KUTUBXONA
Author: admin
АДАБИЁТ ЯШАСИН! ЯШАСИН АДАБИЁТ!
Миллат маънавияти ва интеллектуал салоҳияти учун масъулият қалам аҳли – шоир ва ёзувчилар зиммасига ҳам тушади. Аммо бугунги глобаллашув, рақамлашув, ижтимоий тармоқлар ҳукмронлик қилаётган шароитда фақатгина адабиёт вакилларининг ҳаракати билан маънавиятни кўтариб бўладими? Келинг, бу саволга жавоб излаб, реал воқеликни кузатайлик. ИНТEРНEТ ОММАСИГА ЭРГАШАЁТГАН ҚАЛАМЛАР Очиғи, ижтимоий тармоқларда тарқаладиган кўпгина контентлар урф-одатларимиз, қадриятларимизга ёт. Катталар ҳам, […]
10.12.2025 | 16:32
140
ТАСАВВУР ВА ТАФАККУР
Америкалик таниқли жадидшунос билан таржимон мулоқоти Таҳририятимиз меҳмони, америкалик таниқли тарихшунос Адиб Холид қаламига мансуб “Туркистонда жадидчилик” (Тҳе Политиcс оф Муслим Cултурал Реформ: Жадидисм ин Cентрал Асиа) илмий асари яқинда нашр этилиб, китобхонлар қўлига етиб борди. Маҳаллий архив манбаларига таяниб, чуқур тадқиқотлар эвазига яратилган китоб юртимизнинг яқин тарихи чуқур тадқиқ этилган инглиз тилидаги дастлабки рисола […]
09.12.2025 | 16:49
179
ОРЗУЛАР РЎЁБИ
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан халқимиз таклифлари ва муаллифлигида ишлаб чиқилган ва қабул қилинган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Конституцияси – бу нафақат ҳуқуқий ҳужжат, балки эл-юртимизнинг келажакка бўлган ишончи, тараққиёт ва фаровонликка интилишининг ёрқин ифодасидир. Жадидлар орзу қилган адолатли, эркин ва тараққий этган давлат қуриш ғояси бугунги кунда янги Қомусимиз тимсолида ўз рўёбини топди. Бу […]
09.12.2025 | 14:22
145
ҲЎЛ-У ҚУРУҚ БАРОБАР…
Машҳур тарихчи ва адиб Николай Карамзиннинг тарих ҳақида шундай гапи бор: “У кафанларни юлқиб, ўликларни уйғотувчи, дилларга ҳаёт қонини қуювчи, тилларга сўз бахш этувчи, кунпаякун салтанатларни қайта яратувчи, ўтиб кетган асрлар силсиласини бутун ҳаяжон-у атвори билан кўз ўнгимизда намоён этиб, ҳаётимиз сарҳадларини кенгайтирувчи мўъжизадир. Унинг маънавий қудрати ила биз барча кечмиш замонларнинг одамларига ҳамдам-у ҳамнафас […]
09.12.2025 | 11:00
158
ИСРОФ ФАҚИРЛИККА EТАКЛАЙДИ
Инсон зоти борки, ўз олдига ёруғ мақсадлар қўйиб яшайди, уларга эришиш учун мудом ҳаракатда бўлади. Шундай эзгу орзу-ниятлардан бири – фарзанд камолини кўришдир. Афсуски, бугунги кунда бу орзуни тўй-ҳашам, данғиллама иморат, турли русумдаги автомашиналар билан боғлаб тушунадиган, шу мақсадда елиб-югурадиган авлодга айландик. Кимўзарга тўй қилиш, етти маҳаллага донғи етадиган маъракалар ўтказишни гўёки қадриятга, анъанага айлантирдик. […]
09.12.2025 | 09:22
110
КУНЛАРИМ
Ёшлик – тентакликнинг бир тури, демиш машойихлар. Каминага ҳам бу инқирозни четлаб ўтиш имкони бўлмай, ақл танқислигидан бир муддат етим юмрон каби хирмон-у шийпонларда тунаб, кўб хўрликлар кўргоним бор. Эмди ул кўргуликларга “зед” авлод йўлиқмасун дебон, ушбу пандномани ҳавола этурман. Ҳайф, юз минг ҳайф кетди Лайлони кутгон кунларим,Кўнгли бўш маъшуқа деб кўзёшни ютгон кунларим.Кечалар уйқум […]
05.12.2025 | 16:07
169
ЧЎЛПОН ВА “ГУЛИСТОН”
Ўзбек матбуоти тарихида муаззам ўрин тутадиган журналлардан бири – “Гулистон” бу йил 100 ёшга тўлди. Журнал дастлаб “Ер юзи” номи билан ўзбек мумтоз ёзуви – арабий имлода нашр бўлган. “Қизил Ўзбекистон” газетаси негизида юзага келиб, бир ойда икки дафъа босилиши йўлга қўйилган бу журнал ўз даврида жуда машҳур эди. Зиё Саид “Ўзбек вақтли матбуоти тарихига […]
05.12.2025 | 13:41
176
ОЙДИНЛАР
Тўғриси, кўпчилик “жадид ҳаракати” деганда, саноқли намояндаларни тушунади. Гўёки, жадидлар фақат катта шаҳарларда яшаб фаолият юритган, вақтли нашрлар ташкил қилиб, мактаблар очиб, узоқ қишлоқларга уларнинг қадами… йўқ, ҳатто хабари ҳам етмаган. Бу фикрнинг шаклланишида собиқ совет мафкурасининг ҳиссаси катта. Ўша давр қиёфаси тасвирланган турли жанрдаги асарларда жадидлар ҳақида нохолис маълумотлар келтирилади, “буржуазия вакиллари”, “бир ҳовуч […]
05.12.2025 | 09:37
111
ҚАЛИН ПУЛИ
Қалин пули – уч минг. Минг – қизи учун.Яна минг – сандиғи, кийгизи учун.Хўш, яна минг нега? Ҳар лаҳза сенгаСанчиб турадиган бигизи учун. Эркин Воҳидовнинг ҳазил тариқасида ёзилган ушбу тўртлиги минг йиллик тарихга эга бўлган бир анъанани эслатади. Қалин пули, яъни никоҳ маросимида қиз учун куйов томонидан бериладиган мол-мулк ёки пул. Қалин пули қадимий туркий […]
04.12.2025 | 16:32
277
“ЯЛДО КЕЧАСИ”НИ КУТИНГ ВА ЎҚИНГ!
Жамоатчилик орасида тарқалган хабарларга кўра, яқинда пойтахтимизда “Хайбар–25” номли янги нашриёт иш бошлабди. Мухбиримиз Шаҳриёр ШАВКАТ ушбу нашриёт бош муҳаррири Шуҳрат СОҲИБОВ билан суҳбатда бўлди. Мухбир: Аввало, сизни ва жамоангизни нашриётингиз ўз фаолиятини бошлагани билан табриклаймиз. Табиийки, муштарийларимизни “хайбар” сўзи қандай маънони билдиради, деган савол қизиқтиради… Шуҳрат СОҲИБОВ: Маълумки, “хайбар” жўғрофий маънода Осиё қитъасидаги баланд […]
04.12.2025 | 12:42
578
“ЖАРАЁН” ШУНЧАЛИК ЗЎР АСАРМИ?
Австриялик адиб, модернизм йўналишининг таниқли вакили Франц Кафканинг “Жараён” романини ўқир эканман, унинг қаҳрамонларни шунча гап-сўз, нутқ ва ваъзхонлик мақомидаги узундан узоқ савол-жавоблар билан таъминлаш маҳоратига қойил қолдим. Асарда тасвир тиниқ, жумлалар пишиқ-пухта, сўзлар занжири мустаҳкам, драматизм, психологизм кучлилигини ҳам тан олмасдан илож йўқ. Роман ёзувчининг ашаддий мухлиси Вафо Файзуллоҳ томонидан ўзбек тилига қойилмақом ўгирилган, […]
03.12.2025 | 15:35
162
ФИТРАТНИНГ СЕВАР ГУЛИ
Биринчи ўзбек профессорининг қизи Севаргул КАРОМАТИЛЛАХЎЖАEВА хотиралари Қисматга қасдлашув Бухорода туғилган бўлсам ҳам, жуда кичкиналигимда Тошкентга кўчиб келганмиз. Аввал бизга берилган хонадонда яшадик, кейин катта ҳовли сотиб олдик. Ҳовли тўла гуллар, дарахтлар эди. Афсуски, бу гулзор бизга насиб қилмаган экан. 37-йилда отам қатағон қилинди, уч ой ўтиб-ўтмай онамни ҳам қамашди. Мени етимхонага ташлашди. Аслида, бу […]
03.12.2025 | 10:12
223
ТАРИХИЙ ТАЪРИХ
Тарихдан маълумки, XX аср бошида большевиклар Россияда ҳокимиятни қўлга олгач, Халқ комиссарлари советининг дастлабки ҳужжатлари – Сулҳ ва Ер ҳақидаги декретлардан сўнг, “Россия халқлари ҳуқуқлари декларацияси” эълон қилинган ва унда “Россия халқларининг ажралиб чиқиш ва мустақил давлат ташкил этишгача бўлган ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи” ҳам белгиланган эди. Хўш, бу ҳужжатга ишониш мумкинмиди? Ўша даврда […]
02.12.2025 | 16:32
138
БИЗДАН ҲАРАКАТ…
Кимё фанлари доктори, профессор Рашид ҚУЛМАТОВ билан суҳбат – Хабарингиз бор, Президентимизнинг “Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги малакали олим сифатида суҳбатни ушбу ҳужжатга муносабатингиздан бошласак. – Фармон нафақат Тошкент шаҳри, балки республикамиздаги экологик муаммоларни ечишга қаратилган тизимли ишларнинг […]
02.12.2025 | 15:00
180
ОГОҲЛИК ҚЎНҒИРОҒИ
Бугун жаҳон ҳамжамияти иқлим ўзгаришини инсоният олдида турган энг жиддий муаммолардан бири деб тан олгани бежиз эмас. Бунинг оқибатида охирги 20 йил ичида ер юзида 4,5 миллиардга яқин одам йирик табиий офатлардан жабр чеккани, 1,2 миллион киши ҳалок бўлгани, иқтисодий зарар эса қарийб 3 триллион долларни ташкил этганини тасдиқловчи маълумотлар бор. Мутахассисларнинг фикрича, Марказий Осиё […]
02.12.2025 | 09:49
161
ҚАЛИН ПУЛИ
Ирода РАҲМОНАЛИЕВА Қалин пули – уч минг. Минг – қизи учун.Яна минг – сандиғи, кийгизи учун.Хўш, яна минг нега? Ҳар лаҳза сенгаСанчиб турадиган бигизи учун. Эркин Воҳидовнинг ҳазил тариқасида ёзилган ушбу тўртлиги минг йиллик тарихга эга бўлган бир анъанани эслатади. Қалин пули, яъни никоҳ маросимида қиз учун куйов томонидан бериладиган мол-мулк ёки пул. Қалин пули […]
01.12.2025 | 16:46
300
ЖАЗОЛАНГАН ЖАСОРАТ
Рустамбек ШАМСУТДИНОВ Бухородаги жадид ҳаракати ҳам мураккаб ва машаққатли йўлни босиб ўтди. Ўша дамларда бу кўҳна заминда ташкил этилган илк усули жадид мактаби ўқувчиларининг билимидан таъсирланган кекса зиёлилардан бири кўзига ёш олиб шундай дейди: “Мен умидворманки, ўн йилгача Бухорода инқилоб воқеъ бўлур, ватан авлоди бу куни разолат ва сафолатдан қутулур, эсизки, у кунни мен кўра […]
01.12.2025 | 10:18
138
ЁЗИҚЛАР ЁЗУВИ
Отабек МАХСУДЖОНОВ Сўнгги йилларда Ўзбекистон ўз тарихининг мураккаб ва фожиали саҳифаларини қайта англаш, мустабид тузум даврида ноҳақ жабр кўрган миллионлаб ватандошлар хотирасини тиклаш йўлида муҳим қадамлар ташламоқда. Ушбу кенг кўламли жараённинг ёрқин намунаси сифатида Наманган вилояти ҳудудида яшаб, турли давр қатағонлари исканжасига тушган юртдошларга бағишлаб “Хотира китоби” чоп этилди.Ушбу асар ўтмишимизга муносабат, миллий ўзликни англаш […]
28.11.2025 | 15:52
170
ЮРАГИ ЎЗБЕККА АЙЛАНГАН ДУГОНАМ
Шоҳсанам НИШОНОВА ОҚ ЎРИКБу аёл билан ўрик соясида танишганмиз. У тўкилган меваларни тераётган пайтда қизимнинг ўрик егиси келди. Аравачадаги укасининг йиқилиб кетишидан хавфсираб, дарахтга яқинлашолмай турган эдим, қийиқкўз, нимтабассумли аёл меваларини биз томон узатди. Кийиниш услубини ҳисобга олмаганда, ўзимизнинг аёлларга ўхшаб кетади. Бир дона ўрикни қизимга узатиб, унга “спасибо” дедим. Ўзинг учун олмадинг-ку, дегандек қўярда-қўймай […]
28.11.2025 | 12:49
203
АТОМДАН КУЧЛИ…
ЎзФА Ядро физикаси институти директори, академик Илҳом СОДИҚОВ билан суҳбатСуҳбатдош: Зарнигор ИБРОҲИМОВА – Домла, келгуси йил ядро физикаси тарихи бошланганига 130 йил, институт ташкил этилганига эса 70 йил тўлади. Аммо ҳамон “ядро”, “атом” сўзларини ҳарбий қурол тури сифатида билиб, ҳадиксирайдиган одамлар йўқ эмас. Суҳбатни мураккаб фан соҳаси билан шуғулланувчи ушбу даргоҳ фаолияти билан танишишдан бошласак.– […]
28.11.2025 | 10:20
159
МЕЪЁРИНИ БИЛМАГАН МЕМУАРБОЗЛИК
Рўзимбой ҲАСАН Мемуар – жаҳон адабиётида машҳур жанрлардан бўлиб, бу турдаги асарда муаллиф ўзи бошдан кечирган воқеаларни қаламга олади ва эътиборли жиҳати, муаллиф ёзувчи ёки шоир бўлиши талаб қилинмайди. Ҳаётнинг аччиқ-чучугини тотган банда умри ниҳоясида фарзандларига ва албатта, бошқа ўқирманларга ибрат бўлсин учун нималарнидир қоралашга маънан ҳақли. Мемуар – инсоннинг бошқалар олдидаги ҳисоботи ҳам, янада […]
27.11.2025 | 10:25
122