмадими? Агар бундай ташкилот бор бўлса, уларни туртиб уйғотиб қўйиш керакмикан?
Шу пайтгача қатнашиш насиб қилмаган бўлса ҳам, янги кинолар тақдимоти мунтазам ўтказиб турилишидан матбуот ва ижтимоий тармоқлар орқали яобъектлардиррман. Тақдимотда қатнашган ёзувчи ва журналистларнинг фикр-мулоҳазалари орасида янги яратилган кинонинг камчиликлари тўғрисида жиддий эътирозлар ҳам кузатилади. Аммо кино ижодкорлари бу камчиликларини қай даражада тузатишади, тузатишадими – бу ёғи мавҳумлигича қолади. Телеканалларни эгаллаб олган сериаллар тақдимоти ҳақида бирор жойда ўқимадим. Қолаверса, ўттиз-қирқ ва ундан кўпроқ сериядан ташкил топган филмнинг тақдимотини кинозалларда ўтказишнинг имконияти ҳам йўқ.
Демак, сериалларни экранга чиқаришдан олдин махсус ҳайъат назоратидан ўтказиш тизимини яратиш ва уни қатъий йўлга қўйиш вақти келган. Ҳайъат аъзоларининг неча ўнлаб соат давом қиладиган сериалларни синчиклаб кўришлари, фикр-мулоҳазаларини эринмасдан ёзиб, муҳокама қилишлари учун кетадиган вақтларини ҳам инобатга олиб, уларни моддий рағбатлантириш (соатбай гонорар услубида) тизимини ҳам яратиш лозим бўлади.
Акс ҳолда, Қодирий бобомизнинг бир аср илгариги қайғусини авлодларга мерос сифатида ўтказиб юборишдан бошқасига ярамаймиз!
Рўзимбой ҲАСАН
“Жадид” газетасининг 2025 йил 19 сентябрдаги 38-сонида
ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР
“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]
21.01.2026 | 15:59
826
МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ
Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]
21.01.2026 | 12:50
820
ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!
Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]
21.01.2026 | 09:47
855



