Go‘zal Turkiston
0:00
/
Toshkent
temperature icon 9°C

TAVSIYA QILAMIZ


10.07.2025 | 09:47

img477

ОЗАР ОЛИМАСИНИНГ ҚЎШ ТУҲФАСИ

Озарбайжон заминида таваллуд топиб, XX аср ўзбек мумтоз адиблари ёнидан ўрин олган Мақсуд Шайхзода ҳеч шубҳасиз икки миллатга бирдек дахлдор адабий шахсиятдир. Унинг асарлари икки миллат ўртасидаги дўстлик алоқаларининг кучайишига, адабий ҳамкорликнинг янгидан-янги уфқлари очилишига улкан ҳисса бўлиб қўшилди.

Шайхзоданинг:

“Умрлар бўладики,
Тиригида ўликдир.
Ўлимлар бўладики,
Ўлган одам тирикдир”, каби шеърий мисралари афоризм ҳолига келди. Бир қанча достон ва балладалари ҳали-ҳануз ўзбек ўқувчиси томонидан севиб ўқилади. “Мирзо Улуғбек”, “Жалолиддин Мангуберди” каби саҳна асарлари маърифат маёғи, ватанпарварлик руҳи, миллий пафоси билан ўзбек драматургияси тарихини безаб турибди.

Мақсуд Шайхзода Низомий ватани, Ганжа ўлкасининг фарзанди. “Умрим бино бўлди Озарбайжонда, Кечди болалигим у гул маконда”. Йигитлик йиллари, тўғрироғи, ҳаётининг энг гўзал паллалари Ўзбекистон билан боғлиқ. Қисмат ёзиғи боис ўзбек тупроғига келиб ўрнашган Мақсуд Шайхзода деган ниҳол Ўзбекистонда ўсди, улғайди, мева берди.

Шайхзода ўзбек ёш адиблари, шоирлари, филологлари тарбияси билан шуғулланди. Педагог сифатида олий ўқув юртларида ёшларга сабоқ берди.

Шу билан бирга ўзбек адабиёти тарихининг зукко билимдони сифатида бир қанча рисолалар ёзди.

“Ҳазрат Навоийнинг ўпиб қўлини,
Ўзбек водийсида отимни сурдим.
Ижод карвонининг узоқ йўлини
Азиз йўлдошлар-ла ўтолдим, юрдим”.

Шайхзоданинг ҳазрат Алишер Навоийга эҳтироми шундай беқиёс эди. Умр бўйи Низомий, Навоий, Фузулий гулшанидан гул терди; устоз санъаткор аллома шоирлар даргоҳида шогирд мақомида бўлди; тинимсиз ўқиди, ўрганди; устозларининг бадиий маҳоратини толиби илмларга ўргатди ҳам.

Дарвоқе, ўзбек навоийшунослари бугун ҳам бирор тадқиқот ёзар экан, Шайхзода адабий-назарий қарашларини, хусусан, “Навоий ижодида фольклор мотивлари”, “Гениал шоир”, “Навоийнинг Самарқандда кечирган кунлари”, “Навоий лирикасининг баъзи бир поэтик усуллари ҳақида”, “Ғазал мулкининг султони”, айниқса, туркум мақолалардан таркиб топган “Устоднинг санъатхонасида” каби теран тадқиқий асарларини асло четлаб ўта олмайди. Шунингдек, Шайхзоданинг “Тазкирачилик тарихидан” деб номланган алоҳида бир рисоласи Алишер Навоийнинг озарбайжонлик тазкирачи шогирди билан боғлиқ асар саналади.

Яқинда Мақсуд Шайхзоданинг “Ғазал мулкининг султони”, “Тазкирачилик тарихидан” номли икки китоби Бокудаги “Илм ва таҳсил” нашриётида босилиб чиқди. Мазкур асарларни заҳматкаш олима филология фанлари доктори, профессор Олмас Улви хоним озарбайжон ўқувчиларига тақдим қилди. Муҳтарама Олмас опа “Мақсуд Шайхзода ва унинг “Ғазал мулкининг султони” китоби” деб номланган сўзбошисида ёзади: “Мақсуд Шайхзода шундай бир ҳаёт, шундай бир умр кечирдики, бу қисмат икки қардош асрлар бўйи адабий алоқалари тарихининг жонли вориси, маънавий кўприги бўлажакдир”.

Ҳақиқатда шундай. Бугун озарбайжон ўқувчиси Мақсуд Шайхзоданинг мўътабар икки китобини мутолаа этиб, Олмас Улви хоним сўзларига ишонч ҳосил қилади ва таржима учун муҳтарама профессор опамизга чин юракдан раҳматлар айтишади.

Жумладан, биз ҳам, Олмас Улви хонимга шундай эзгу заҳматлари учун ташаккур айтишга бурчлимиз.

Б.КАРИМ

“Жадид” газетасининг 2025 йил 4 июлдаги 27-сонида


ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР

“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]

21.01.2026 | 15:59

img830

МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ

Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]

21.01.2026 | 12:50

img823

ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!

Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]

21.01.2026 | 09:47

img859