Go‘zal Turkiston
0:00
/
Toshkent
temperature icon 10°C

TAVSIYA QILAMIZ


17.09.2025 | 12:34

img279

САОДАТ ВА КУЛФАТ

Саодат Шамсиева 1908 йили Тўрткўл шаҳрида, новвой Полвон Аллақулов оиласида туғилган. Асли Хива яқинидаги Қиёт қишлоғидан бўлган отаси саводли одамларни ҳурмат қилар, шу сабабдан фарзандлари, хусусан, қизларини ҳам мактабга берган эди. Афсуски, Полвон ота 1916-йилда вафот этади, онаси Розиябиби ва катта акасининг қарамоғида ўн нафар бола қолади. Кичкиналар ип йигирар, катталар сут сотар – тирикчилик шундан эди.

Саодат тақдир тақозоси билан қўқонлик Зокиржон Шамсиев билан турмуш қуриб, матбуотчилар оиласига келин бўлади. Қайниси Ҳусайн Шамс шоир бўлиб, келинойисининг билимли эканидан беҳад хурсанд эди. Ака-ука Саодатга яхши китоблар совға қиларди. Муҳит таъсирида ёш келинчак шеърлар машқ қилиб, мақолалар ёза бошлади.

Зокиржон Шамсиев инқилобдан олдин полиграфия мактабини тугатган эди. 1924 йилда у Тошкентнинг Эски Жўва маҳалласида қурилган биринчи босмахонага директор этиб тайинланади. Зокиржон билимли, ўқиш-ўрганишга чанқоқ одам эди. Адабиёт ва янги турмуш борасирайонидагис-мунозараларни жондан севарди. Унинг таклифи билан Чўлпон, Боту, Элбек, Ғайратий, Зиё Саид, Ғози Юнус каби маърифатпарварлар уйларида меҳмон бўлиб, саҳаргача суҳбат-у шеърхонлик авжида бўларди.

Оила янги жойга кўниккач, Зокиржон рафиқасини хотин-қизлар билим юртида ўқитди. Саодат бу ерни битиргач, Наркомпросснинг топшириғи билан Хива хотин-қизлар билим юртига директор бўлиб кетадиган бўлди.

Унинг таклифи билан Чўлпон, Боту, Элбек, Ғайратий, Зиё Саид, Ғози Юнус каби маърифатпарварлар уйларида меҳмон бўлиб, саҳаргача суҳбат-у шеърхонлик авжида бўларди.

Оила янги жойга кўниккач, Зокиржон рафиқасини хотин-қизлар билим юртида ўқитди. Саодат бу ерни битиргач, Наркомпросснинг топшириғи билан Хива хотин-қизлар билим юртига директор бўлиб кетадиган бўлди.

Муҳокамага ўрин йўқлиги учун ноилож Саодатхон отамаконига бир яшар Нодира билан жўнаб кетди.

Орадан кўп вақт ўтмай Зокиржон вафот этди, Саодат бу йўқотишдан узоқ вақт ўзига келолмай юрди. Кейирайоннинг орзусини амалга ошириш – олий маълумот олиш учун 1928 йилда Самарқанд педагогика институтининг ташкилотчи факултетида ўқиди. Бу орада уни Самарқанд эски шаҳар комсомол комитет нинг секретари қилиб сайлашди. Орадан бир йил ўтгач, Ўзбекистон комсомол комитетининг Маориф министрлигидасекретарьи этиб тайинланди. Бу жойда билимга чанқоқ ёшлар турли мамлакатлар ва марказ й шаҳарларга илм олиш учун йўлланарди. Ўша вақтда Файзулла Хўжаевнинг шахсий ташаббуси билан 63 нафар йигит-қиз Германияда таълим олиб, турли касбларни ўрганиб қайтганди.

1930 йилда Саодат Шамсиева “Правда” номидаги Бутуниттифоқ журналистика институтига йўлланма олади  Аввалига ўқиш дастури мураккаблигидан ҳайиқади. Бир ўйи юртга қайтиш эди. Лекин ректор Эссин ҳужжатларни қайтариб олишга рухсат бермайди. “Бошида қийин бўлса ҳам, кейин бемалол ўзлаштира оласиз. Ҳеч қўрқманг!” дея қолишга кўндиради. Очлик ва қимматчилик ҳукм сурган ўша замонда беш йил мусофирликда кун кечириш, ўқиш оғир машаққат билан кечади. Иссиқ кийим у ёқда турсин, 100 грамм нон фалон пул бўлиб кетган маҳалда у бор-йўғи 30 сўм стипендия оларди. Шу боис, Москвага борганида ўзбекистонлик талабалар ҳолидан хабар олган Йўлдош Охунбобоев республика ҳисобидан қўшимча ҳақ тўлаш ҳақида қарор қилади…

1933 йилда институт битирувчилари Марказий Комитетнинг сиёсий бўлими ихтиёрига юборилади. Саодат Шамсиевага у ердан Андижон раён МТСи қошидаги “Мўл ҳосил учун” газетаси редакторлигига йўлланма берилади.

Кейинчалик Саодат Шамсиева “Саодат” журналига берган интервюс да “колхозлаштириш” сиёсати ҳақида фикр билдириб, шундай дейди: “Ўртаҳол деҳқонларни қулоқ қилиш халққа ҳеч фойда келтирмаслигини, аксинча, одамларнинг қайсидир маънода ёш советлар ҳокимиятидан кўнгли совишига сабаб бўлишини биз яхши билардик. Лекин юқоридан келаётган буйруқни ҳам бажармай иложимиз йўқ эди…. Ҳатто, 34–36 йиллар, одамларнэкспозициянга тўймайдиган замонлар бўлишига қарамасдан, шолипояларни бузиб пахта эктирилишига бир оқил одам чиқиб эътироз билдира олмаган вақтлар ҳам бўлган…”

1936 йилнинг баҳорида шолипояларда сув кечиб, узоқ вақт безгак билан оғриб ётганини ҳисобга олиб, Саодатнинг Тошкентда ишлашига рухсат беришади. У “Қизил Ўзбекистон” газетасининг маданият бўлимида ишлай бошлайди. Бир куни редаксияга Ўзекистон Компартиясининг биринчи секретари Акмал Икромов келади ва Саодатни кўриб суюниб кетади. Уни Марказий Комитетнинг босмахона ишлари бўлимига ишга таклиф қилади.

Ўшанда “Саодат” журнали “Янги йўл” номи билан чиқарди. Саодат бир вақтнинг ўзида ҳам бўлимда ишлаб, ҳам журналга муҳаррирлик қила бошлайди. Ўша пайтда журнал номини ўзгартириш масаласи кўтарилиб, Аъзам Аюпнинг таклифи билан “Ёрқин турмуш” деб номланади. Аслида, шу жараёнда журналга “Саодат” номини бериш Файзулла Хўжаев томонидан илгари сурилган. Лекин Акмал Икромов масалага эҳтиёткорлик билан ёндашган эди: “Редактори Саодат бўлса, журнал номини ҳам “Саодат” деб атасак, одамлар нотўғри тушуниши мумкин”, дея рози бўлмайди…

Саодат Шамсиева икки давлат арбоби ҳақида қуйидаги фикрларни билдиради:

– Файзулла Хўжаев ва Акмал Икромов ўзбек халқининг чинакам фарзандлари эди. Улар ҳар бир ишни бамаслаҳат, ҳамжиҳатликда ҳал қилишни маъқул кўрарди. Ҳар иккаласи ҳам ёшларнинг сиёсий етук, билимдон бўлишига жуда катта эътибор берарди. “Ҳозирданоқ раҳбарлик ишини ўрганганларинг маъқул. Биздан кейин республикамиз тақдири сизларнинг қўлингизда”, дер эди Акмал ака. Файзулла Хўжаев билан Москвадаги “Рабфак”ни битириб келган ўзбекистонлик ёшлар ҳақида мақола тайёрлаш ташвишида юрган кезларимда танишдим. Битирувчилар тўғрисидаги маълумотларни республика архивидан тополмадим. Шунда Фитратнинг синглиси Маҳбуба Раҳим қизи Файзулла Хўжаевга кўмак сўраб мурожаат этишимни маслаҳат берди. Шуни алоҳида таъкидлашим керакки, Файзулла Хўжаев билан учрашганимда, унинг қанчалар зиёли, тарбияли ва билимдон одам эканига амин бўлдим. Файзулла Хўжаевнинг бирор сўзида, хатти-ҳаракатида зўракилик кўринмас, аксинча, унинг ўз эътиқодига, оч-яланғоч халқнинг қулликдан батамом озод бўлишига ишонч бутун вужудини қамраб олган эди. Архив материалларини кўриб чиқиш давомида унинг “Рабфак”да ўқиётганларга (Москвада кийимларининг юпунлиги ва ноннинг қимматлигини ҳисобга олиб) Бухоро ҳукумати томонидан яна қўшимча пул ажратилишини таъкидлаб ёзган хатини ўқиб қолдим. Минг афсуски, репрессиянинг совуқ шамоли энг аввало ана шундай инсонларни орамиздан олиб кетди…

Қатағон машинасининг қонли ғилдираклари Саодат Шамсиева ҳаётида ҳам аянчли излар қолдирган. Ўзбекистон КП(б) Марказий Комитетининг 1937 йил охирги Пленумида ёшлар масаласи кўриб чиқилди. Кўплар қатори уни ҳам айғоқчиликда айблашди. Эмишки, унинг акаси Мадамин чет эл айғоқчиси бўлиб, Саодат унга маълумотлар етказиб турармиш….

Шундан кейин Саодат дўстларининг тавсияси билан яширинча кун кечиришга мажбур бўлади. Дастлаб қизи Нодира ва ўғли Баҳодиржонни олиб, синглиси билан Оржоникедзе раёнидаги бир қишлоққа бориб, хароба уйда яшай бошлайди. Ўша йили қиш қаттиқ келишига қарамай, бир буханка нон олиш учун Саодат ва синглиси ярим белигача лой кечиб далага маҳаллий ўғит чиқарарди. Шундан кейин Саодат иккинчи марта безгакка чалиниб ётиб қолади. Яна шаҳарга ҳеч ким билмас тарзда кўчиб ўтишга мажбур бўлишади. Шундан сўнг, соғлиги бироз яхшилангач, “Ташкентпром”да шиша идишларга сиёҳ қуювчи, нон заводида юк ташувчи бўлиб ишлайди.

1945 йилда араб тилини яхши билгани учун ишга олишар деган мақсадда Шарқшунослик институтига иш сўраб боради. Афсуски, яна омади келмайди. У ерда одам бошига 300 граммдан нон беришарди, табиийки, бу билан икки боласи, синглиси ва ўзини тўйдиролмасди. Шунинг учун бошқа иш қидиришга мажбур бўлади. ЎзТАГга иш сўраб боради, у ерда унга бир хат бериб мақола тайёрлаб келишини айтишади. Мақола маъқул келиб, унга раҳматнома эълон қилиниб, ишга олишади. У шу йилларда Ўзбекистон радиосида, Паркент раён газетасида, Ангрен кўмир кони газеталарида ҳам ишлайди.

Саодатга бир жойда узоқ ишлашига амнистия чиққан бўлса-да, ҳалиям ўзини оқлаб олмагани халақит берарди. Шунинг учун 1955 йилда у Москвага боради. Репрессия қилинганлар рўйхатида унинг фамилияси ҳам бор экан. Ўшанда кўзойнакли секр-тар унга узоқ тикилиб қолган эди. “Сиз партиядан ўчирилиб, ишдан олинган, 1937 йилда отувга ҳукм қилинган экансиз. Қандай тирик қолдингиз?”  дейди совуқ оҳангда. Шу лаҳзада Саодатнинг оёқ-қўлидан дармон кетиб, ўтириб қолади… Ҳартугул бу вақтда Сталин сиёсати кучсизланган, турғунлик шамоллари эса бошлаган, қатағон қурбонлари нари-бери оқланган 1956 йил кириб келганди. Шу йили Саодат Шамсиева Ўзбекистон хотин-қизлари журнали “Саодат” таҳририятида муҳаррир ўринбосари лавозимида иш бошлайди. Шу ўринда қаҳрамонимизнинг нолаларига қулоқ тутамиз.

“1956-йили Тошкентга келиб, Ўзбекистон хотин-қизлари журналида 3-4 йил ишлаб пенсияга чиқдим. Соғлигим заиф бўлса ҳам энди жамоат ишларида қатнашиб юрдим. “Республикада хизмат кўрсатган журналист” деган унвоним бор эди… 17 йиллик репрессиядан сўнг ҳаётимдан бирон дурустроқ нарса қолдиролмадим. Ёзиш учун яхши кайфият, илҳом, тоза ҳаво, тенгдош қаламкашлар бўлиши керак экан. Ёшлигимнинг 17 йили йиғлаб ўтди. “Халқ душмани” деган сўз юрак-бағримдан ўтарди, юзим қаро эди”.

Нафақага чиқди-ю, қалам тебратишни давом эттирди. Китоблар таржима қилиш, радиоэшиттиришлар, телекўрсатувлар тайёрлаш, республика газеталарига мақолалар ёзиш билан машғул бўлди.

Саодат Шамсиева 1999 йили вафот этди. Саодат аянинг умр йўллари кўз олдимизда ирода ва саботнинг ёрқин намунаси каби бўй ростлайди. Бу каби аччиқ қисмат эгаларининг жабрдийда ҳаёти билан танишганда бугунги озод кунларимиз, юртимизда аёлларга бўлаётган юксак эътибор учун беихтиёр шукроналар айтасан киши.

Азиза АҲРОРОВА,
Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи экспозитсия бўлими бошлиғи

“Жадид” газетасининг 2025 йил 12 сентябрдаги 37-сонида


ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР

“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]

21.01.2026 | 15:59

img827

МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ

Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]

21.01.2026 | 12:50

img820

ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!

Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]

21.01.2026 | 09:47

img855