KUTUBXONA
Author: admin
ОЛИМ-У ИЛМ-У АМАЛ
Машҳур ориф ва муҳаддис Суфён Саврий “Кўнгилдан кибр зангини кетказишдан кўра тоғни игна билан қудуққа айлантириш осонроқ”, деган экан. Мавлоно Жалолиддин Румийга кўра эса, такаббурликнинг энг тубан кўриниши кўпинча илм аҳли орасида учрайди, бинобарин, кибр-у ҳаво боис илоҳий даргоҳдан ҳайдалган Иблис ҳам даставвал фаришталарга устозлик қилган. Алҳол, илмига шоиста амал қилган хоксор олимларнинг мақоми ҳам, […]
09.10.2025 | 09:36
289
ҲАМИША ХАЛҚИМИЗ ҚАЛБИДА
2024 йилдан эътиборан ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтаси Сиёсий қатағон қурбонларини ёд этиш ҳафталиги сифатида белгиланган. Бу йил ушбу хайрли тадбир Хотира ва тарбия ҳафталиги сифатида ўтказилмоқда. Бу муҳим сананинг айнан мана шу вақтда ўтказилиши собиқ мустабид тузум даврида халқимиз бошига тушган мудҳиш тарихий воқеалар билан боғлиқ. 1938 йил 4–15 октябрь кунлари СССР Олий […]
08.10.2025 | 16:17
229
БЕҲБУДИЙ ВА СУЛТОН ҚОБУС
Ўмон – Арабистон яриморолнинг жануби-шарқий қисмида жойлашган давлат. Майдони – 309,5 минг квадрат километр. Аҳолиси – 5,3 миллион киши (2025). Пойтахти – Маскат шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 59 вилоятга бўлинади. Шўро кенгаши ва Давлат кенгашидан иборат Ўмон Кенгаши маслаҳат органи мавжуд. Ижрочи ҳокимиятни султон ва ҳукумат амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 декабрдаги “Туркистон […]
08.10.2025 | 13:55
333
“ЎТКАН КУНЛАР” БОШИДАН ЎТГАН КУНЛАР
1 Сталин ҳукумати отамиз Ҳабибулло Қодирий (1918–1988)ни ҳам “халқ душманининг ўғли” деган тамға билан қамаган. У киши ҳаётининг ўн йилини маҳкумликда ўтказган. Отам ўша ерда бўлган бир воқеани қуйидагича эслаганди: “1949 йилнинг охири – 1950 йилнинг бошлари эди. Шимолий Ўрол лагерларидаги (унда қирқдан ортиқ лагерь бор эди) барча сиёсий маҳбусларни этап қилиб, қизил вагонларга ортиб […]
08.10.2025 | 12:23
259
ЎЗБЕК ТИЛИ ЎЗБЕКОНА ТАФАККУР ТИЛИ БЎЛСИН
Бу оламда ҳар бир халқнинг мавжудлиги ва маънавий қиёфаси унинг миллий тилида намоён бўлади. Шу боис, миллий тил – ота-она ва Ватандек табаррук тушунчалар сирасига киради. Маданиятли халқлар ўз тиллари ер юзининг барча қитъаларида кенг тарқалиши, шу тилда бошқаларнинг сўзлаши билан фахрланадилар. Ҳар бир миллат тилининг асрлардан-асрларга ўтиши ва инсонлараро мулоқот мақомини сақлаб қолиши учун […]
08.10.2025 | 09:39
278
БИЗ ВАТАНГА КЕРАК, БИЗЛАРГА – ВАТАН! (ШЕЪРЛАР)
Эркин ВОҲИДОВ,Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири:Худди кечагидек эсимда, Аъзамжоннинг шеърларини “Ёшлик” журналига Анвар Обиджон олиб келганди. Фавқулодда теран, ниҳоятда дадил, самимий, қуйма мисраларни ўқиётиб, унинг муаллифи талаба эканлигига ишонгим келмаган. Улар ҳаваскор талабанинг машқларига умуман ўхшамасди. Тенгдошларидан фарқли мукаммаллик, тил ва сўзга, адабиётга масъулият, миллат тақдирига дахлдорлик яққол сезилиб турарди. Шеърларида ёлқин, исён, ўктамлик бор эди. […]
07.10.2025 | 14:53
310
ДУНЁГА ТУТИЛГАН КЎЗГУ
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг яқинда бўлиб ўтган 80-юбилей сессиясида дунёдаги мураккаб геосиёсий жараёнларга тўхталиб, халқаро институтлар нуфузи заифлашиб бораётган бир вазиятда глобал ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш зарурлигини алоҳида таъкидлади. Президентимизнинг бу маърузасини, таъбир жоиз бўлса, бугунги дунёга тутилган кўзгу, деб аташ мумкин. Келинг, жаҳон айвонида кечаётган манзараларга бир қур назар ташлайлик. 2022 йилда бошланган […]
07.10.2025 | 09:27
282
АВВАЛ ВАТАН, КЕЙИН ЖОН
Бу шиорни тасаввуф илмининг етук намояндаларидан бири, Кубровия тариқатининг асосчиси Нажмиддин Кубро айтган, деган ривоятлар бор. Улуғ олим куч-қудратда тенгсиз бўлган мўғул қўшинига юзлана туриб, ўз шогирдларига берган топшириқларини шу сўз билан якунлаган экан. Айтимдан мурод эса: то шогирдлар жон ва Ватан танлови қаршисида қолса, билиб олсинлар, энг биринчи танлов ҳамиша Ватандир. Шайх Нажмиддин Кубронинг […]
06.10.2025 | 16:11
315
СУҚ
Болаликда: “фалончининг кўзи бор, киннаси бор”, “болам ёки молим суқланди”, “суқ кирди” каби гаплар кўп қулоққа чалинган. Дейлик, қараши ёмонроқ ёки ўткир бирор кимса бўлса, “бу одамнинг кўзи бор”, деб гумон қилинарди. “Фалончи чақалоғимга бир қараганди, болам эрталабгача йиғлаб чиқди”, “фалончининг суқи кириб, сигиримнинг қорни дамлаб кетди” ва ҳоказо… Қизиғи шундаки, боланинг қорни оғриса, шамолласа, […]
06.10.2025 | 14:52
249
НОЗИМАХОНИМ НИДОСИ
Нозимахонимнинг табаррук исми мумтоз шоиралар сафининг охирида ва XX аср ижодкор аёллари рўйхатининг аввалида келади. У хонликларнинг тугатилиши, Туркистон Мухторияти ва совет ҳукуматининг ташкил этилиши палласида умр ўтказди. У ижодини салафлари сингари шам шуъласида аруздан бошлаб, халафлари каби электр чироқ нурида бармоқ вазнида тугатди. Ҳа, у халқимизнинг икки аср оралиғидаги турмушини ўзидан ўтказиб кўрди. Натижада, […]
06.10.2025 | 09:30
323
ЁМБИДАН ҚАДРЛИ
“Қуйма” деганимиз барча замонларда ҳар қандай пул бирлиги ўрнини босадиган табиий унсур – олтиннинг фойдаланиш учун қулай шаклга келтирилгани. Хонлик даврида қуйма катта одам мушти ҳажмича бўлган. Бу эса савдогарлар узоқ юртларга от ёки туяларда хуржунларга солиб олиб боришларида қўл келган. Савдогарлар узоқ ўлкаларга йўл олганида олиб бораётган ва келтираётган моллари миқдорига қараб салтанат чегараларида […]
03.10.2025 | 16:07
244
ЭЗГУЛИК МАЁҒИ
Филология фанлари доктори, профессор Баҳодир Каримнинг “Абай маърифати” рисоласи нашрдан чиқди. Китоб қозоқ халқининг буюк адиби, умумтуркий адабиётнинг юксак чўққиларидан бири Абай Қўнонбоев таваллудининг 180 йиллигига бағишланади. Бу рисола юбилейга муносабат билдириб қўйиш учунгина ёзилмаган. Унинг жавҳарида Абайнинг “Китоби тасдиқ” таржимаси ва шарҳини етказишдек илмий мақсад мужассам. Абай ижоди қиёмига етган XIX асрнинг сўнгги чорагида […]
03.10.2025 | 14:42
193
ШОИР ҚИСМАТИ
Хабарингиз бор, бу йилги Мустақиллик байрами арафасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда илм-фан, адабиёт, маданият ва санъат соҳаларини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган бир гуруҳ марҳум олим ва ижодкорларни мукофотлаш тўғрисида”ги фармони эълон қилинди. Кўп йиллик самарали фаолияти, ёрқин ва бетакрор истеъдоди билан халқимизнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, миллий маънавиятимизни бойитиш, мамлакатимизда илм-фан, адабиёт, маданият ва санъат соҳаларини […]
03.10.2025 | 12:14
237
“ТИЛИМИЗНИ… ТИРГИЗМАК КЕРАК”
Маълумки, Ўрхун–Энасой ёзма ёдгорликлари туркий тилнинг соф намунаси саналади. Туркий халқлар адабиётида араб ва форс тилларидан олинган сўзлар эски турк тили даврида пайдо бўла бошлаган. Хусусан, арабча сўзлар Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг” достонида 5–7 фоизни, Аҳмад Югнакийнинг “Ҳибатул ҳақойиқ” асарида 15–20 фоиз ва Носириддин Рабғузийнинг “Қисаси Рабғузий” асарида 39 фоизни ташкил этади. XIV–XV асрдан […]
03.10.2025 | 08:47
314
ЎЗИМИЗНИНГ “БЕГОНА”
Қатағон даврларининг машъум манзараси бу гал ҳикоя қилмоқчи бўлган қаҳрамонимизнинг аччиқ тақдири мисолида янада ойдинлашади, деб ўйлаймиз. Муҳитдин Турсунхўжаев 1900 йили Тошкент шаҳридаги таниқли шифокор Абдурасул Хўжа хонадонида дунёга келади. У 1914 йили Тошкентдаги рус-тузем мактабини тамомлайди. Мадраса таълимини кўрган, шунинг баробарида дунёвий фанларга иштиёқи баланд бўлган ёш Муҳитдин ўқишни давом эттириш мақсадида Тошкент реал […]
02.10.2025 | 17:25
168
УСТОЗИМНИ ҚУТЛАГАНИ БОРАМАН
Иншо ёзишни ўқувчи-талабалар ҳар хил қабул қилади. Кимдир энсасини қотиради, кимдир “мендан кетгунча…” қабилида топширади. Ўзининг ақлини кўрсатиш учун ҳафсала билан ёзадиганлар ҳам йўқ эмас. Ана шу иншо ёзилган уч-тўрт варақ ҳаётимни мутлақо ўзгартириб юборган. …Мактабни тугатиб, институтга киролмадим. Хаёлимда четга кетиш фикри айланарди. Истанбулда таниш акалар ишлаётгани учун мўлжални Туркияга қараб олдим. Бегона юртда […]
02.10.2025 | 16:05
326
ЖИЛҒАЛАР БОШ ҚЎШИБ ДАРЁ БЎЛАДИ
“Жадид бобомга мактуб” ижодий иншолар танлови юртимиз мактабларида таҳсил олаётган изланувчан ўқувчиларнинг қалби ва қаламига янги умидлар ҳамда илҳом берди, десак, муболаға бўлмайди. Ҳафта давомида юртимизнинг турли манзилларида бўлиб, ғолиб ва совриндорларни тақдирладик, ҳар бирининг ота-онаси, устозларига чексиз миннатдорлик изҳор этиш имконига эга бўлдик. Сафаримизни Ажиниёз, Бердақ каби етук оқин ва жировлар куйлаган қўшиқ оҳанглари […]
02.10.2025 | 12:25
251
МАЪНО МАЪВОЛАРИ
Ҳазрат Алишер Навоий изидан “Юрган – дарё, ўтирган – бўйра”, дейди халқимиз. Илм талабида жаҳон кезмоқ – бизга бобомерос одат. Сафар асносида рубъи маскуннинг сир-асроридан воқиф бўласиз, янги билимлар орттирасиз, ҳикмат соҳибларига ошно тутинасиз. Яқинда бир гуруҳ ўзбекистонлик навоийшунос олимлар Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди ташаббуси ва ҳомийлигида Эрон Ислом Республикасининг Теҳрон, Машҳад, Тус, […]
02.10.2025 | 09:41
310
“СЕНИНГ БИЛАН ЭСКИЛАР ЯНГИ…”
МУАЛЛИМ Одамтоғлар бордир, одамдарёлар –Дунёни етаклаб юрган дунёлар. Илк ҳаёт китобин ёзган улардир,Махлуқдан Инсонни тузган улардир. Улардир минг йиллик зулмат йўлиданЎтган авлодларнинг тутиб қўлидан. Кўз нурини бериб ҳам бериб жонин,Кўзларини очган сўқир дунёнинг. Илк ҳарфда коинот калитин топган,Илк сўз-ла жаҳолат йўлини ёпган. Ёнидан киборлар ўтса валақлаб,Улар сукут қилган китоб варақлаб. Тупроқдай хокисор, сувдай ҳаётбахш,Йўлсизларга йўлбахш, […]
30.09.2025 | 16:23
206
ТАРИХНИ ТИКЛАШ МАШАҚҚАТИ
Академик Аҳмадали АСҚАРОВ билан суҳбат – Домла, Мустақиллик даври авлоди Сиз ёзган дарсликлар орқали Ватан тарихидан бохабар бўлди. Сизнинг фаолиятингизда устозларингиз армони ушалди. Айтинг-чи, советлар томонидан таҳрир қилиниб, таниб бўлмас ҳолга келган тарихни тиклаш қандай кечган? – Ҳа, мен бахтли олимларданман. Ўзбекистон Истиқлоли тарих фанини ҳам мутелик занжирларидан халос қилди. Шу билан бирга, олимлар олдига миллий […]
30.09.2025 | 12:27
328
ЯХШИЛИК ЭЛЧИСИ
Янги асрнинг янги қутблари Башарият яралгандан бери қарама-қаршилик ҳам бардавом, ҳозиргача на жамият, на миллат, на давлатлар орасидаги зиддиятларга барҳам беришнинг имкони бўлган эмас. Табиат, коинот, ҳатто борлиқнинг ўзи турли қутблардан иборат эканини инобатга олсак, ҳамма бир томонда бўлишининг ўзи мантиқсизликдай, Яратганнинг иродасига зиддай туюлади. Инсониятнинг бизга маълум бўлган ўтмиши Ғарб ва Шарқ, Шимол ва […]
30.09.2025 | 09:02
279