24.11.2025 | 16:16
136
ЯШИЛ КЕЛАЖАК САРИ
Исломжон ҚЎЧҚОРОВ

Бугун юртимиздаги афкор омма жадал ривожланишлар ва иқтисодий ўсишларни эътироф эта туриб, экологик муаммолар таҳдидига ҳам ўз қатъий муносабатини билдириб келмоқда. Сир эмаски, атмосфера ифлосланиши, глобал иқлим ўзгаришлари, ўрмон ёнғинлари, музликларнинг тез суръатларда эриб бориши ва қуруқликнинг чекинаётгани дунё аҳолиси саломатлиги, биологик хилма-хиллик, умуман, экологик барқарорликка хавф соляпти. Мазкур экологик масалаларнинг оқибатларини юмшатиш борасида юртимизда ҳам кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилаётганига барчамиз гувоҳмиз. Жумладан, 2025 йил 19 ноябрь куни “Экология ва туризм соҳаларида аҳоли талабларига тезкор жавоб бера оладиган бошқарув тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони ҳам ушбу соҳага қаратилган жиддий эътиборнинг яққол тасдиғидир.
Фармонга мувофиқ, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси тизимидан чиқарилди ҳамда амалдаги штат бирликлари сақланган ҳолда унинг негизида Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ташкил этиладиган бўлди. Унинг зиммасига қатор устувор вазифалар юклатилди: юртимизда экологик барқарорликни таъминлаш; атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича давлат сиёсатини изчил юритиш; “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини кенг миқёсда амалга ошириш; ўрмон майдонларини кўпайтириш, биохилма-хилликни асраш; глобал иқлим ўзгариши таъсирларини юмшатиш; чўлланиш ва ер деградациясига қарши самарали чоралар кўриш шулар жумласидандир.
Шу билан бирга, янги қўмита мамлакатда экологик сиёсатнинг ягона марказдан бошқарилиши ва тизимли мувофиқлашувини таъминлаши кутиляпти. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси таркибида икки штат бирлигидан иборат Экология масалалари бўйича Президент маслаҳатчиси бўлинмаси ташкил этилгани экологик сиёсатни стратегик даражада мувофиқлаштириш ва назоратни кучайтиришга хизмат қилиши шубҳасиз.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Абдушукур Ҳамзаев:
“Ушбу ислоҳотлар мамлакатимиз раҳбарияти экологик барқарорликни таъминлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йўналишида аниқ ва узоқни кўзланган мақсадларни белгилаб олганини тасдиқлайди. Янги тизим экологик назорат самарадорлигини ошириш, комплекс ёндашувни таъминлаш учун муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади. Ўзбекистон Экологик партияси ва унинг Қонунчилик палатасидаги фракцияси сифатида биз ушбу оқилона ва қатъий сиёсатни тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Давлатимиз раҳбарининг экология соҳасида ички ва ташқи сиёсатда янги прагматик ғоялар илгари сураётганини юксак эътироф этиб, шу каби ғоя ва ташаббусларига ўз ҳиссамизни мунтазам қўшиб борамиз”.
Экология қўмитаси раисининг 4 нафар ўринбосари Президент томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади, мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий хизмат ва транспорт таъминоти шароитлари бўйича тегишли равишда Президент маслаҳатчиси ўринбосарларига тенглаштирилади. Экология қўмитаси раиси бир вақтнинг ўзида Экополитсия бошлиғи ҳисобланади.
Шунингдек, фармонга мувофиқ Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг 40 нафар штат бирлиги асосида Давлат экологик назорат инспекцияси (Экополитсия) ташкил этилади. Экополитсия ходимларига жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни (электрошокер қурилмаларини) ва хизмат қуролини (резина ўқли, тўр отувчи) қўллаш ҳуқуқи берилади ҳамда уларнинг махсус кийимига боди-камералар ўрнатилади.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси Ойбек Раҳимов: “Экологик мониторингнинг рақамлашуви ва янги эксперт платформаларининг жорий этилиши давлат, бизнес ва фуқаролик жамияти иштирокини кенгайтириб, экологик бошқарувни очиқ ва барқарор моделга олиб чиқади”.
Фармонга мувофиқ Экология қўмитаси ҳузурида “Эколойиҳалар фабрикаси” ташкил этилади. Экологик ташаббусларни маҳаллий даражада қўллаб-қувватлаш, аҳоли ўртасида атроф-муҳит маданиятини ошириш ва ёшларнинг эко-фаоллигини кучайтириш ҳам муҳим вазифалардан бири сифатида кўриляпти.
Янги ҳужжатлар маъмурий ўзгаришлар билан чекланмай, жавобгарлик, жамоатчилик назорати ва рақамли мониторингни бирлаштирган комплекс тизимни жорий қиляпти. Жумладан, 2026 йил 1 апрелдан экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун юридик шахсларга молиявий санкциялар қўллаш тартиби жорий этилади, бунда: молиявий санкциялар пул ундириш (жарималар) тарзида фақат юридик шахсларга қўлланади; бир хил ҳуқуқбузарлик учун молиявий санкциялар қўлланган юридик шахсларнинг ходимларига маъмурий жазо чорасини қўллашга йўл қўйилмайди; ҳуқуқбузарликнинг такроран содир этилишига йўл қўймаслик ҳақида огоҳлантириш олиш ҳамда жаримани тўлаш қонунчиликнинг бузилишига йўл қўйган шахсни Экология қўмитасининг қарорини (тақдимномасини, кўрсатмасини) бажариш мажбуриятидан озод этмайди.
Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар партия ташкилоти раиси Севара Файзиева: “Бу фармон мамлакатда экологик бошқарувни модернизатсиялаш ва туризмни янада барқарор ривожлантиришга йўналтирилган. Маҳаллий кенгаш депутатлари сифатида биз ушбу фармоннинг жойларда самарали ижро этилишини таъминлаш, янги бошқарув тизимини қўллаб-қувватлаш, аҳоли билан бевосита ишлашда экологик маданиятни ошириш ва туризм инфратузилмасини мустаҳкамлаш борасида фаол иштирок этишга тайёрмиз”.
Кўриниб турибдики, “Яшил макон”, “Тоза ҳаво”, “Био-мерос”, “Эко-маданият” каби лойиҳаларнинг аниқ ваколатли орган томонидан бошқарилиши экологик дастурларни узоқ муддатли мақсад-натижаларга йўналтирилган давлат сиёсатига айлантиради.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда экологик хавфсизлик давлат сиёсатида алоҳида устувор йўналиш сифатида белгиланяпти. Ушбу ижтимоий, масъулиятли ислоҳотлар экологик барқарорликни миллий тараққиётнинг алоҳида йўналиши эмас, унинг асосий шартларидан бири сифатида шаклланишига асос бўлади.
“Жадид” газетасининг 2025-йил 21-ноябрдаги 47-сони
ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР
“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]
21.01.2026 | 15:59
826
МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ
Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]
21.01.2026 | 12:50
820
ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!
Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]
21.01.2026 | 09:47
855



