Go‘zal Turkiston
0:00
/
Toshkent
temperature icon 9°C

TAVSIYA QILAMIZ


JADIDLAR


Author: admin

ҚЎШ ТАШЛАГАН ЧЎПОНМИ Ё МЕҲМОН?

Агар фаҳми калтароқ меҳмон мезбонникида беш-олти кун қолиб кетса, унга нисбатан халқ “бу меҳмон фалончининг уйига беш кундан бери қўш ташлаган” деган гапни қўллайди. Хўш, қўш ташлади ибораси нимани англатади-ю, қўш сўзи қандай маънога эга? Биз қўш сўзини икки хил маънода, “жуфт, қўша” ва “қўшиш” маъноларида тушунамиз. Масалан: Эр-у хотин қўш ҳўкиз ёки Қўшгани билан […]

15.08.2025 | 15:19

img275

“КЕТДИНГМУ СЕН МЕНИ ТАШЛАБ…”

Чўлпоннинг илк ижодий машқлари “Садойи Фарғона” ва “Садойи Туркистон” газеталарида босилган. Шу тариқа у эл оғзига тушди, шоир сифатида танилди. Туркистон Мухториятининг эълон қилинганидан руҳланиб истиқлол куйчисига айланди. Совет ҳукумати томонидан Қўқон, умуман, Фарғона водийси қонга ботирилганида чексиз қайғуга ботди. Чўлпон 1919-йилдан Тошкентда қўним топди. Бу ерда Файзулла Хўжаев, Фитрат билан танишди. Аслида, шоир Фитрат […]

15.08.2025 | 12:06

img216

ТОЖМАҲАЛГА БОРСАМ МЕН АГАР…

Дунёнинг янги етти мўжизасидан бири – Тожмаҳал ҳақида кўп ўқигандим ва эшитгандим. Бобурий ҳумдор Акбаршоҳнинг набираси Шоҳ Жаҳон томонидан севимли маликаси Мумтоз Маҳалга атаб қурилган кўзларни қамаштирувчи маҳобатли даҳма салкам беш асрдан буён муҳаббат рамзи бўлиб келяпти. Бўлганда ҳам, беназир, улкан муҳаббат рамзи! Ҳиндистонда бобурийлар сулоласи томонидан бунёд этилган меъморчилик обидалари кўп – Қизил қалъа, […]

14.08.2025 | 15:08

img219

АРМОНЛИ ЙИЛЛАР САДОСИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Сиёсий қатағон қурбони бўлган юртдошларимиз ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш, тарғиб этиш ҳамда уларнинг хотирасини абадийлаштириш борасидаги ишларни кенгайтириш тўғрисида”ги 2024-йил 19-июлдаги қарорида қайд этилишича, 1937–1953-йилларда мустабид совет тузуми томонидан юз мингдан зиёд халқимиз вакиллари қатағон қилинган. Уларнинг 13 минг нафари отиб ташланган. Минглаб кишилар ноҳақ қулоқ қилинган, сургунга жўна илган. […]

14.08.2025 | 12:28

img296

НАВОИЙНИНГ ЎЛМАС ЗАФАРНОМАСИ

Буюк миллатлар дунё саҳнасида ўз маънавияти, қалб садоси, тарихий мероси ва жаҳон сивилизатсиясига қўшган улкан ҳиссаси билан танилиб келган. Улар қалбида эса бир неча авлодлар учун елкадош, руҳий камолот сари етакчи бўлган шахслар тирик маънавият тимсолига айланади. Шу маънода, ўзбек халқи учун Алишер Навоий наинки ўтмишнинг буюк шоири ёки мутафаккири, балки маънавият, адолат ва юксак […]

14.08.2025 | 10:05

img273

“УЧ ОЙ ҚОВУНИМ…” МАТАЛИ ЎЗГАРГАНИГА ЎН ЙИЛЛАРДАН ОШДИ

Қадим замонлардаги Хоразм аҳлининг тирикчилигини аниқ-тиниқ акс эттирадиган матални эшитганмисиз: “Уч ой қовуним, уч ой совуним. Уч ой қовоғим, уч ой чавоғим”. “Қовун”, “қовоқ” – тушунарли. Лекин “совун” ва “чавоқ” нима дегани? Амударё ҳар икки соҳилда яшовчи кишиларга фақат суви билан эмас, турли балиқлари билан ҳам тириклик манбаи бўлган. “Чавоқ” – бу балиқ. “Совун” деганда […]

13.08.2025 | 16:50

img193

“ЖОНОН” БЎЛАМАН ДЕБ…

Кеча бир укамиз шундай деб қолди: – Опа, ҳозир 17-18 ёшида турмушга чиқаётган қизларнинг кўпчилиги ажрашиб кетяпти. Туғруққа тайёрлаш бўлимида ётган ёш жувонлардан аксарининг боши очиқ. Бу дегани тинч-омон, тўкин-сочин замонда қанчадан қанча гўдак туғилмасидан отасидан ажралиб қоляпти. Шу қизларга нима экан, балоғатга етган заҳоти оила қуриб?! Ўқимайсанми институтларга кириб, тил ўрганиб олмайсанми… Бу гапларни […]

13.08.2025 | 15:43

img321

ҲАҚ СЎЗГА САДОҚАТ

Усмон Азим катта адабиётга ўтган асрнинг 70-йилларида ёниқ овоз билан кириб келган, илк шеърлариданоқ ўз кучига ишонган курашчан шоир сифатида ўзини намоён этган эди. Шеърларига кўчган жасорат, исёнкор руҳ, ҳақпарастлик, ватанпарварлик ва миллатпарварлик ҳамда эркка ташналик шоир шахсига, унинг асарларига мухлисларда катта ишонч уйғотди. Давр зиёлилар, айниқса, ижодкорлардан халқ ва миллат тақдири учун курашишни ҳар […]

13.08.2025 | 11:22

img303

БОШҚА МЕТАЛЛАРНИ ОЛТИНГА АЙЛАНТИРИШ МУМКИНМИ?

Ўрта асрлар Европасида обрў ва бойлик орттиришга интилган бадавлат одамлар оддий металларни олтинга айлантириш учун беҳуда уринишган. Бугунги кунда хризопея деб аталадиган бу жараён кўпинча алкимёгарларнинг хомхаёли сифатида инкор этилади. Бироқ металларни олтинга айлантириш мумкинлигини кўрсатадиган илмий асослар борми? Аслида, бундай асослар мавжуд, аммо далиллар шуни кўрсатадики, бундай тажрибадан деярли фойдали бўлмайди. Металларни олтинга айлантириш […]

12.08.2025 | 16:42

img352

УМИД ҲУЖАЙРАСИ

Қулоғига чиғаноқ қўйиб, денгиз товушини тингладим, дейди баъзилар. Аммо аслида у денгиз товушини эмас, вужуди бўйлаб ҳаракатланаётган ўз қонининг овозини эшитаётган бўлади. Қон танадаги кўплаб функцияларни бажарадиган суюқ тўқима бўлиб, майда-йирик томирлар орқали барча аъзолар қатори қулоқларгача ҳам етиб боради. У қон айланиш системаси бўйлаб кислород ташийди ва тўқималарда яшовчанликни таъминлайди. Биз қон овозини чиғаноқсиз […]

12.08.2025 | 15:05

img190

ЭРИХ МАРИЯ РЕМАРКНИНГ “УЧ ОҒАЙНИ” РОМАНИДАН ИҚТИБОСЛАР

Ғарбда “Йўқотилган авлод” деб аталган адабиётнинг йирик вакили ҳисобланмиш Ремаркнинг “Уч оғайни” асарида уруш даҳшатлари, Иккинчи жаҳон уруши йиллари ва ундан кейинги даврдаги ҳаётни, фашизмнинг мудҳиш қиёфаси, маънавий эзилган, ўзини жамиятдан бегоналашган деб ҳис қилувчи кишилар қисмати акс этган. Ҳеч нарсани юрагингга яқин олма. Яқин олсанг, ўша нарсани асраб қолмоқчи бўласан. Бу дунёда ҳеч нарсани […]

12.08.2025 | 12:30

img285

БЕҲБУДИЙНИНГ МАЪНАВИЙ МЕЗОНЛАРИ

ХХ аср бошларида Туркистонда вужудга келиб, маориф ва матбуот орқали ёйила бошлаган маърифатпарварлик ғоясининг йирик намояндаларидан бири Маҳмудхўжа Беҳбудий эди. У маърифат тарғиботи йўлида янги усулдаги мактаблар очди ва дарс тақсимотида дунёвий фанлар улушини оширди. Янги усулда ўқитиш учун бир қатор дарсликлар яратди ва чоп эттирди. Шу билан бирга “Рисолайи асбоби савод”, “Рисолайи жуғрофияи умроний”, […]

12.08.2025 | 11:13

img289

ОЛИЙ ТАЪЛИМ ИСЛОҲОТЛАРИ: ТАНЛОВ ИМКОНИЯТИ КЕНГАЙМОҚДА

Дунёнинг энг нуфузли олийгоҳлари асосан нодавлат шаклда фаолият юритгани ҳолда, юртимизда хусусий университетлар ҳақидаги тасаввур кейинги ўн йилликда шаклланди. Албатта, бунинг турли сабаблари, омиллари бор. Аммо 2017 йилдан соҳага давлат-хусусий шериклик тамойили кириб келгач, таълимда сифат ва самарадорлик, рақобат кескин ошганини ҳам тан олиш керак. Маълумотларга кўра, 2016 йилда республикамиз бўйлаб 75 та олий таълим […]

12.08.2025 | 09:07

img295

КЎНГИЛ – ХАЗИНА, КЎНГИЛ – БАЛО

“Кўнгил – Тангрининг тахти”, деб ёзади Юнус Эмро. Бу “тахт” адабиётнинг абадий мавзуси бўлиб келмоқда. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Эркин Аъзам асарларида кўнгил мотиви ўзгача аҳамият касб этади. Бир қараганда, жайдари, қўрс кўринган қаҳрамонларнинг гўзал кўнглини, ажиб ҳисларини қаламга олади адиб. Қаҳрамонлар тасвирини чизишда адиб шахсиятидаги кўнгилчанлик, таъсирчанлик бўртиб туради ва бу ўқувчида ҳамдардлик ҳиссини уйғотади. […]

11.08.2025 | 15:35

img226

ДЎСТЛИК ВА ҲАМКОРЛИК ИФОДАСИ

Якунига етаётган ҳафтанинг қайноқ воқеаларидан бири, шубҳасиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этиши ва у кишига Туркманистоннинг “Ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” ордени топширилиши бўлди. Бир давлат раҳбарининг бошқа давлат раҳбарини тақдирлаши замирида ўзаро ҳурмат ва дўстликни ифода этиш, ҳамкасбига ҳурматини изҳор қилишдан кўра […]

11.08.2025 | 09:16

img404

“ТАВОН” ВА “ТОВОН”: ЭТИМОЛОГИК “ҚАРИНДОШ”МИ ЁКИ ШАКЛДОШ?

Мунда мен, анда нотавон кўнглум,Мунда мен зор-у анда қон кўнглум. Ушбу байт Алишер Навоий “Хамса”сининг “Сабъаи сайёр” достонидан келтирилди. Навоий асарлари тилининг изоҳли луғатига кўра, нотавон – заиф, қувватсиз, қудратсиз, ожиз маъноларига эга. Нотавонлик, нотавоно шаклида ҳам келади. Навоий “Садди Искандарий”да шундай ёзади: Бу ишга керактур тавоно кишиЭмас мен киби нотавоно киши. Тавоно нотавоннинг зидди […]

08.08.2025 | 09:18

img316

БУ ДАРДЛАРГА ДАВО БОРМУ?

Кун ҳиндининг тандиридай қизиганда айиқполвоннинг терскай қазилган ўрасидай муздеккина уйда “Барра бодринг” деган ёпиштирмаси хира тортиб кетган бонкадаги совуқ чойни хўплаб, “инста” оралаб талтайиб ётгандим. Қарасам, бирови майлисда бошқасига ақл беряпти: “Мана, мисол учун сигирни олайлик. У тарвуз пўчоғни еб, сут беради, қатиғ беради, пишлоқ беради, яна гўшт ҳам беради. Биз-чи? Сиз билан биз тарвузни […]

07.08.2025 | 16:56

img116

САНЪАТ САЙЁРАСИНИНГ ФУҚАРОСИ

Ўзбекистон халқ артисти Женисбек Пиязов билан суҳбат – Женисбек, бугун атрофимизда “юлдузлик касали”га чалинаётганлар кўпайиб бораётгани сир эмас. Лекин дунёга машҳур опера хонандаси сифатида сизда бундай қусур кўзга ташланмайди. Юз-кўзингизда камтарлик сезилиб туради. Айтинг-чи, сиз учун машҳурлик нима? – Санъаткорда ўтиш даври бўлади. Шу даврда кимдир бирдан “юқорилаб” кетади, кимдир бу жараённи аста-секинлик билан босиб […]

07.08.2025 | 12:25

img202

ҚОЗИ –ТАРОЗИ. РАИЯТ УЛАРДАН РОЗИ ЭДИМИ?

Инсон пайдо бўлибдики, яхшилик ва ёмонлик, эзгулик ва қабоҳат унга ҳамиша ҳамроҳлик қилиб келади. Аслида, ҳаёт аталмиш неъматнинг ўзи ушбу икки куч орасидаги курашдан иборат. Эртак қаҳрамонлари бошдан кечирадиган воқеалар ҳам айнан шу асосга қурилган. Таълим-тарбия ва унга ҳамоҳанг иқтисод мўътадил замонларда яхшилик ғолиб келса, бидъат уфурган, тарбия издан чиққан тизим ва салтанатларда ёмонлик даври […]

07.08.2025 | 09:07

img199

ОҚИБАТНИ ЁД ЭТИБ…

Неъматуллоҳ Иброҳим давримизнинг нодир шахсларидан биридир. У киши катта олим, араб луғати билимдони, жамоат арбоби, улкан ташкилотчи. Домлани Тошкент давлат университетининг Шарқшунослик факультетида декан лавозимида хизмат қилган чоғларидан биламан. 1991 йилда мазкур факультет базасида Тошкент давлат шарқшунослик институти ташкил этилди. Қаҳрамонимиз бу институтнинг асосчиси ва бош ташкилотчиси эди. Ўзи 1991–2005 йилларда ректор вазифасида хизмат қилди. […]

06.08.2025 | 16:50

img248

ЖАВОҲАРЛАЪЛ НЕРУ ТАНИГАН ЖАДИД ЁХУД ТАРИХ БЎЙИЧА БИРИНЧИ ЎЗБЕК ПРОФЕССОРИ ПЎЛАТ СОЛИЕВ ҲАҚИДА

Тарих ўтган кунларнинг товушсиз ва руҳсиз манзараси эмас. Сиртдан қараганда, тарих фактлар, саналар, буюклар ва забунларнинг рўйхатидек кўриниши мумкин. Лекин тарихни холис ва ҳақиқатга содиқ ҳолда ўрганиш, уни аниқ фактлар асосида таҳлил қилиш ҳар бир авлод учун ҳаётий заруратдир. Пўлат Солиев ана шу тамойилга умрини бағишлаган фидойи олимлардан бири, ҳақиқатпарвар ва жасур шахс эди. Пўлат […]

06.08.2025 | 12:21

img274

JADID KUTUBXONASI