KUTUBXONA
Category: Uncategorized
ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР
“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]
21.01.2026 | 15:59
827
МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ
Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]
21.01.2026 | 12:50
820
ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!
Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]
21.01.2026 | 09:47
855
БАДИИЯТ ДАРҒАСИ
Мустабид тузум иллатларини чуқур англаб етган адабиётшунос, танқидчи ва таржимон Асил ака Рашидов ҳақида гапирганда, ҳар гал ички бир тараддуд сезаман. Бу гал ҳам шундай бўлди. Асил Рашидов таваллудининг 95 йиллигига бағишланган “Эътироф” китобини ўқир эканман, бутун умрини миллий адабиётимиз, маънавиятимиз ривожига бағишлаган, чин маънодаги фидойи, серқирра ижодкорнинг бадиий-ижодий салоҳияти ва беназир шахсияти кўз ўнгимда […]
20.01.2026 | 10:46
558
БЕҲБУДИЙ ЙИЛИ
ЎзЖОКУ профессори, филология фанлари доктори Ҳалим САИДОВ билан суҳбат – Домла, Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг 150 йиллиги ва бу сана билан боғлиқ воқеалар Сизда қандай таассурот қолдирди?– Албатта, ҳар бир ўзбекистонлик учун хайрлашган йилимиз ўз соҳасида бетакрор ўтган бўлиши мумкинлигини ва уларнинг фикрларини ҳурмат қилган ҳолда таъкидлаб айтаманки, 2025 йил камина учун бетакрор ватандошимиз, халқимиз донишмандларидан бири […]
19.01.2026 | 17:45
450
ИЛМ АЗИЗ ҚИЛГАН ЗОТ
Азизхон Қаюмов Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ўқитувчи Пўлатжон Қайюмий хонадонида 1926 йилнинг 19 январь куни дунёга келган. Бу маърифатпарвар оиладан кейинчалик икки машҳур адабиётшунос етишиб чиқиши бежиз бўлмаган. ХХ аср боши Қўқон шаҳрида янги усулдаги мактабларнинг моҳир муаллими, жадидона янгича қарашли Пўлатжон домла фарзандлари тарбиясига махсус эътибор берар, оилада илм-у адабиёт руҳи устун турарди. Кейинчалик “Хўқанд […]
19.01.2026 | 10:37
639
БЎРБОЙ
“Бўрбой” (“бўрбай”, “бўрвай”) деган сўзни эшитганмисиз? Бу сўз изоҳли луғатда йўқ, демак, адабий тилда ҳам йўқ, лекин шеваларда бор, шунинг учун “Ўзбек халқ шевалари луғати”да бор. Хўш, “бўрбой” нима? Адабий тилдаги “болдир” билан айнан бир маънога эга, яъни оёқ тиззаси ёки тақимдан то тўпиққача бўлган қисми баъзи шеваларда – “бўрбой” аталади. Кимдадир “тақим нима?” деган […]
19.01.2026 | 09:43
419
ТОМЧИДА ҚУЁШ
“Нуроний” жамғармаси Тошкент шаҳар бўлими раиси Рустам КАЛОНОВ билан суҳбат “Юрт ободлиги, аввало, маҳалладaн бошланади. Айнан маҳалладаги йўл, сув, электр ва транспорт таъминоти, боғча, мактаб ва оилавий поликлиникадаги шарт-шароитларга қараб, одамлар ислоҳотларимизга баҳо беради. Маҳалла инфратузилмасини тубдан яхшилаш орқали биз мамлакатимизни ҳар томонлама ривожлантириш, унинг қиёфасини янада гўзал ва обод қилиш борасидаги ишларни давом эттирамиз”. […]
16.01.2026 | 12:32
434
ЁЗУВМИ, ЁЗУҚМИ?
Авваллари сафардаги отага, ҳарбий хизматдаги акага, севган ёрига ёзилган хат оддий сўз эмас, қалб қўри тўкилган жумлалар билан безалар эди. Сўз ўйлаб танланар, жумла қайта-қайта тузатилар, ҳатто ҳуснихатга ўзига хос аҳамият берилар эди. Отага ёки акага ёзилган мактубда нафақат мазмун, балки ёзувнинг ўзи ҳам аҳамият касб этар эди. Айрим муҳим сўзларни ёзишда гул, қуш ёки […]
15.01.2026 | 14:53
460
ИЗЗАТЛИ АЛЛОМА
Ўтган асрнинг ўттизинчи йилларидан бошлаб то ҳозиргача аксар ёзувчиларнинг бадиий диди Абдулла Қаҳҳорнинг эстетик қарашлари таъсирида шаклланган, десак хато бўлмайди. Қаҳҳорнинг кескин муносабатисиз қирқинчи–етмишинчи йилларда адабиётимизда халтура янада кўпроқ бўлиши турган гап эди. Чунки конфликтсизлик, сохта бахт таронаси рағбатлантирилар, ҳар қандай асардан (ҳатто беш–олти аср аввалги турмуш тасвирланган бўлса ҳам) бевосита ё билвосита “коммунизм чўққилари”ни […]
15.01.2026 | 12:26
426
“ЯЛДО КЕЧАСИ”: ХУЛОСА ВА САБОҚЛАР
СИРЛИ МУАЛЛИФ КИМ ЭДИ?Хабарингиз бор, “Жадид” газетасининг 2025 йил 28 ноябрь сонида “Суюнчи” рукнида “Ялдо кечаси”ни кутинг ва ўқинг!” номли суҳбат эълон қилиниб, унда “Хайбар-25” номли янги нашриёт фаолият бошлагани ва илк маҳсулоти сифатида “тўрт юз олтмиш бир бетдан иборат йирик ҳажмли, мураккаб сюжет ва композицияга эга фавқулодда ғаройиб тарихий роман” – “Ялдо кечаси” китобини […]
15.01.2026 | 10:01
1057
АСКАР БОБОСИ
Тарихга назар ташласак, миллатимизнинг салкам бир ярим асрлик истибдод домига тушишига Туркистон заминидаги икки хонлик ва бир амирлик бошида ўтирган ҳукмдорларнинг ҳарбий салоҳият масаласига эътиборсизлик билан қарагани, ёв ташқарида фурсат пойлаб турган кезларда ҳам арзимаган баҳоналар билан бир-бирининг устига қўшин тортиб, юртда – миллат орасида парокандаликни юзага келтиргани, қўшин тузиш, уни сақлаш, жангларга ҳозирлаш борасида […]
14.01.2026 | 10:53
434
ВАФО ВА САДОҚАТ
Олмазор тумани Янги Себзор маҳалласидаги мўъжаз кутубхонада ўтадиган тадбирга таклиф этилгандим. Бу ерда китобларнинг кўплиги ва ранг-баранглиги ақлимни шоширди. Ҳеч жойдан топа олмаётган асарларга кўзим тушганидан, севинчим ичимга сиғмай кетди. Ушбу даргоҳ эгаси Дилором Ҳамдамова бўлади. Дилором опа нақ 42 йил Ўзбекистон телерадиокомпаниясида ишлаб, кўплаб кўрсатувларни олиб борган. “Оналар мактаби” кўрсатуви эсингизда бўлса керак? Журналист […]
13.01.2026 | 16:31
405
ШАТРАНЖДАН ШАХМАТГАЧА
Сўнгги йилларда Ўзбекистон спорти ҳақида гап кетганда, кўз олдимизда нафақат шиддатли боксчилар ёки матонатли курашчиларимиз, балки вазминлик билан дона суриб, дунёнинг энг кучли гроссмейстерларини шошириб қўяётган навқирон шахматчиларимиз ҳам гавдаланади. Бу бежиз эмас. Зеро, шахмат – бу шунчаки ўйин эмас, бу – миллатнинг интеллектуал қуввати, стратегик фикрлаш қобилияти ва сабр-тоқатининг кўзгусидир. Ўтмишда шатранж деб аталган […]
13.01.2026 | 14:06
335
ОҚИБ КЕТМАГАН АРМОНЛАР
1937 йил 19 октябрь. Муҳаммад ҳожи Тўрткўл бозоридан беш дона гурвак олиб қайтди. Бола-чақага майдагина қовунлар урвоқ ҳам бўлмади. Катта невараси Шарифа “Бува, яна қовун ейман”, деб мўлтираб турибди. У яна бозорга отланди. Кампирининг кўнгли чопмади: “Кейинги бозор борарсиз, ҳозир олти чақирим йўл босиб ҳориб келдингиз”, деди. Шарифа икки яшар укаси Абдулла билан буваси қумлик […]
13.01.2026 | 10:06
378
МИЛЛАТ КУРАШЧИСИ
1938 йилнинг бошларида НКВД томонидан қамоққа олиниб, “Сталинга суиқасд уюштирмоқчи бўлган” деган айб билан Тошкентда отиб ташланган ўз даврининг фаол ёшларидан бири, ўзбек спортининг ифтихори Ҳидоят Иноятов эди. Ҳидоят Иноятов 1913 йили Тошкент шаҳрининг Тахтапул даҳасидаги Қозикўча манзилида туғилган. Унинг болалик даври Октябрь тўнтариши рўй бериб, жадид мактаблари ёпила бошлаган ҳамда улар ўрнига намунавий мактаблар […]
12.01.2026 | 16:19
381
ЖАДИДЛАР ДАВРИДА КУТУБХОНАЧИЛИК
Бугунги кунда Ўзбекистон кутубхоначилик тизими модернизацияси, рақамли кутубхоналар, ахборот-ресурс марказлари ривожи жараёнида жадидлар яратган маърифий кутубхоначилик анъаналарини тарихий-илмий жиҳатдан қайта кўриб чиқиш ва чуқур ўрганиш муҳим методологик аҳамиятга эга. Жадидларнинг маърифий парадигмаси шуни кўрсатадики, улар учун кутубхона: билим манбаи сифатида – жамият ва инсон ҳақидаги илмий тасаввурларни шакллантириш воситаси; маънавий тарбия маскани сифатида – ахлоқий, […]
12.01.2026 | 14:44
370
КЎНГИЛДА ҚОЛИБ КЕТГАН ГАПЛАР
Ойбекнинг ёш пайтларига тегишли бир ривоят бор: ёш, назаримда 4–5 ёшлик пайтларида бирор юмуш сабаб бўлиб, ойиси билан томга чиқади. Маълумки, у пайтларда томнинг усти сомон сувоқ билан сувалган, ясси ва текис бўлган. Ўшанда осмон мусаффо, ой ўзининг саховатли нурини ерга сочиб, чарақлаб турган экан. Тасаввур қилиш мумкин, ердагига нисбатан томда яна ҳам чароғон кўринган […]
10.01.2026 | 15:54
416
НУРДАН ЯРАЛСА БОЙЛИК…
Филология фанлари доктори, профессор, “Дўстлик” ордени соҳиби, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Нурбой Жабборов олтмиш ёшга тўлди. Ғалвирни, йўқ, балки тўрни сувдан кўтарадиган ёш. Тўғрими? Тўрга кам балиқ илинган бўлса, у енгилгина тортилади. Кўп балиқ тушган бўлса-чи? Томир. Бир гал таниқли адабиётшунос ва санъатшунос Шуҳрат Ризаев Нурбой домланинг Деҳқонобод туманидаги Откамар қишлоғида яшовчи 100 ёшга етган […]
09.01.2026 | 16:29
340
АБДУЛЛА ҚАҲҲОР ИБРАТИ
Мен атоқли ёзувчимиз Абдулла Қаҳҳорнинг ҳикояларига, адибнинг “Ёшлар билан суҳбат” китобидаги қимматли маслаҳат ва ўгитларига тез-тез мурожаат қилиб тураман, улар менга ижодкорнинг адабиёт олдидаги масъулиятини эслатиб туради. Қолаверса, мен дастлаб ўқиган ва хотирлаб қолган бадиий асар “Ўжар” ҳикояси эди. Ўшанда, адашмасам, 4 синфда ўқирдим. Бадииётга қизиқиб, бир нималар ёзишни машқ қила бошлаган кезларимда мактаб дарсликларидаги […]
09.01.2026 | 14:33
425
ҚАЛАМНИНГ ҚУДРАТИ
Моҳир жамоат арбоби, тарихчи, атоқли педагог ва таржимон Саид Ризо Ализода серқирра фаолияти, маърифатпарварлик руҳи ва ўткир қалами орқали Самарқанд жадид матбуоти ривожига, халқ онги ва тафаккури уйғонишига салмоқли ҳисса қўшган зиёли сифатида тарихда ўчмас из қолдирди. Саид Ризо Ализода 1887 йил 15 февралда Самарқандда туғилган. Отаси ҳожи Мирмахсум эронлик мансабдор шахс бўлиб, 1882 йилда […]
09.01.2026 | 12:50
342