Go‘zal Turkiston
0:00
/
Toshkent
temperature icon 9°C

TAVSIYA QILAMIZ


JADIDLAR


Author: admin

КАРМАНАЛИК ЭРКСЕВАР ҚИЗ

Миллий озодлик ҳаракати иштирокчилари қаторида хотин-қизлар борлиги кўпчилик учун янгилик. Аслида, Туркистон аёлларининг чавандозликда, қиличбозлик, камондан ўқ узиш сингари ҳарб ишларида моҳир экани, темурийлар қўшинида ҳам нозик хилқат вакилалари бўлганига тарих гувоҳлик беради. Уларнинг муносиб авлодларидан бири Нодира Раҳматиллабой қизидир. У ҳақидаги маълумот кўп эмас. Фақат тарихчи олимлар Қаҳрамон Ражабов ҳамда Саид Мансур Олимийнинг изланишлари […]

29.09.2025 | 15:37

img290

“ЎТ-ЎЛАН”ДАГИ ЎЛАН НИМА?

Ўт-ўлан сўзини кўп қўллаймиз. Лекин бу бирикмадаги ўлан нима эканини билмаймиз. Қадимги тилимизда ҳўл сўзи ўл(ӧл) шаклида, “ҳ” сиз қўлланган, ӧл кейин ҳўл бўлиб кетган. Ҳозирги тилимизда ҳўл сўзининг асл кўриниши ўл фақат ўлан сўзида сақланиб қолган. “Туркий тиллар этимологик луғати”га кўра, ўлан сўзи “яшил ўт” ва “ўтлоқ” маъносини билдирган. Серсув, ёш, ҳўл ўтларни ўлан […]

29.09.2025 | 15:24

img431

ЎЗБЕКИСТОН ВА БМТ: САМАРАЛИ ҲАМКОРЛИК

Бугунги кунда Ўзбекистон ташқи сиёсатини белгиловчи асосий йўналишлардан бири – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан ҳамкорлигимиз сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилганига барчамиз гувоҳмиз. Айниқса, дунёда кечаётган глобаллашув жараёнлари башарият тараққиётига ижобий таъсир кўрсатиш билан бирга, турли таҳдид ва хавф-хатарларни ҳам намоён этаётган бир шароитда жаҳондаги ушбу энг нуфузли халқаро тузилма билан тинчлик ва барқарор тараққиётни таъминлаш […]

29.09.2025 | 09:00

img228

РЎЙХАТДАГИ 9-МАҲБУС

Тарих шарафли номларда мужассам. Исмоил Ғаспрали дейишимиз билан бутун бир маърифатпарварлик тўлқини, тафаккур ислоҳоти ва ижтимоий уйғониш жараёни кўз олдимизда гавдаланади. Профессор Бегали Қосимов таъкидлаганидек: “Бу ном юз йил муқаддам туркий дунёдаги энг машҳур ном эди. Уни Қашқардан Лондонгача, Санкт-Петербургдан Бомбейгача билар эдилар”. Исмоил Ғаспралининг Қримда бошлаган жадидлик ҳаракати бир муддат ўтиб, Хоразмга ҳам кириб […]

27.09.2025 | 14:49

img267

ҚАЧОН ТЎҒРИ ЁЗАМИЗ?

Танишларимдан бири айтиб қолди: “Ўғлим синф ишида “харид” сўзини “ҳарид” тарзида ёзган экан, устозидан танбеҳ эшитиб, паст баҳо олибди. Мен ҳам уни хато ёзганликда айблабман. Лекин деҳқон бозорида “Ҳаридингиз учун раҳмат” деган ёзувни кўрганимдан кейин ўғлимни ноҳақ ранжитганимни тушундим”. Авваллари “Бозор кўрган эчкидан қўрқ” дейишарди. Бугун бозор-у дўконларни айланиб, тилимиз келажагидан қўрқувга туша бошладим. Хўп, […]

26.09.2025 | 14:01

img411

ТЎЙЛАР МУБОРАК…

Тўй абадий ҳаёт тантанасидир. Тўйда икки ёш аҳд-паймон қилиб бир-бирига қўл беради, мурод-мақсадига етадигина эмас, ўтган аждодимиз билан келажак авлодимизни бир-бирига боғлайдиган олтин ҳалқа, гўзал ва хушахлоқ кишиларни етиштирадиган тарбия ўчоғи вужудга келади. Шунинг учун тўй ниҳоятда улуғвор, ниҳоятда гўзал маросим бўлиши керак. Ҳозир шаҳар ва қишлоқларимизда бўлаётган тўйларга разм солсангиз, ёш-қари ҳамма шунга интилаётганини […]

26.09.2025 | 09:20

img599

БУЯМ БИР АШУЛА

– Ўв, пақиркалла, нега мен гап бошласам, қиёмига етган пивахўрга ўхшаб, тиззангни тиззангга ишқаб, совутилган отдай депсинасан? Бир пайтлар “Мен дардимни кимга айтаман?” деган қўшиқ бўлгич эди. Вақтида “Ҳа, энди, буям бир ашула-да”, деб унча парво қилмаган эканмиз. Бечара шоир азбаройи ичи куйганидан нима қилишини билмай ёзганакан-да энди билсам. Хўп, гапни охиригача эшит, эрийман, яримтага […]

25.09.2025 | 17:27

img278

ҚОДИРИЙДАН ҚОЛҒОН ҚАЙҒУ

Яқинда ошнамиз неварасини уйлантирди. “Келин салом” маросимига бир халфа аёлни айтган экан – келин уловдан тушаётганида “Тўйлар муборак”ни чалароқ айтди-ю, “Ана лангур, мана лангур…” деб мазмуни ортида уятли ҳолат тушуниладиган термани бошлаб юборди, денг. Ёши улуғроқ кишилар уятдан кўзларини қайга яширишни билмас, қиз-у жувонлар йигитлар билан ўртада жавлон уришар, ниҳояда дуога қўл очадиган имом ерга […]

25.09.2025 | 12:27

img351

ВОРИСЛИК МАСЪУЛИЯТИ ЁХУД ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИДАГИ ЁДГОРЛИКЛАР ҲАҚИДА

Қашқадарё – қадимий ва табаррук воҳа, бу кўҳна заминдан кўплаб алломалар, саркардалар, олим-у фузалолар етишиб чиққан. 2700 йиллик тарихга эга Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарлари қадимги дунё цивилизациясида алоҳида ўрин тутади. Амир Темур бобомиз ҳузурига Испания қироллигидан элчи бўлиб келган Руи Гонсалес де Клавихонинг: “Парижнинг энг нозик дидли зодагонлари ҳам Оқсаройни кўрганида ҳайратдан лол қолар эди”, […]

25.09.2025 | 09:36

img337

ЁЗУВЧИ ЁН ДАФТАРИДАН

Адабиёт атомдан кучли, лекин унинг кучини ўтин ёришга сарф қилиш керак эмас. * * * Агар ёзувчининг ахлоқ кодекси тузиладиган бўлса, мен ҳалоллик билан шижоатни биринчи модда қилиб қўяр эдим, чунки ёзувчининг бошқа ҳамма хислатлари унинг қай даражада ҳалол, нақадар шижоатли зеҳнига боғлиқдир. * * * Яхши ёзолмаганлигингни кечириш мумкин, лекин яхши ёзишни истамаганингни кечириш […]

24.09.2025 | 12:27

img326

ФАН МИЛЛАТ ТАНЛАМАЙДИ

Академик Жалолиддин АЗИМОВ билан суҳбат – Омма паразитларни зараркунанда мавжудот билиб, табиат ва инсон учун мутлақо кераксиз деб ҳисоблайди. Аммо биологияда агельминтарни ўрганувчи алоҳида тармоқ мавжуд ва Сиз бу тармоқнинг дунёга танилган вакилисиз. Бу соҳани танлашингизга нима туртки бўлган? – Паразитология – одамларда, ҳайвонлар ва ўсимликларда паразитлик қилувчи, яъни теОстрицаларбилан кун кечирувчи организмларни ўрганадиган фан. […]

24.09.2025 | 09:13

img301

ОЙ ТЎЛИН БЎЛГАНДА ШУНДАЙ ОҚАРСА КЕРАК…

Ҳа, ой тўлин бўлганда шундай оқарса керак… Мен барча мўйлари бунчалар оппоқ оқариб кетган одамни ҳеч кўрмаган эдим. Ҳатто қошлари, киприклари ҳам оппоқ эди. Қора – куч, оқ – ақл деб шуни айтсалар керак. 1963 йил эди, шекилли, Навоий кутубхонаси қаршисидаги уйда Абдулла Қаҳҳорнинг ёшлар билан учрашуви бўлди. Абдулла ака: “Аввал ёшлар гапирсин, ёшлар”, дедилар. […]

23.09.2025 | 15:38

img295

ОГОҲ БЎЛИНГ: “ИНТЕРНЕТОМАНИЯ”

“Жадид” газетасида Мизроб Бўроновнинг “Интернет хумори ёхуд асалнинг ҳам ози ширин” мақоласини ўқидим. Дарҳақиқат, бу масала бугун жиддий тус олган. Биламизки, табиий газнинг ҳиди йўқ. Ана шу кўзга кўринмас неъматсиз турмуш тарзимизни тасаввур қила олмаймиз. Лекин табиий газ эҳтиётсиз ёндашув туфайли инсон ҳаёти учун катта хавф туғдириши мумкин. Ҳамма гап меъёрга ва фойдаланиш қоидаларига амал […]

23.09.2025 | 12:24

img248

ЭЛ-ЮРТИМ МЕНГА “ТАНКА” БЎЛДИ

Биллура ИКРОМОВА,Ромитан туманидаги 38-умумтаълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси Одатда, биз – ўқитувчи ва мураббийлар йилда бир кун – 1 октябрда касб байрамини нишонлаймиз. Бу йил эса шодиёналар 9 сентябрдан бошланди. Шу куни Давлатимиз раҳбари раислигида мактабгача таълим ва мактаб таълими соҳасидаги ислоҳотлар ижроси ҳамда келгусидаги инвестицияфалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Орадан икки кун […]

23.09.2025 | 09:29

img274

ЭНДИ УСТОЗ ҚАДРИ ҲАМ АВВАЛГИЛАРГА ЎХШАМАС

– Фахрий унвон нафақат менинг, балки Олтиариқ туманидаги ихтисослаштирилган мактаб жамоаси, шогирдлар, уларнинг ота-оналари ва ҳамкасбларимнинг умумий ютуғидир. Инсон бир ёшга улғайса ёки ҳаётид  муҳим воқеа содир бўлса, беихтиёр ортда қолган умрига бир назар ташлайди. Президентимиз қўлидан мукофотни олар эканман, мен ҳам ўзимнинг, умуман, ўқитувчиларнинг ўтган кунларига назар ташладим. 53 йилдан буён таълим соҳасида меҳнат […]

22.09.2025 | 15:50

img362

ПАХТА – КЕЧАГИ АЗОБ, БУГУНГИ ИМКОНИЯТ: ОҚ ВА ҚОРА

Пахта – ўзбек халқи учун яқин тарихимизда фақатгина мажбурий меҳнат ва азоб рамзи бўлиб келган экин. Юз йилдан ортиқ давом этган бу заҳматдан эндигина қутулдик. Аммо шуни англаш керакки, пахтадан бутунлай воз кечиш эмас, балки уни ислоҳ қилиш, инновацион технологиялар ёрдамида ҳосилдорликни ошириш ва чидамли навларни экиш орқали янги марраларга эришиш зарур. Жорий йилги пахта […]

22.09.2025 | 10:49

img318

НАҚШ НИМА? ПЕШРАВ-ЧИ?

“Мусиқада ҳам яхши оҳанглар яратган. Яхши нақшлари, пешравлари бор…” Бобур Мирзонинг ҳазрат Навоий таърифида айтган ушбу гапларини “умуман, ту­шунгандек” ўқиб кетаверардим. Яъни, тушунишим бўйича, Навоий бобо мусиқани ҳам яхши билган, ҳатто куйлар ҳам басталаган. Хўш, мазкур жумладаги “нақш” ва “пешрав” сўзлари асли қандай маънони англатади? Бу саволга Абдурауф Фитратнинг “Ўзбек классик мусиқаси ва унинг тарихи” […]

19.09.2025 | 12:27

img431

“КОТИБ ҲАР МУДДАОНИ ЁЗМОҚЧИ БЎЛСА…”

Маърифатпарвар жадид боболаримиз ёш авлод таълими ҳамда илм-фаннинг муҳим соҳаларини ўзлаштиришга алоҳида эътибор қаратганларини тарихдан яхши биламиз. Янги усул мактаблари очилар экан, албатта, бу даргоҳлар учун замонавий дарслик ҳамда ўқув қўлланмалари ҳам яратиш лозим эди. Жадидлар бу ишнинг ҳам уддасидан чиқди. Биргина  Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг ўзи “Рисолайи асбоби савод” (“Савод чиқариш китоби”), “Рисолайи жуғрофияйи умроний” (“Аҳоли […]

19.09.2025 | 09:00

img359

МИЛЛАТ ТОЛЕЙИДА ПОРЛАГАН ЮЛДУЗ

Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов хотиралари Бир куни устозим Шукур Бурҳон “Ўтир мошинага!” деди. Кетдик. Ҳеч қачон сўрамасдим қаерга деб, у кишиям айтиб ўтирмасди. Улуғвор бинога келдик. Яхши қўриқланар экан, устозни таниб йўл беришса ҳам, менга шубҳа билан қарарди қўриқчилар. “Шогирдим!” деди устоз саволга ўрин қолдирмайдиган қилиб. Олтинчи қаватга кўтарилдик. Устоз бир эшикни дадил очиб […]

18.09.2025 | 12:20

img323

ОЛИМ ҚАЛБИНИНГ ЛИРИК ЛАҲЗАЛАРИ

Истеъдодли ёзувчи дўстим Баҳодир Қобул билан академик Бахтиёр Назаров (1945–2022)нинг уйига борган эдик. Домла бизни кўриб, жўра эканимизни эшитиб  ниҳоятда мамнун бўлганди. “Адабиёт зиёси” газетасининг биринчи саҳифасида у кишининг катта расми, ички бетида зукко адабиётшунос Иброҳим Ҳаққулнинг домла хусусида ёзган “Илм йўли – изланиш ва саботдир…” номли мақоласи бор эди. Бу муждадан домла икки карра […]

18.09.2025 | 09:47

img297

САОДАТ ВА КУЛФАТ

Саодат Шамсиева 1908 йили Тўрткўл шаҳрида, новвой Полвон Аллақулов оиласида туғилган. Асли Хива яқинидаги Қиёт қишлоғидан бўлган отаси саводли одамларни ҳурмат қилар, шу сабабдан фарзандлари, хусусан, қизларини ҳам мактабга берган эди. Афсуски, Полвон ота 1916-йилда вафот этади, онаси Розиябиби ва катта акасининг қарамоғида ўн нафар бола қолади. Кичкиналар ип йигирар, катталар сут сотар – тирикчилик […]

17.09.2025 | 12:34

img280

JADID KUTUBXONASI