Go‘zal Turkiston
0:00
/
Toshkent
temperature icon 10°C

TAVSIYA QILAMIZ


JADIDLAR


Category: Uncategorized

НАЗМ ТАЪРИФИНДА

Айрим қизиққан ва қизиққон мухлисларим томонидан бериладурғон “назм сиз учун недур?” деган сақич саволга жувобим бул турур: Назм кимга инжа ҳунар, кимга касбтур,Ановинга чўзма лағмон, бунга ҳасибтур. Ҳайла кўрсичқон афтига шоирлик ниқоб,Қалам бирла “қитир-қитир” чоҳлар қазибтур. Эҳ, қадимда на печка бор, на-да тўплий пол,Байтбаракдан ҳам кўнгил, ҳам кулба исибтур. Унда ашъор ила эрди расмий алоқа,Норасмий […]

22.12.2025 | 14:00

img264

ИЛМ ОЛИШ ЖИНОЯТМИДИ?

Сиёсий ва иқтисодий қарамлик ботқоғига ботган қадим Туркистон халқини уйғотиш ва юрт озодлигига эришишни энг олий мақсад деб билган жадид боболаримиз ўз фаолиятларини мактаблар очишдан, вақтли нашрлар орқали маърифат тарқатишдан бошлаганлари бежиз эмас. Бу ишлар жадид ҳаракатида бирламчи босқич бўлса, иккинчи босқич янги мактабларда ўқиган, илмга ташна ёшларни хорижга ўқишга юбориш, уларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш […]

22.12.2025 | 10:54

img300

ЖАДИДШУНОСЛАР САРДОРИ

Дунё олимлари умумжадид ҳаракати юзасидан мулоҳаза юритадиган, илмий тадқиқотлар олиб борадиган бўлса, Бегали Қосимов номини, асарларини асло четлаб ўта олмайди. У жадид ҳаракатини кенг кўламда, бутун таъсирланув омиллари, йўлбошчилари, асосий ғоялари, географик кўлами, машҳур шахсларигача тадқиқ қилишга илмий қуввати етадиган беназир олим эди. Бегали Қосимов совет замонида илм учун энг мураккаб ва қалтис мавзу­ни – […]

19.12.2025 | 15:22

img325

ҚУЁШ САНДОНИ

Суҳбатдошимиз – ЎзФА Материалшунослик институти директори, ака­демик Одилхўжа ПАРПИЕВ 1965 йил 30 сентябрда таваллуд топ­ган. 1990 йилда Тошкент давлат университетини тамомлаган. ЎзФА Иссиқлик физикаси бўлими кичик илмий ходими, Ўзбекистон Фан ва техника давлат комитетида бошқарма бош­лиғи, Вазирлар Маҳкамаси ҳузури­даги Фан ва технологияларни ривож­лан­тиришни мувофиқлаштириш қўми­таси раиси ўринбосари – Ижро аппарати раҳбари, Фан ва технология агентлиги […]

19.12.2025 | 11:49

img372

ЗУЛФИҚОРНИНГ ЗАҲМАТЛИ УМРИ

Абдураҳмоннинг болалиги совет тузумининг энг оғир пайтларига тўғри келди. Бир тарафда Биринчи Жаҳон уруши ва унинг оғир оқибатлари, очарчилик, қонли қатағонлар, сўнг Иккинчи Жаҳон уруши ҳар бир инсоннинг қалбига қўрқув, даҳшатли ҳадик, саросима солган кезлар эди. Абдураҳмон шундай муҳитда мактабга қатнаб илм олди, ўқишдан бўш вақтларида отаси уста Раҳим Муҳаммаджоновнинг сартарошхонасига келиб, ишлаб пул топишга […]

18.12.2025 | 16:14

img301

ЖУРЪАТ САБОҒИ

Истеъдодли олим, иззатли адабиётшунос Иззат Султоннинг “Навоийнинг қалб дафтари” китоби ўз вақтида жуда катта изланишлар ва олимнинг тинимсиз машаққатли меҳнати эвазига майдонга келган. Асар бугунги кунда қайта нашр этилиб, ўқувчилар қўлига етиб борди. Китобда бир қатор ўзига хосликлар бор. Унда олим буюк шоир дилига котиблик қилади, Навоийни сўзлатади – ўзи хусусида шоирнинг ўзи сўзлайди. Китоб […]

18.12.2025 | 13:30

img275

“БОБУРНОМА” ҚИРҒИЗ ТИЛИДА

2023 йили буюк шоир ва мутафаккир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигига бағишланган анжуманда ўзбек олимлари томонидан “Бобурнома” асарини қирғиз тилига таржима қилиш таклифи билдирилди. Сўнгги йилларда “Бобурнома” қорақалпоқ, қозоқ ва италян тилларига таржима қилингани ҳам менинг бу бебаҳо асарни қирғиззабон ўқувчиларга етказиш ниятимни мустаҳкамлади. Шундан сўнг, ўтган икки йил давомида “Бобурнома”нинг Порсо Шамсиев, Содиқ […]

18.12.2025 | 09:31

img314

ҚАРЗ БЕРИШГА ШОШИЛМАНГ!

UZCERT хизмати томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида, сўнгги пайтларда “Телеграм” орқали амалга оширилаётган фирибгарлик ҳолатлари кескин ўсяпти экан. Фирибгарлар очиқ гуруҳларга қўшилмасдан туриб, ундаги аъзоларни кузатмоқда. Улар гуруҳ аъзоларидан бирининг профилини тўлиқ ўрганиб, кўчириб ва қуйидаги маълумот­ларни нусхаламоқда: профил расми, исм-шарифи, @username, био ва бошқа элементлар. Кейинчалик фирибгарлар ушбу профилдан фойдаланиб, гуруҳдаги бошқа иштирокчиларга шахсий […]

17.12.2025 | 16:52

img295

НАҚД ҲАМ, ВАҚТ ҲАМ ТEЖАЛАДИ

ТЎЛОВЛАРДАГИ ЯНГИ ТАРТИБ ҲАҚИДА Ўзбекистонда кейинги йилларда иқтисодиётни шаффофлаштириш, замонавий тўлов тизимларини кенг жорий этиш, энг муҳими, одамлар учун қулай ва хавфсиз молиявий муҳит яратиш йўлида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бироқ, афсуски, бозорда ҳамон нақд пул айланмасининг юқорилиги, турли соҳаларда тўловларнинг ҳисоб-китобга тўлиқ кирмаслиги, яширин иқтисодиётнинг сақланиб қолиши каби муаммолар йўқ эмас. Дўкон ёки хизмат […]

17.12.2025 | 14:49

img306

КОШҒАРИЙ САЛТАНАТИ

ТИЛ ИЛМИНИНГ НАЙЗАДОРИ Атоқли олим ва мутафаккир Маҳмуд ибн Ҳусайн Кошғарийнинг ҳақига, бутун туркий эллар, ҳар қанча дуо қилсак арзийди. Асли қорахоний ҳукмдорлар авлодидан бўлган, машҳур Буғра Қорахон сулоласига еттинчи бўғинда туташадиган бу улуғ зот ўткинчи мулк ҳой-у ҳавасидан мардона кечиб, боқий сўз салтанатини забт этмакка қарор қилди ва бу кетмас давлатнинг ўлмас соҳибига айлан­ди […]

17.12.2025 | 10:06

img680

ЯҚО ТУТАМЛАБ

Нохуш кунлардан бирида тилпўнда пидбўл кўриб ўтириб, танаффусда дунёга ҳам бир бўйлаб қўяй деб ивирсиб, бир жуфт ювуқсизнинг наҳслашган гурунгини билмай босиб олдим. Таассурот будур: Истиғфор айтганим айтган:эркакми бул, аёл ёки,Кўрганим алвасти тушму ё,ажина хаёл ёки. ИТ*дан тарқаган нусхасимуханнасдан бичим олган,Бул эрларга сўроқ ёки,хотунларга савол ёки. Чалиб сурнай – чирмандалар,шуҳратланур шармандалар,Ювуқсизлар арзандалар…уят топди завол ёки. […]

16.12.2025 | 16:31

img363

ЮРАКДАН ГАПИРАМИЗ!

Нодира ШАРИПОВА, олий тоифали кардиолог: – Баъзан одамларимизнинг соғли­гига бефарқ ва ишонувчанлиги мени ҳайрон қолдиради. Дейлик, кўкрак қафасининг чап соҳасида оғриқ ёки безовталик бошланди. Тушунган одам бундай вазиятда оилавий поликлиникага чиқади ёки бошқа шифохонага йўл олади. Биз кўпинча нима қиламиз? “Қўлбола” ташхис қўйишга ўтамиз: “Ўпкам шамоллаган”, “Нервдан бўлса керак”, “Буйрак приступ бердимикан”, “Юрак ҳам бўлиши […]

16.12.2025 | 15:33

img295

ЖАДИДЛАР ҲАЛҚАСИ

1938 йилнинг 5 октябрида ҳукми эълон қилинган, бироқ 4 октябрдаёқ ёппасига отиб ташланган 36 нафар ватандошимиз тўғрисида ҳар гал ўқиганимизда, жон-танимизга титроқ киради. Ўттиз олти қурбоннинг халқимиз тақдирига дохил ўттиз олти ҳикояти бор. Қудратулла Юнусов 1896 йили Тошкент шаҳрида ишчи оиласида туғилди. Унинг болалик даври жадидлар фаолияти шаҳри азимда кенг қулоч ёйиб бораётган вақтларга тўғри […]

16.12.2025 | 09:38

img454

ЧИВИНМИ Ё ПАШША?

Ўзбек халқини, турфа бўлинишлардан ташқари, яна икки катта гуруҳга бўлиш мумкин: бири чивин деб атайдиган ҳашаротни иккинчиси пашша дейди ва пашшани чивин. Тўғрироғи, бир ҳашаротни Ўзбекистоннинг ярми – пашша, иккинчи ярми – чивин дейди ва аксинча. Маълумки, Тошкент шаҳри ва вилояти, Фарғона водийсидаги баъзи шеваларда “чивин” деганда – кичкина, қон сўрадиган ҳашарот, русча айтганда, “комар”; […]

15.12.2025 | 15:00

img2252

ЯШИЛ ҚУШЛАР МАНЗУМАСИ

Эшқобил Шукур ижодида “Насойим ул-муҳаббат” баҳралари МАЪРИФАТ НУРИ ВА ҲИКМАТ ЗИЁЛАРИ Агар маърифат нури ва ҳикмат зиёлари бўлмаса, у шеърият яшовчан бўла олмайди. Янги давр, яъни ХХ–XXI аср ўзбек адабиётида маърифат тамойиллари ижодкорларнинг тарихга, тарихий шахслар ва мумтоз адабиётга бўлган муносабатлари орқали намоён бўлади. Насрда Ойбек, Одил Ёқубов, Пиримқул Қодиров, Хайриддин Султонов буюк тарихий шахслар […]

15.12.2025 | 11:14

img372

АДИБНИ АНГЛАШ

1 …ҳурлик замонида улуғ адиб мероси янги тамойиллар билан қайтадан инкишоф қилинмоқда, ижодининг бош­ланиш палласидаёқ икки мумтоз асар яратган муаллифнинг келажакда нималар туҳфа қилиши мумкинлиги юзасидан фаразлар билдирилаётир, бир сўз билан айтганда, Абдулла Қодирий ижодий устахонасига қизиқиш катта ва бу назар кучайиб боряпти. Гарчи “Обид кетмон” машҳурликда икки роман шавкатича бўлмаса-да, бироқ ўша давр адабиётида […]

13.12.2025 | 16:30

img325

БУЮКЛИК ОДДИЙЛИКДАДИР

Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги, филология фанлари доктори, профессор Наим Каримов умри давомида Ватан мустақиллиги учун курашган жадид намояндаларининг машаққатга тўла ҳаёти ва серқирра ижоди ҳақида қатор илмий-адабий тадқиқотлар яратди. Олим “Китоб дунёси” газетасида 2015 йил 25 ноябрда чоп этилган “Отам, болалик ва илк мақола…” номли хотирасида: “Шеъриятга меҳрим кўпроқ бўлгани учун яхши кўрган шеърларимни бир […]

12.12.2025 | 16:54

img272

АСРГА ТАТИГУЛИК УЧРАШУВ

1990 йилларнинг боши. Олис шимолда ҳарбий хизматдаман. Бир куни командиримиз Тўрақул Ўркачиев Энасой дарёси бўйида кимсан Чингиз Айтматовни учратганини айтиб қолди. Бу хушхабарни эшитганим заҳоти мени ҳам таништириб қўйишни илтимос қила бошладим. Тўрақул оға бироз оғринди: “Қани, иним, билиб келай-чи. Катта ёзувчининг вақти, имкони, хоҳиши бўлармикан…” Тўғриси, довруғи етти иқлимга етган адиб ва арбобнинг оддий […]

12.12.2025 | 16:31

img279

“…КЎНГИЛ БОҒИМДА…”

Муаллифи айтилмаса ҳам сатрлари аллақачон халқ мулкига айланган, яъниким, мангуликка муҳрланган шоирлар бор. “Алпомиш”ни ким ёзганини биламизми? “Қаттиқ ердан қаталаб чиққан бойчечак”ка ким муаллифлик ҳуқуқини даъво қилади? Баъзан китобхонлик савияси паст деб гоҳ катталардан, гоҳ ёшлардан ёзғириб қоламиз. Лекин адабиётдан сўз очсангиз “билмайман” деб елка қисадиганлар ҳам “Водийларни яёв кезганда” деб бошласангиз, албатта, “Бир ажиб […]

12.12.2025 | 15:13

img364

ЧИН СИНЧИ

Тилнинг ғоят мукаммал ва беназир муҳташам бир синоат эканлиги кундай равшан ҳақиқатдир. Бу синоатнинг бутун мағз-у моҳияти, жонзотга инсон деган олий рутбани ато этмоқдай азалий ва абадий вазифаси бу сеҳркор қудратда зоҳир бўладиган минг бир хил мазмун замзамалари-ю сарҳадсиз тасвир ва таъсир имкониятларининг кўламини тасаввур ва тахайюл этмоққа кўпда инсон ақли ожизлик қилади. Зеро, улуғ […]

11.12.2025 | 16:15

img211

ИЛҲОМ МАНБАЙИ – ҲАЁТ

Ўзбекистон халқ рассоми Сарсенбай БАЙБОСИНОВ билан суҳбат – Асарларингиз билан яқиндан танишиш жараёнида уларда миллий руҳ жуда кучли акс этганига гувоҳ бўлдик. Бу ҳолат, албатта, ижод маҳсулини халққа яқинлаштиради. Санъат асарида халқ руҳиятини ифода этиш учун қайси жиҳатларга эътибор бериш керак, деб ўйлайсиз? – Чироғим, рассом атайин халқ руҳини берай, деб мўйқалам тутмайди. Унинг қалбида […]

11.12.2025 | 12:32

img180

JADID KUTUBXONASI