KUTUBXONA
Author: admin
МАЪРИФАТ ЛИБОСИДАГИ ОЗОДЛИК
Беҳбудийнинг 1907 йилда Россия думасига ёки Мусулмонлар фракциясига топширган “Туркистон маданий мухторияти” деб номланган лойиҳасини ўқиб, мозийдаги муҳим воқеликларга сабабчи бўлган ижтимоий-сиёсий вазиятлардан хабардор бўламиз. Лойиҳанинг бир бандида шундай ёзилади: “Туркистонга кўчманчиларнинг олиб кирилиши тўхтатилсин”. Ҳар гал уни ўқиганимда, бу ўта йирик лойиҳа учун Беҳбудий қанча изланган, фикрлаган, маслаҳатлашган экан, деб ўйлаб қоламан. Маданий мухторият […]
13.07.2025 | 12:45
187
ИККИ ЎЗБЕК ЁШ ИЖОДКОРИ ХАЛҚАРО ФЕСТИВАЛДА ТАҚДИРЛАНДИ
Қозоғистоннинг Оқтов шаҳрида жорий йил 7–9 июль кунлари “Оқтов – 2025 Туркий дунё маданий пойтахти” дастури ва Абай Қўнонбоев таваллудининг 180 йиллиги муносабати билан ўтказилган “Туркий дунё ёш қаламкашлари” халқаро фестивали туркий тилли давлатлар қамровида муҳим адабий воқеликка айланди. Фестиваль ТУРКСОЙ халқаро ташкилоти, Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси ва Оқтов шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда туркий […]
11.07.2025 | 14:34
396
АДАБИЙ ТИЛ МАКТАБИ ҚАЕРДА?
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли ёзувчи Назар Эшонқул билан суҳбат – Ҳақиқий ижодкор фақат ўз даври ва давраси учун ёзмайди. асрлар давомида яшашини, миллионлаб қалбларни забт этишини истамаган ёзувчи бўлмаса керак. Назар ака, бу истакнинг ижобати сири нимада? – Тўғри айтдингиз, ҳар бир ёзувчи умид билан ёзади. Ёзиш асносида шу кўҳна олам, ўзаро […]
11.07.2025 | 13:17
311
КИМНИНГ УСТИДАН КУЛЯПСИЗ?
Турли ҳажвий гуруҳларнинг концертларида, ижтимоий тармоқлардаги вайнларда миллий тарихимиз, адабиётимиз ва маданиятимиз масхараланиши одат тусига кириб бормоқда. Шу пайтгача ҳам катта-кичик қизиқчиларнинг чиқишларида “белдан пастга” эътибор қаратилган ҳазил-ҳузуллар учраб турарди. Аммо энди бу ҳазиллар тўғридан-тўғри миллийлик фонида кўрсатилмоқда. Айрим вайнларда иштирокчилар ўзбекона либосда, миллийлик акс этган декорация фонида турли бачкана гап-сўзларни айтиб, соғлом одамга хос […]
11.07.2025 | 10:45
354
АФАНДИНИНГ ҚАРИНДОШЛАРИ
“Жадид” газетасининг 25-сонида таниқли олим Султонмурод Олимнинг “Асл Афанди” номли мақоласини ўқиб, завқландим. “Афандимижоз бу одам”, “Э, Афандига ўхшамай кет”, каби гапларни ўзимиз ҳам тез-тез такрорлаймиз. Ҳатто, ўқитувчи ва адиб Абдивой Раҳим қишлоғимизда яшаган ўндан ортиқ афандифеъл одамларнинг теша тегмаган, қизиқ гап-сўзларини йиғиб “Насриддин Афандининг набиралари” ном билан чоп эттирганда, китоби қўлма-қўл бўлиб кетганди. Мутолаа […]
11.07.2025 | 09:25
243
ВОРОНКАНИНГ ЎЗБЕКЧАСИ НИМА?
Мен тилимизга рус тилидан кирган воронка сўзининг ўзбекчасини топишга қийналардим. Воронка сўзи ҳатто “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”га ҳам кирган: “ичи тешик нарса, найча” деб изоҳланган. “Ичи тешик нарса” дегани аниқ бир буюмни ифодаловчи сўз эмас, яъни от эмас. Найча эса, воронканинг моҳиятини ифодалаб беролмайди. Чунки найча бошқа нарса. Шунинг учунми, салкам юз йиллик тил тарихида […]
10.07.2025 | 12:11
572
ОЗАР ОЛИМАСИНИНГ ҚЎШ ТУҲФАСИ
Озарбайжон заминида таваллуд топиб, XX аср ўзбек мумтоз адиблари ёнидан ўрин олган Мақсуд Шайхзода ҳеч шубҳасиз икки миллатга бирдек дахлдор адабий шахсиятдир. Унинг асарлари икки миллат ўртасидаги дўстлик алоқаларининг кучайишига, адабий ҳамкорликнинг янгидан-янги уфқлари очилишига улкан ҳисса бўлиб қўшилди. Шайхзоданинг: “Умрлар бўладики,Тиригида ўликдир.Ўлимлар бўладики,Ўлган одам тирикдир”, каби шеърий мисралари афоризм ҳолига келди. Бир қанча достон […]
10.07.2025 | 09:47
476
ИККИМИЗНИНГ ЭРТАКЛАРИМИЗ
“Қанот” лойиҳаси ўнга яқин ёш ва умидли қаламкашлар ижодини тарғиб қилиш ва уларнинг китобларини чоп этиш борасида жонбозлик кўрсатиб, адабий жамоатчилик эътирофига сазовор бўлаётир. Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида мазкур лойиҳа доирасида чоп этилган навбатдаги китоб тақдимоти ҳам аввалгилари каби кўтаринки руҳда ўтди. Истеъдодли шоир Мансур Жумаев ва унинг турмуш ўртоғи, шоира Шоҳсанам Нишонова қаламига мансуб […]
10.07.2025 | 09:00
207
ЖАВОНДА “ҚАРИЁТГАН” ТЎНЛАР
Етти йил олдинги гап. Қўшни элатдаги ўрта мактабнинг юқори синф ўқувчи йигитлари илтимос билан келишди: “Мактабимизда ҳазрат Навоий ва Бобур Мирзо таваллудлари кунига саҳна кўриниши тайёрлаяпмиз. Сизда зартўн бор дейишди… Бериб турсангиз”. Ҳақиқатдан ҳам кийим жавонимда турли сана, тадбир, тўйларда елкамга ташланган зар чопонлар бор эди. Озмас – нақ ўн иккита. Ҳазрат Навоий ҳамда шоҳ […]
09.07.2025 | 12:06
261
ОЛИМ БЎЛСАНГ, ОЛАМ СЕНИКИ
Ўттиз йилдан зиёд умри дунёнинг энг машҳур илмий марказларидан бири – Дубна бирлашган ядро тадқиқотлари институтида (Россия) ўтаётган ўзбек олими, физика-математика фанлари доктори Авазбек Носировни олим сифатида эмас, инсон сифатида кашф этишга ҳаракат қилдик. Авазбек Носиров 1982 йилдан буён ядро-ядро тўқнашувидаги жараёнлар механизми бўйича илмий фаолият олиб боради. 1987 йили Дубнада Бирлашган ядро тадқиқотлари институтида […]
09.07.2025 | 09:22
234
БОҚИБЕҒАМГА БАХТ БЕГОНА
Уйғонмоқ машаққати, уйғотмоқ масъулияти ҳақида спектакль Яқинда Қашқадарё вилояти мусиқали драма театрида таниқли ёзувчи Хайриддин Султоннинг “Уйғон, болам!” асари асосида устоз режиссёр Олимжон Салимов томонидан саҳналаштирилган спектакль премьераси бўлиб ўтди. Қарши шаҳри шу куни бамисоли мамлакатнинг театр пойтахтига айланди. Премьерада вилоятда истиқомат қилаётган ижодкорлар, профессор ва ўқитувчилар, ёшлар, меҳнат фахрийлари билан бир қаторда Тошкентдан борган […]
08.07.2025 | 12:38
199
БИЗДАН ҚАЙ ИШ ЛОЗИМ БЎЛСА, БАРЧАСИГА ТАЙЁРМИЗ!
Давлат раҳбарининг халқ билан, хусусан, ёшлар билан мулоқоти сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Навбатдаги учрашув 30 июнь ‒ Ёшлар куни байрами муносабати билан пойтахтимиздаги Халқаро конгресс марказида ўтказилди. Глобал ёшлар форумининг ёпилиш маросими ҳам ушбу кунга тўғри келгани тадбирга алоҳида моҳият бағишлади. Учрашув бошланишидан олдин юртимизнинг турли нуқталаридан йиғилган ёшлар ўзаро танишдик. Дўст‑биродар, ўртоқ‑дугона бўлдик. Ўз […]
08.07.2025 | 09:52
234
ТЎРТКЎЛНИНГ ЧОРСУГА АЛОҚАСИ
Тўрткўл шаҳрининг номини кўпчилик “тўртта кўл”дан келиб чиққан деб ўйлайди. Яъни, шаҳарда тўртта кўл бўлган ва ўз-ўзидан Тўрткўл бўлиб кетган. Жуда ўринли фараз. Яширмайман, мен ҳам худди шундай бўлса керак деб юрардим. Бир қишлоқ ёки шаҳар ҳудудида тўртта табиий сув ҳавзаси – кўлнинг пайдо бўлиш эҳтимоли паст экани ҳеч хаёлга келмаган. Аслида-чи? “Девону луғотит-турк”да айтилишича, […]
07.07.2025 | 09:31
357