KUTUBXONA
Author: admin
СУВ ТЕКИН… ЭМАС
Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, биз фойдаланаётган ичимлик суви қаердан келади? Хонадонимиздаги жўмраккача қандай босқичлардан ўтади? Жаҳонда ва юртимизда сувга муносабат қандай? Яқинлашиб келаётган қурғоқчи ик ҳақидаги огоҳлантиришлар қанчалар жиддий? Тизимдаги муаммо ва ютуқлар ҳақидаги саволларимизга “Ўзсувтаъминот” аксиядорлик жамияти Ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродовдан атрофлича жавоб олдик. – Жамиятимиз 2019-йил 26-ноябрда “Аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини […]
27.08.2025 | 12:20
233
ИНСОНИЯТ ТОЛЕЙИ КАФОЛАТИ
Жаҳон кинематографияси дурдонаси бўлмиш “Профессор Доуэлнинг васияти” бадиий филми 1984 йили суратга олинган. Сюжет моҳиятига тиббиёт, хусусан, нейрохирургия тараққиётига оид илмий башоратлар сингдирилган. Фильмда илгари сурилган фикрни шундай талқин қилиш мумкин: “Биринчи жарроҳ – Яратганнинг ўзидир. У Одам Атонинг қовурғасидан Момо Ҳавони вужудга келтирган. Агар олимлар тўқималарнинг хусусиятини мукаммал ўрганса, кўчириб ўтказишдаги мураккабликларни еча олса, […]
27.08.2025 | 09:14
149
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН: ИЛМ-ФАН, ТАЪЛИМ ВАТАРАҚҚИЁТ
Яқин ўтмишимизга тош отиш халққа ҳам, давлатга ҳам фойда келтирмайди. Аксинча, дунё миқёсида обрўмизга путур етади. Қайсидир маънода уйнинг сири кўчага чиқади ҳам. Ахир: “Сарингни берсанг ҳам, сирингни берма!” деган доноларча айтилган мақолимиз бор. Бу ердаги “сар” сўзи “бош” маъносида келган. Лекин… Янги Ўзбекистон ўтган 9 йил мобайнида айнан қандай мураккаб ҳолатдан чиқиб, қандай даражага […]
26.08.2025 | 12:00
319
“БУНДА БОР ҲАРОРАТ, МУҲАББАТ, ШАФҚАТ…”
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 14 август куни имзолаган фармонини ўқиб, академик шоиримиз Ғафур Ғуломнинг “Сен етим эмассан” шеърини яна бир бор мутолаа қилиш эҳтиёжи туғилди. “Ўзбекистондаги бир гуруҳ фаластинлик фуқароларга давлат ғамхўрлиги, меҳр-шафқат тамойиллари асосида кўмак бериш тизимини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ушбу фармон ҳақиқий инсонпарварлик сиёсатининг амалдаги ифодасидир. Шоир ибораси билан айтганда, “Қуёшдай меҳрибон Ватан”имиз […]
26.08.2025 | 09:14
174
МУҲТАШАМ ОЛТИ ЮЗ ЙИЛ
Башар тарихидаги энг мумтоз, виқорли, шу билан бирга, ғоят сирли шахслардан бири – буюк Амир Темурдир. Айни шу хусусиятларига кўра Соҳибқирон юрагини, ботиний оламини ҳар кимга ҳам очмайди – гарчи ул зот хусусида дунёда юзлаб, балки минглаб тадқиқот ва романлар, ёднома ва драмалар яратилган бўлса-да, аксарият ҳолларда улуғ аждодимизнинг қалб дафтари ёпиқлигича қолади. Чиндан ҳам, […]
25.08.2025 | 15:49
403
ҲУҚУҚСИЗ ҲУҚУҚШУНОС ҚИСМАТИ
Муҳаммаджон Мўминов 1903 йил Наманган шаҳрида туғилган. Дастлаб эски мактабда, сўнг гимназияда ўқиган. 1917–1920 йилларда мустақил таълим олиб, ёшлар ташкилотига ишга киради. Ўтган асрнинг 20 йилларида ўлкамизда миллий озодлик ҳаракати авж олган эди. Большевиклар халқ қаршилигини тезроқ бостириш ҳамда эътиборни чалғитиш мақсадида обрў-эътиборли уламо, эл ихлос қўйган йўлбошчиларни бирин-кетин хуфёна қатл этиб, айбни ўзлари учун […]
25.08.2025 | 09:21
308
КЎНГИЛ ОВОЗИ
Ўзбекистон халқ артисти Афзал РафиқоВ билан икки пардали, тўрт кўринишли суҳбат Биринчи парда.Биринчи кўриниш. Театр. – 1973 йил. Ҳозирги Ўзбек миллий академик драма театрига ишга келдим. Бошида саҳна ишчиси бўлганман. Болғамни камаримга қистириб, актёрларнинг саҳнадаги ҳаракатлари, юз ифодаси, овозини кузатардим. Беш йиллик институт таҳсили бир ён, устозларни кузатиш бир ён бўлган. У пайтларда саҳнада кимсан […]
22.08.2025 | 12:17
316
ҚУРИГАН БИР ЧЎПНИ ҚУШДАЙ САЙРАТДИНГ
Ҳамма лаққилласа бозор тилида,Сен кўнгил тилида бирор жумла айт… Атрофга бирров разм солсангиз, бугун эшитадиган қулоқ топиш амри маҳолдек. Балки бу “эшитиш мосламалари” лақиллашлардан безигандир. Кўнгил тилида бирор жумла эшитишни истар. Катта оқин – сувни тингламай қўйган одамлар, дилларидаги кўмилиб кетган изтироблар, самимий туйғуларни қандай илғасин?! Кечинмалар “мозористони”га айланган юрак, табиат билан тиллашишни ҳам унутади. […]
22.08.2025 | 09:43
352
ҚАДИМДА ИТНИ КИМ БОҚҚАН?
Итларни ўрганиш, урчитиш, озиқлантириш, сақлаш, қўриқлаш, қидирув, божхона, чегара ва бошқа хизматларда фойдаланиш учун махсус кўникмаларга ўргатиш билан шуғулланувчи соҳа мутахассисларига нисбатан юртимизда XX аср бошидан буён кинолог сўзи қўлланилади. Бунга рус офицерларининг овчи итларни сақлаш ва кўпайтиришга оид клублари фаолияти сабаб бўлган экан. Аммо унгача минтақада ит боқувчилар бўлмаганми? Ҳукмдорлар ва аслзодаларнинг зотдор кўппакларини […]
21.08.2025 | 16:57
250
“ТУРКИСТОН ДАҲОСИ”НИНГ ЧИН БАҲОСИ
Яқинда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан жадидшунос олим Ҳалим Саидовнинг “Туркистон даҳоси” китоби нашрдан чиқарилди. Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллиги муносабати билан босилган ушбу китобдан адабий-илмий мақолалар ўрин олган. Ҳалим Саидов жадидлик ҳаракати, ўзбек жадид адабиёти ва публицистикаси, хусусан, Беҳбудий адабий шахсиятининг холис ва билимдон тадқиқотчисидир. Унинг ёзганларини эринмасдан синчиклаб ўқиш керак. Чунки бу ҳалим олим […]
21.08.2025 | 12:26
361
ИЖОБИЙ “ЙЎҚОТИШЛАР” ДАВОМ ЭТАДИ…
Чегачи аталмиш касб эгалари бўлганини биласизми? Катта авлод вакиллари эслашар, аммо ёшлар “Бу қанақа касб?” деб елка қисишлари аниқ. Ўтган асрнинг 60 йилларида аксар идиш-товоқлар сополдан ясалгани учун эҳтиётсизлик оқибатида синиб қолиши одатий ҳол эди. Уй бекаси синиқларни ташлаб юбормас, якшанба куни бўладиган бозорга йўли тушганида чегачига чегалатиб оларди. Чегалатиш – сопол идишни ямаш дегани. […]
21.08.2025 | 09:32
221
Ислом цивилизацияси марказида қурилиш ишлари режага мувофиқ давом этмоқда
2025 йил 19 август куни соат 11:11 да Тошкент шаҳри Олмазор туманида барпо этилаётган Ислом цивилизацияси маркази биноларидан бирининг том қисмида изоляция қопламаларини ётқизиш жараёнида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса технологик қоидаларга риоя этилмагани сабабли юзага келгани маълум қилинди. Расмий маълумотларга кўра, ёнғин натижасида бинонинг 19 квадрат метрлик қисми зарарланди, аммо бинода фуқаролар жабрланмади ва ички […]
20.08.2025 | 16:38
180
ҚИЗЛАРИМИЗ ЎҚИСИН!
Ўзбек ҳамжамиятида аёлларнинг кўпчилиги қизини ўқитиш истагида эканини айтади. Бироқ улар ҳамиша сўзини қуйидагича давом эттиради: – Қиз бола ўқиса яхши-да. Замонни кўряпсиз-ку. Эртага эрини қўлига қараб қолмасин, дейман. Ўзини уддаласин, харажатларни бемалол ўзи қоплай оладиган бўлсин, деб ният қиламан. Шунингдек, келин олиш режасидаги аёллар ҳам ўқимишли қиз қидираётганини айтишади. Уларнинг сўзи ҳам худди юқоридаги […]
20.08.2025 | 16:29
232
БЎТАКЎЗНОМА
Кимдир билди, кимдир билмай қолди – шу йилнинг 7 август куни ўзбек халқи, миллатимиз ўзининг улкан бир зиёлисидан, қалби-ю орзу-армонлари тоғлардай юксак улуғ фарзандидан айрилди. Машҳур ватандошимиз, маърифатпарвар инсон, замонамиз жадидларидан бири Жўра қори Бўтакўз 99 ёшида бу ёруғ дунёни тарк этди. Турли манбалар, хусусан, адибнинг 2013 йил Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриётида […]
20.08.2025 | 12:38
319
ИШДАН ЗАВҚЛАНАДИГАН ДАВР КЕЛДИ
Яхшиликнинг қаноти бор, деган гап тўғри экан. Газетамизнинг 25 июлдаги 30-сонида урганчлик тадбиркорлар – ота-бола Абдуллаевларнинг замонавий кутубхоналар ва китоб дўконлари очгани ҳақида мақола чоп этилган эди. Уни ўқиган самарқандлик муштарийларимиз “Биз томонга ҳам бир қараб қўйинг, опагинам, Пахтачидаги кутубхонани кўрсангиз, баҳри дилингиз очилиб, сиз ҳам бир мақола ёзиб юборасиз”, деб қўнғироқ қилишди. Дарҳақиқат, Пахтачи […]
20.08.2025 | 09:22
292
ЗУЛМАТ ИЧРА НУР
Ўқувчилик йилларимда атоқли адиб Миркарим Осим асарларига жуда қизиқиб қолдим. У киши қаламга олган Жалолиддин Мангуберди, Машраб, Навоий каби буюк тарихий сиймоларимиз образлари мени мафтун қилиб қўйганди. Яна бир гапни таъкидлаб ўтишим керакки, у даврларда тарихий шахслар ҳаётини ёритиш ниҳоятда қалтис иш эди: салга сен ўтмишни идеаллаштиряпсан, совет мафкурасига қарши чиқяпсан, деб жувонмарг қилиб юборишлари […]
19.08.2025 | 15:49
539
КУЧ – ИЛМДА
Гуласал Бўтаева – “Келажак бунёдкори” медали соҳибаси, Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетининг 2-босқич талабаси: – Жорий йилнинг 30 июнида ҳаётимдаги энг унутилмас ҳодиса рўй берди – давлатимиз раҳбари қўлларидан “Келажак бунёдкори” медалини олдим. Назаримда, бу менинг шахсий ютуғим бўлса-да, у минглаб ёшларга илҳом улашди. Чунки биз, минг шукурлар бўлсинким, ёшларга беқиёс имкониятлар яратилган шундай тинч […]
19.08.2025 | 12:35
244
ХАТАРЛИ ХУРУЖЛАР: УНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ УЧУН НИМА ҚИЛМОҚ КЕРАК?
Масала қанчалик жиддий? Холис эътироф этиш лозимки, бугунга келиб геосиёсатда дин омили ва оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш борасида қўштирноқ ичида илгарилаб кетган нохолис кучлар фаоллиги кундан-кунга кўпроқ кузатилмоқда. Жамиятларни радикаллаштиришда ахборот омили, хусусан, ижтимоий тармоқлар ўта самарали роль ўйнаётгани эса соғлом фикрли ҳар қандай кишини ташвишлантиради. Бу ҳодисанинг асосий жиҳатларидан қуйидагиларни алоҳида айтиб ўтиш лозим. […]
19.08.2025 | 09:10
195
ОЛИМЛАР ТАРЖИМОНЛАРГА ТИРГАК БЎЛСИН
Ўзбек таржимачилигида асосий эътибор бадиий асарларни чет тиллардан она тилимизга ўгиришга қаратилган. Бу борада бизда асрлар бўйи йиғилган бой мерос ва тажриба бор. Шунга қарамай, айрим таржималарда ҳамон хато ва камчиликлар учраб турибди. “Йўқдан кўра бор-ку”, қабилида бундай ҳолатлардан кўз юмадиган вақтлар ўтди. Бугунги ўқувчи жаҳон адабиётини аслиятда ўқийдиган салоҳиятга эга. Демак, уларда таққослаш имконияти […]
18.08.2025 | 16:33
228
ЭЛ ҒАМХЎРИ
Ҳазрат Алишер Навоий “Подшоҳ одил ва ҳақ ниятли бўлса, мамлакат обод бўлади, гуллаб-яшнайди”, деб ёзади. Яна қадимги ҳикматларда нақл қилинадики, “Юртбошининг қадами етган жойга Тангрининг раҳмати ёғилади”. Бу сўзларнинг ҳаётий ҳақиқатини Қорақалпоғистон мисолида кўриб турибмиз. Сўнгги йилларда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ғарбий сарҳадларимизга қилаётган ҳар бир ташрифи биз учун қатор янгилик ва имкониятлар эшигини очмоқда. Ташриф […]
18.08.2025 | 09:38
136
МЕҲНАТНИНГ НОНИ ТОТЛИ
Саодат ШЕРМАТОВА,“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ 8-автобус саройи электробус ҳайдовчиси: – Аёл киши бировнинг қўлига қараб ё осмондан чалпак ёғишини кутиб ўтирмаслиги керак. Соғлиги жойидами, куч-қуввати борми, ҳаракатда бўлсин: институтда ўқисин, ишласин, ҳунар ўргансин. Хоҳ ақлий, хоҳ жисмоний меҳнат одамни тоблар экан. “Ўтирган – бўйра” деб бежиз айтишмаган. Эллик ёшга кирдим. Шу пайтгача бировдан таъма қилмадим. Афсус, шароит […]
15.08.2025 | 16:50
270