Go‘zal Turkiston
0:00
/
Toshkent
temperature icon 10°C

TAVSIYA QILAMIZ


23.09.2025 | 12:24

img247

ОГОҲ БЎЛИНГ: “ИНТЕРНЕТОМАНИЯ”

“Жадид” газетасида Мизроб Бўроновнинг “Интернет хумори ёхуд асалнинг ҳам ози ширин” мақоласини ўқидим. Дарҳақиқат, бу масала бугун жиддий тус олган. Биламизки, табиий газнинг ҳиди йўқ. Ана шу кўзга кўринмас неъматсиз турмуш тарзимизни тасаввур қила олмаймиз. Лекин табиий газ эҳтиётсиз ёндашув туфайли инсон ҳаёти учун катта хавф туғдириши мумкин. Ҳамма гап меъёрга ва фойдаланиш қоидаларига амал қилишда.

Ушбу мақолада таъкидлаб ўтилган “Интернетомания” касаллиги ҳам худди мана шу ис газига ўхшайди.

ИНТЕРНЕТ – ИККИ ҚИРРАЛИ ВОСИТА

Бир томондан, у билим манбайи, ижодкорлик майдони, ишлаб чиқариш ва бошқарув самарадорлигини оширувчи механизмдир. Таълимда масофавий курслар, онлайн платформалар ва электрон кутубхоналар ўқувчи ва талабаларга кенг имкониятлар яратмоқда. Соғлиқни сақлашда телемедитсина хизматлари, бизнесда электрон савдо ва рақамли маркетингнинг кенг қўлланилиши бунинг ёрқин мисолидир.

Иккинчи томондан, интернетдан нотўғри фойдаланиш инсон онгини эгалловчи ва ижтимоий мувозанатни бузувчи хавфли кучга айланиши мумкин. Психологлар бундай ҳолатларда “виртуал қочиш синдроми” ҳақида гапирадилар: фойдаланувчи реал ҳаётдаги муаммолардан қочиб, виртуал дунёга шўнғийди ва вақт ўтиши билан унда ижтимоий изолятсия, эмотсионал беқарорлик ва ҳаётий мотиватсиянинг сусайиши кузатилади.

ИНТЕРНЕТОМАНИЯНИНГ ОҚИБАТЛАРИ

Вақт ресурсининг йўқотилиши. Ҳаддан ташқари фойдаланиш натижасида инсон ўқиш, меҳнат ва оилавий мажбуриятларини эътиборсиз қолдиради;
Жисмоний соғлиқ муаммолари. Кўз зўриқиши, уйқусизлик, бўғим оғриқлари, жисмоний фаолиятнинг камайиши кузатилади.
Психологик издан чиқиш. Стресс, ташвишланиш, депрессия ва реал ҳаётга қизиқишнинг пасайиши кенг тарқалган симптомлар сирасига киради.
Маънавий емирилиш. Ёшлар орасида бефойда контент ва зарарли г ояларга қизиқиш ортиб, миллий қадриятлар ва маданий идентификатсия заифлашади.
Ижтимоий алоқаларнинг сусайиши. Виртуал  улоқот реал инсоний муносабатларни чеклаб қўяди, бу эса жамиятдаги ижтимоий капитални пасайтиради.

Бугунги кунда бу муаммо фақат ўсмирлар ва ёшларга хос эмас. Катта ёшли инсонларнинг ҳам ижтимоий тармоқларга қарам бўлиб бораётгани муаммонинг қамрови кенглигидан далолат беради.

МУАММОНИНГ ИЛДИЗИ

Интернетдаги асосий хавф “ахборот ифлосланиши” (информатион поллутион) ҳодисаси билан боғлиқ. Фойдали ва илмий маълумотлар билан бир қаторда, беҳуда ва зарарли ахборотлар ҳам тезкор тарқалмоқда. Авваллари бундай хавф кўпроқ хорижий контентдан келар эди, эндиликда ўзбек тилидаги сегмент ҳам бундан мустасно эмас.

Виртуал оламда кўплаб ёшлар маънавиятга зид озуқалар билан улғаймоқда. Бу жараённинг салбий жиҳати шундаки, маънавий заифлик ва нотўғри қарашлар жамият бўйлаб юқумли касаллик каби тарқалиб, наслдан  наслга ўтмоқда. Бу эса узоқ муддат миллий маънавият ва маданий барқарорликка жиддий путур етказиши мумкин.

Муаммонинг яна бир илдизи – иқтисодий ва ижтимоий маданиятнинг ўзаро таъсирида кўринади. Интернет орқали тез фойда топишни мақсад қилган айрим гуруҳлар турли ёлғон хабарлар, фитна назариялари ва манипулятив материаллар ишла  чиқариб, улардан даромад орттирадилар. Бундай контент тез тарқалади, чунки у кўпинча шов-шувли, ҳиссиётга йўналтирилган бўлади. Натижада жамиятда нотўғри қарорлар қабул қилиниши, ишончсизлик, ҳатто сиёсий ва ижтимоий беқарорлик юзага келиши мумкин.

Ёшларнинг катта қисми вақтини ижтимоий тармоқларда ўтказмоқда, билим олиш ёки кўникма ривожлантиришга сарфланиши керак бўлган вақт ўйинлар, кулги ва турли бефойда контентга сарфланмоқда. Шу боис, муаммонинг илдизини фақат технологияда эмас, балки жамиятдаги ахборот маданияти пастлиги, медиасаводхонликнинг етарли эмаслиги ва оилавий назоратнинг сустлигида ҳам кўриш лозим.

***

Шуни унутмаслик керакки, келажак технологияларга тегишли. Аммо технологияларнинг келажаги инсон онгининг қанчалик масъулиятли, оқил ва маънавий пишиқ бўлишига боғлиқ. Демак, бугунги авлодни интернетдан тўғри фойдаланишга ўргатиш нафақат ижтимоий-психологик муаммони ҳал этиш, балки миллий тараққиёт ва маданий барқарорликни таъминлашнинг ҳам муҳим омилидир.

Ш.МУСТАФАEВ,
Каттақўрғон давлат педагогика институти проректори

“Жадид” газетасининг 2025 йил 19 сентябрдаги 38-сонида


ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР

“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]

21.01.2026 | 15:59

img829

МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ

Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]

21.01.2026 | 12:50

img822

ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!

Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]

21.01.2026 | 09:47

img857