26.08.2025 | 12:00
318
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН: ИЛМ-ФАН, ТАЪЛИМ ВАТАРАҚҚИЁТ
Яқин ўтмишимизга тош отиш халққа ҳам, давлатга ҳам фойда келтирмайди. Аксинча, дунё миқёсида обрўмизга путур етади. Қайсидир маънода уйнинг сири кўчага чиқади ҳам. Ахир: “Сарингни берсанг ҳам, сирингни берма!” деган доноларча айтилган мақолимиз бор. Бу ердаги “сар” сўзи “бош” маъносида келган.
Лекин…

Янги Ўзбекистон ўтган 9 йил мобайнида айнан қандай мураккаб ҳолатдан чиқиб, қандай даражага етганини ёрқин ҳолда кўз олдимизга келтиришимиз, улкан кўламни борича тасаввур этишимиз, бдиссертациянган катта саъй-ҳаракат, олиб борилган оқилона сиёсат, булар замиридаги порлоқ келажакка қаратилган эзгу мақсадлар моҳиятини теран англаб етишимиз учун қиёсга эҳтиёж сезилади, албатта.
Ортга бир назар
Мустақиллик йилларида илм-фан ва таълим соҳасида муайян ютуқларга эришдик. Аввало, фанимиз совет мафкураси таъсиридан батамом қутулиб, ўз миллий ўзанига тушиб олди. Давлат тилида диссертатсиялар ёқлаб, ўзимизда ташкил этилган Олий аттестатсия комиссияси томонидан илмий даража ва унвонлар оладиган бўлдик. Олий таълим соҳасида ҳам сезиларли силжишдиссертациясининги-янги университетлар очилди ва ҳоказо.
Бироқ олий таълим муассасаси профессор ва ўқитувчиларининг ижтимоий аҳволини ўнглаш имкони бўлмади. Ҳатто, профес орнинг маоши билан талабанинг стипендияси ўртасидаги фарқ шу даражада оз эдики…
Шунга қарамай, ҳаммаси яхши кетаётгандек эди. Илм адиссертацияча меҳнат қилиб, диссертатсиялар ёзиб ёқлар, китоблар чиқар р, келажакка умид билан яшаётган эди.
Асримизнинг 10-йиллари биринчи ярмида ҳам мамлакат катта бюджет танқислигини бошидан кечирди. Бунга қарши курашнинг и тенси эмас, кўпроқ экстенсив йўллари танланди. Шу жараёнларда юз берган илм-фан ва таълим билан бевосита боғлиқ уч ҳолат бу соҳани тамоман боши берк кўчага киритиб қўйди.
Бдиссертацияутун дунё, юзга кирган бўлса ҳам, жамиятнинг ҳар бир аъзосини меҳнат қилишга ундаш билан бадиссертацияларибир тамаддун замонида биз таппа-тайёр ишлаб турган илм-фан ва таълим соҳаси вакилларини Меҳнат кодексининг тегишли моддаси асосида, яъни пенсия ёшига етгани муносабати билан иш берувчининг ташаббусига кўра ишдан бўшатдик.
Очиғиндиссертацияси олим 60, қайси олима 55 ёшида шалвираб қолади?
Ўзи дунё бўйича жами аҳолининг 92 фоизигина 65 ёшдан ошар экан. Яъни амалда пенсияга чиққанидан кейин ишлаш истагида бўлганларнинг жуда катта қисми айнан зиёлиларга тўғри келади. Пенсионерларни ишдан бўшатиш кампанияси, асосдиссертациясибиринчи галда олий таълим муассасаласубъективсор ва ўқитувcдиссертацияҳи уюштирилган бир ҳужумдек бўлди.
Ҳолбуки, жаҳон олимларининг тадқиқотлари натижалари шуни кўрсатадики, инсоннинг ҳаётдаги энг фаол, энг самарали, энг сермаҳсул ёши айнан 60 билан 70 нинг ораси экан. 70 билан 80 нинг ораси эса иккинчи, 50 билан 60 нинг ораси, ҳатто, учинчи ўринда турар экан.
Ўн йилc а бурунги тарихни кечадиссертациян. Малака ошириш институтларининг бирида 0,5 юклама билан ишлаб юрганимда пенсияга чиқдим. Дейлик, ма шим 500 минг сўм бўлса, пенсиям 400 минг сўм эди.
Ишлаётганим учун пенсиямнинг ярмини қирқди. Амалда икки баробар ишлаб, бир баробар ойлик олгандек бо лдим.
Бўшатилмаганимга шукр қилиб, ишладим. Чунки қонунан пенсионерни иш берувчининг ташаббуси билан бўшатиб юбориш ҳам мумкин эди-да.
Соҳа вакили, вазиятни ичидан билган киши сифатида айтаман: кўп олимлар ўксиди, уларни айни куч-қувватга тўлган, катта малака ва тажриба тўплаган, юксак маҳоратга эга маҳалида уйида ўтирғизиб қўйдик. Нима эмиш? Пенсия йобъективэтгасубъективи ёшларга бўшатиб бериб, пенсиясини е-эб ётсин эмиш! Бюджет танқислигининг олдини олишга масъул ўша пайтдаги валломатлар мамлакатда яширин иқтисодиётга барҳам бериб, бизнесни ривожлантириш, шу тариқа солиқ тушумини кўпайтириш ўрнига ўзларига осон бўлган бюджет харажатларини қисқартириш йўлини танлади.
Хўш, охири нима бўлди? Ким ютди-ю, ким ютқазди? Ҳеч ким ютгани йўқ. Бутун жамият ютқазди. Бу чигалдан-чигал муаммо Янги Ўзбекистонда Меҳнат кодексининг шу моддасини ўзгартириш орқали буткул барҳам топди.
ИСЛОҲОТГА ҚАРШИ “ИСЛОҲОТ”
Ислоҳот номи билан амалга оширилган иккинчи ўзгариш илм-фан ва таълим тизимига жуда катта зарба бўлиб тушди.
Бутун дунёда диссертатсия ёқлаб, илмий даражага эга бўлганлар маошига қўшимча қўшилади. Ахир, бирор соҳани ривожлантириш учун катта меҳнат қилиш керакми? Меҳтуши муносиб рағбатлантириш лозимми? Ё илм-фан ва таълим соҳаси вакиллари фариштами – улар ҳамма қатори еб-ичиши, кийиниши, бола-чақа боқиши, касби тақозо этган илмий-техникавий воситалар сотиб олиши зарур эмасми? Давлат бюджетини кўпайтиришдан кўра уни қисқартиришни ўйлаганларга шу маблағ ҳам ортиқча кўринди. Осон йўлини топишди: “Нега бизда олимлар икки марта, яъни ҳам номзодлик, ҳам докторлик диссертатсиясини ёқлаши керак? Биратўла докторлик ёқлаб қўя қолса-чи? Шунда илмий даражаси борлар сони кескин озаяди ва бюджет харажатлари камаяди-ку!” дейишди.
2012-йил 24-июлида Ўзбеки тон Республикаси Президентининг 4456-сон фармони қабул қилинди. Унга кўра, фан номзоди илмий даражасини олиш учун диссертатсдиссертациялари қилинди. Ҳатто Вазирлар Маҳкамасининг 2012-йил 28-декабридаги 365-қарори бир бандида қатъий тарзаттестацияб қўйилсинки, илмий даражаси мавжудлиги учун лавозим маошларига қўшимc а ҳақ а бошқа устамалар 2013-йил 1-январдан бошлаб тўланмайди”, деб, илмий даража олишдан моддий манфаатдорликнинг йўли бутунлай тўсилди.
Хўш, Ўзбекистон олимлари ниманинг эвазига йиллар умрини сарфлаб, диссертатсия ёзиши керак? Ёзмай қўя қолди. Ўша йиллари қанчадан қанча тайёр номзодлик ва докторлик диссертатсиялари ҳимоялари тақа-тақ тўхтади. Ҳадеганда илмий кенгашлар очилавермади. Тадқиқотчилар тушку ликка тушиб, илмий ишга қўл силтади. Яшириб нима қилдим, оиламиз аъзоларининг кафедра муҳокамасидан ўтган икки ва тайёр ҳолга келиб қолган бир диссертатсияси ҳам токчада қолиб кетди.
Тўғри, дунёда бир диссертатсия ёқлаш тизими шакллантирилган мамлакатлар бор. Бироқ бизда бунга бирданига ўтилмоқчи бўлинди. Илмий жамоатчилик ҳали бунга тайёр эмас эди. Бизда кечагина магистратурани битириб келган ёш мутахассиснинг бирданига фан доктори диссертатсияси ёзиш тажрибаси йўқ эди. Очиғи, субектив тарафдан икки диссертатсия ҳимоя қилиб, бу даражага эришганларнинг кўпига ичдан бу ўзгариш хуш ёқмади ҳам.
Бошқаларни билмадим, мен ўша йиллари шу тизим орқали фан доктори бўлган бир ёки икки тадқиқотчини эшитдим, холос. Бу гапларимизга шубҳа қилаётганлар учун статистика келтириб ўтиришнинг асло ҳожати йўқ. 2013–2016-йиллари мамлакатимизда диссертатсия ёқлаш деган нарса эсдан чиқай деб қолди ҳисоб.
ФУНДАМЕНТАЛ ФАН ТАҚДИРИ
Ўзбекистон Фанлар академияси 1943-йили ташкил топган. У замонавий тараққиёт учун керакли, муҳим бир тизим. Бу жиҳатдан академияси йўқ мамлакатлар олимлари бизга жуда ҳавас қилишади.
Бироқдиссертацияшу тизим ҳам давлат бюджетини қисқартириш ташаббускорлари назаридан четда қолмади. Фанлар академиясининг кўп институтлари университетлар қарамоғига ўтказилди. Тўғри, ривожланган давлатлар университетлари ҳузурида кучли илмий тадқиқот тизими диссертациялариЛекин бизнинг университетлар иқтисодий-молиявий жиҳатдан ҳали у даражаларга етгани йўқ-ку. Бунга обектив ва субектив омиллар ҳали пишиб етилмаган-ку.
Бевосита ишлаб чидиссертациябоғлиқ соҳалар учун кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари илмий тадқиқот ва ишланмалар яратиш орқали маблағ топиш имконига эга бўлар. Лекин гуманитар фанлар тақдири нима бўлади? Фундаментал фан тақдири-чи? Булар билан ҳеч кимнинг боши оғримади.
Шукр, Ўзбекистон Республикасдиссертацияларвкат Мирзиёев ташаббуси билан бу хато ҳам тузатилди: университетларга ўтказилган институтлар яна Фанлар академиясига қайтарилди.
ОЛМА, ПИШ!..
Кичкинагина ҳовличамизда икки туп олма ўсади. Бири – Европада яратилган “замонавий”, иккинчиси – Фарғона вилоятида асраб қолинган эски “жайдари” нав. Келинг, бевосита бошидан ўтказган бир киши сифатида ҳаётий тажриба асосида бир гапни очиқ айтай: ҳар қанча: “Олма, пиш!” деганингиз билан олма пишмайди ҳам, “Тагингга туш!” деганингиз билан, тагига тушмайди ҳам!
Бир донагина олма узиб ейиш учун ҳам аввал унинг яхши навини топиб, ниҳол экиш, кейин парваришлаш, ҳар йили буташ, озиқлантириш, зарарли ҳашаротлардан ҳимоя қилиш керак. Бутамасангиз, самарали ҳосил бермайди, яхши озиқлантирмасангиз, кам тугади ё мевасини ташлайди, дорилаб турмасангиз, қурт тушади ва ҳоказо.
Лекин олманинг кўнглингизга мос навини танлаш, расамадини келтириб буташ, қандай ўғитлар билан, қаcФранцияга миқдорда оз қлантирис , қандай дорилар билан ва қачон зараркунандаларга қарши курашиш… учун ҳам катта илм зарур.
ТУБ БУРИЛИШ
2017-йили олий таълимдан кейинги таълим соҳасида туб бурилиш юз берди. Яна қайтадан иккита, яъни фалсафа доктори ва фан доктори диссертатсиялари ҳимоя қилиш қоидаси жорий этилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирл р Маҳкамаси ҳузуридаги О ий аттестатсия комиссияси раёсатининг “Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисида” 2017-йил 31-майдаги 239/4-сон қароридан кейин яна ҳимояларга кенг йўл очилди.
ИЛМГА ЯНА БИР РАҒБАТ
Нимага, қайси соҳага маблағ сарфланса, у ривожланади. Бу бозор иқтисодиётининг оддий, лекин “олтин” қоидаси.
Вазирлар Маҳкамасининг “Илм-фан ва таълим соҳасидаги давлат ташкилотларида илмий, илмий-педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи илмий даражага эга ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида” 2019-йил 24-декабридаги 1030-сон қарори билан илмий даражага эга мутахассисларга яна бир катта рағбат берилди. Унга кўра, бир йиллик фаолияти якунига кўра белгиланган талаблар асосида илмий ва илмий-педагогик фаоллик кўрсатган фан докторларига кейинги йил давомида 60, фалсафа докторларига эса 30 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ тўланадиган бўлди. Аслида, шунинг ўзи б р маошдай гап. Аммо унга эришиш учун мутахассис йил давомида фаол меҳнат қилиши лозим. Амалга оширилган ҳар қандай фойдали меҳнат эса амалда мамлакат ривожига қўшилган ҳисса янглиғ баҳоланмоғи лозим.
Бунга нима етсин!
КЎЗ ЎНГИМИЗДАГИ ЎЗГАРИШЛАР
9 йил илгари мамлакатимиздаги олий таълим муассасалари сони 70 тага борар-бормас эди. Улар сони уч карра кўпайди. Ҳозир нодФранцияий таълим ташкилотларининг ўзи шунча. Давлат олий таълим муассасаларининг сони ҳам ортди, уларда таълим олаётган талабалар сони ҳам. Илгари ҳар юз битирувчининг 9 фоизи олий маълумот олиш ҳуқуқига эга бўлса, бу кўрсаткич беш баробар ўсиб, ўтган йили 42 фоизни ташкил этди.
Станда тга кўра, уларда профессор-ўқитувчиларнинг камида 35 фоизи илмий даражага эга мутахассис бўлиши зарур. Ахир, диссертTravel ёзиб, ёқлаган кишининг дарсга муносабати ‘згариб, малакаси ошиб, илмий савияси кўтариладими-йўқми?!
Телеграмда “УзА/Илм-фан канали” мавжуд. Кузатиб бораётган бўлсангиз, эҳ-ҳе, амалда барча фанлар соҳасида қанчадан қанча тадқиқотчиларнинг диссертатсиялари ҳимояси ҳақида пешма-пеш эълонлар чиқиб турибди. Булоқнинг кўзи очиб юборилди. Дарвоқе, яратилган имконият шарофати билан оиламизда токчада йиллар қолиб кетган уч диссертатсия ҳам ёқланди. Комил ишонч билан айтиш мумкинки, Ўзбекистонимиз яқин келажакда ҳамма соҳада олимлари етарли мамлакатга айланади. Буюк боболаримизнинг жаҳон илм-фанига қўшган улкан ҳиссаси ҳам биздан шуни талаб қилади ҳам. Биз бунга тўла ҳақлимиз.
Баъзиларни мамлакатимизда ёқланаётган диссертатсиялар миқдори шошириб ҳам қўяётгани ҳеч кимга сир эмас. Ҳатто: “Сон кўпайяпти-ю, сифат кам-да”, деяётганлар ҳам топилади. Бўлиши мумкин. Лекин фалсафанинг “олтин” қоидаларидан бири шуки, миқдор ўзгаришлари сифат ўзгаришларига, аксинча, сифат ўзгаришлари миқдор ўзгаришларига олиб келади, албатта. Ахир, юз олимдан бир зоXXI чиқса, минг олимдан юз зўри чиқади-да.
ГАСТЕРБАЙТЕР ҲАМ ИЛМЛИ БЎЛСИН!
Кечагина хорижда меҳнат қилиб, бола-чақа боқаётганларга панжа орасидан қарадик. Ахир, дунёда меҳнат бозори битта бўлганидан кейин, аҳоли бир қисмининг иш излаб, ўз юртига нисбатан ривожланган мамлакатларга кетиши глобал ҳодиса. Бундан, ҳатто, “кучли йигирматалик”ка кирган Ҳиндистон, Туркия, Россия каби давлатлар ҳам истисно эмас. Албатта, биздан фуқаролар иш излаб, Россия ёки Туркияга боради, улардан эса нисбатан юқорироқ малака ва тил билиш талаб қилинадиган ишларга Германия, Буюк Британия, Франсияга кетади.
2024-йили 2023-йилга нисбатан Ўзбекистонга хориждан келиб тушган пул ўтказмалари 30 фоизга ёки 3,4 миллиард долларга ошиб, жами 14,8 миллиард долларни ташкил этди. Кўпроқ Россия, Қозоғистон, АҚШ, Жанубий Корея, Туркия, Буюк Британиядан маблағ юборилган. Албатта, бизда ишлаб, ўз Ватанига пул жўнатаётганлар ҳам бор. 2024-йили бу кўрсаткич 2023-йилга нисбатан 19 фоизга ошиб, 2,8 миллиард долларни ташкил этган. Айирганда ҳам, 12 миллиа д қоляпти-да.
Бугун давлат сиёсатида хорижда меҳнат қилаётганларга нисбатан муносабатимиз кескин ўзгарган. Энди илм-фан ва таълимни ривожлантириб, хорижга янада малакали мутахассис кадрларни ишга юбориш тарафдоримиз. Ахир, бугун дунё бозорида жисмоний меҳнатнинг қадри тобора тушиб бораётгани, аксинча, ақлий меҳнатга кўпроқ ҳақ тўланаётганини ҳамма билиб қолди.
ИЛМ-ФАН, ТАЪЛИМ ВА ТУРИЗМ
Бир соҳада бир фоизгина ўсиш бўлса ҳам, қарсак чалишимиз керак. Ахир, халқона айтганда: “Тома-тома кўл бўлур”. Яна: “Шаҳар бирдан қурилмайди”, деган халқона нақлимиз ҳам бор. Лекин агар Ўзбекистонимизда шу йилнинг биринчи ярмида туризм соҳасида 48,9 фоиз ўсиш бўлган бўлса, дўппимизни осмонга отишимизга тўғри келади.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025-йилнинг дастлабки 6 ойида қарийб 5,3 миллион нафар хориж фуқароси мамлакатимизга келган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 1,7 миллион нафарга кўп, яъни 48,9 фоизга ошган. Булар қариндошларни йўқлаш, саёҳат, хизмат юзасидан, даволаниш, ўқиш учун келишган. Хитойдан келаётганлар сони 2,9, Япониядан келаётганлар сони 1,5, Буюк Британия, Франсия, Испания, АҚШ ва Туркиядан келаётганлар сони 1,2, Россия, Германия, Италия, Малайзия ва Ҳиндистондан келаётганлар сони 1,1 карра ошган. Аммо дунёда 200 дан ортиқ давлат – мавжуд. Ўзбекистонимиз яқин келажакда Ер юзининг туризм энг ривожланган мамлакатлардан бирига айланади.
2023-йили мамлакатимизга 10,2 миллион киши келган бўлса, бу йилнинг 7 ойида бу кўрсаткич 6,3 миллионни ташкил этди. “ББС Травел глобал медиа” портали Ўзбекистонимизни 2025-йилда саёҳат қилиш учун энг яхши 25 та манзил рўйхатига киритди.
Шуни унутмайликки, ҳозирги глобал дунёда амалда ҳеч ким бекордан-бекорга маблағ сарфлаб, иккинчи бир мамлакатга келмайди. Бу ерда уни жалб этадиган жозибадорлик бўлиши лозим. Кимлардир бизга қариндошларини кўргани келади, кимлардир бизда ўқийди, кимнидир қадимий ва бой тарихимиз, бошқани она табиатимиз, иссиқ иқлимимиз, кимнидир бобарака далаларимизда етиштирилган тотли-тотли ноз-неъматлар-у аср-асрлар мобайнида шаклланган миллий пазандачилигимиз-у лаззатлидан-лаззатли таомларимиз, яна бировни зиёратга чорлаб турган муқаддас мақбара-ю қадамжоларимиз, баъзиларни, ҳатто, мамлакатимизда ривожланган бозор тизими ўзига маҳлиё этади.
Бугун амалда ҳамма соҳа, жумладан, туризм равнақи ҳам – бевосита ё билвосита бўлсин, илм-фан ва таълим равнақига боғлиқ. Ахир, уни ривожлантиришнинг ҳам ўз сирлари, ўз илми бор. Бу соҳа тақдирини ҳам, аввало, етук кадрлар ва соҳада эришилган юксак маданият, бошқача айтганда, комплекс тараққиёт ҳал қилади.
УЧ ҲАЛҚА БИРЛИГИ
ХХИ асрга келиб шу нарса: “Икки карра икки тўрт”, дегандек аниқ-равшан бўлдики, қайси мамлакат иқтисодий жиҳатдан юксак даражага кўтарила олмаган бўлса, билингки, унинг халқи илм-фан ва таълимда оқсаяпти. Жадид боболаримизнинг бундан юз йиллар олдин келган қатъий хулосаси ҳам айнан шу эди. Улар илм-фан ва таълимда оқсаганимиз учун мустамлака бўлиб қолганимизни теран англаган эди. Илм-фан ва таълимни ривожлантиришни, ҳатто, истибдоддан қутулиш, мустақилликка эришишнинг ягона нажот йўли, деб билишди.
Ҳар қандай иш охирига етса гўзал. Илм-фанни ривожлантирсак, таълимни кучайтирсак, лекин қўлига бакалавр ёки магистр дипломини олган ёшларни мутахассислигига муносиб ишларга жойлаштирмасак, асл мақсад асло амалга ошмайди. Бизга ана шу уч соҳа бирлиги зарур. Албатта, бозор иқтисодиёти шароитида бу масалани, асосан, талаб ва таклиф муносабатлари ҳал қилади. Бироқ давлат бу соҳани мувофиқлаштириши, оқилона ечимларни топишга кўмаклашиши, қулай шароитлар яратиб беришга бош-қош бўлиши лозим. Бунга катта эҳтиёж бор.
КАДРЛАР ТАҚДИРИ – БОШ МАСАЛА
8-август кудиссертациян Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев олий таълим муассасалари битирувчилирригацияини таъминлаш масалалармеханизациялашиш мелиорацияда битирувчилар бандлигини таъминлаш бўйича янги ёндашувлар белгиланди. Соҳадаги камчиликлар ҳам очиб ташланди. Масалан, охирги етти йилда қабул 4,5 баробар ошиб, ёшларнинг олий таълим билан қамрови 42 фоизга етган бўлса-да, кадрлар тайёрлаш тизими реал эҳтиёжга мос эмаслиги айтилди. Олий таълимда ўқитилаётган кадрлар билан иш берувчилар талаби ўртасида фарқ катта. Оқибатда корхоналар четдан тайёр мутахассис жалб қилишга мажбур бўляпти. Ҳар бир талабани ўқитиб, мутахассис қилиб тайёрлаш учун давлат йилига 25–30 миллион сўм харажат қиляпти. Лекин тўрт йил умрини сарфлаб, диплом олган ёшларнинг ярмидан кўпи оддий-оддий ишларда банд.
Ўзбекистонимиз жадал ривожланиш йўлига кирди. Яқин йилларда мамлакатимизда 83 миллиард долларлик йирик лойиҳалар ишга тушиши режалаштирилган. Уларнинг ҳисобига саноатнинг ўзида 5 0 мингга яқин мутахассисга эҳтиёж пайдо бўлади. Буларнинг барчаси олий таълимни соҳалар талаби даражасига кўтариш, кадрлар тайёрлаш сифати ва ёшлар бандлиги қамровини жадал оширишни талаб этади.
Давлатимиз раҳбари йиғилишда бу борадаги кўп янги ташаббусларни илгари сурди. Жумладан, энди битирувчини ишга олганлик учун тадбиркорлик рейтингида қўшимча балл берилади. Олий таълим муассасаси уларни бўш ўрин бор корхонага йўналтиради. Ректорлар ваколати ва масъулиятини ошириш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Уларга “супер контракт” миқдорини табақалашган ҳолда белгилаш ваколати берилади. Энди барча олий таълим муассасалари ташкилий ва академик мустақил бўлади. Бу дан буён абитуриент ўзи танлаган 5 тагача олий таълим муассасасининг бирортасига киролмаса-ю, лекин бали бошқа олий таълим муассасасидаги тўлмаган йўналишга тўғри келса, уларни шартнома асосида қабул қилиш мумкин бўлади.
Бу йил мамлакатимизда 92 минг ёш бакалавриатни битирди. Улардан 20 минг нафари магистратура ва иккинчи мутахассислик билан қамраб олинади. Яна 20 минги Бандлик вазирлиги орқали стаж талаб қилмайдиган ишларга жойлаштирилади. Тижорат банклари орқали 20 минг битирувчининг бизнес бошлашига кўмаклашиш режалаштирилган. Хусусан, ёшлар бандлигини таъминлаш учун Миллий банк ва Алоқа банкка бу йил 300 миллион доллар ажратилган. Банклар мазкур имтиёзли кредит ресурсининг бир қисмини битирувчиларни ишга олган корхоналарга ҳам бериш ташаббусини билдирди. Энди бундай тадби корларга 5 миллиард сўмгача 18 фоизли кредит берилади. Ушбу янги тизим нафақат бу йилги, балки ўқишни тугатганига 3 йил бўлмаган битирувчилар учун ҳам татбиқ этилади.
БУЛОҚНИНГ БОШИ
Уч йил Ташқи ишлар вазирлигида иккинчи даражали иккинчи котиб дипломатик мартабаси билан масъул вазифада ишлаган собиқ дипломат сифатида бир сирни очсам, ҳеч нарса бўлмас.
Бир дарё тошиб оқса, дунё уни г бошини – булоғини излайди. Бир мамлакатда янги раҳбар ҳокимият тепасига келса, жаҳон дипломатлари, аввало, унинг асл касби, яъни қайси соҳа вакили экани ва бунгача қаерларда ишлаганига қизиқади. Чунки бу мамлакатда келажакда қайси соҳа равнақига алоҳида эътибор қаратилишини олдиндан прогноз қилишади-да.
Янги Ўзбекистонда илм-фан, таълим ва тараққиёт борасида олиб борилаётган туб ислоҳотлар, юз бераётган қувончли ўзгаришлар бошида Президент Шавкат Мирзиёев турибди. Ҳеч муболағасиз, у илм-фан, таълим ва тараққиётнинг жонкуяр, фидойи ташкилотч си ва тиниб-тинчимас раҳнамоси. Давлатимиз раҳбари мамлакат ва халқнинг ёрқин келажаги айнан илм-фан ва таълим орқали бунёд этилажагини ҳаммадан кўп англайди, тушунади ва тушунтиради. Чунки у аслан олий таълим ходими, фаннинг бевосита ишлаб чиқаришга алоқадор муҳандислик соҳасида диссертатсия ёқлаган олим. У ҳозирги пайтда жаҳоннинг “ТОП – 500” талигига кирган “Тошкент ирригатсия ва қишлоқ хўжалигини механизатсиялаш ва мелиоратсия институти” Миллий тадқиқот университетида кафедранинг оддий аъзосидан муассаса раҳбаригача бўлган босқичларни босиб ўтган мутахассис.
Янги Ўзбекистонимизнинг илм-фан, таълим ва тараққиёт сари юз бургани ҳаммамизга муборак бўлсин!
Султонм род ОЛИМ,
филология фанлари доктори, Тошкент амалий фанлар университети профессори
“Жадид” газетасининг 2025 йил 22 августдаги 34-сонида
ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР
“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]
21.01.2026 | 15:59
830
МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ
Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]
21.01.2026 | 12:50
823
ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!
Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]
21.01.2026 | 09:47
859



