KUTUBXONA
Author: admin
ҚОДИРИЙНИНГ ҚАСАМИ
Буюк адибимиз Абдулла Қодирий шарқона қадриятлар руҳида тарбия топган олижаноб шахс сифатида, ўз ҳаёти ва ижодида исломий ва дунёвий одоб-ахлоқ меъёрларини ҳамиша мувозанатда ушлаган. “Йиғинди гаплар” мақоласи учун маҳкамага тортилганида ҳам, гарчи адолатсизлик қурбони бўлган эса-да, адибни ўта босиқ ҳолда кўрамиз. Асарларига тўхтамай тош отаётган кимсаларга ёзган раддияларида ҳам у сира-сира жаҳл отига минмайди. Айрим […]
08.01.2026 | 12:23
396
ҲАҚ ЕНГАР, ЕНГИЛМАС!
Яқин тарихимизнинг ижтимоий-маданий ҳаётида жадид ҳаракати каби муҳим ўрин тутган, айни пайтда, шунингдек, хилма-хил талқинга эга иккинчи ҳодисани топиш мушкул. Бу ҳаракат вакилларининг ижтимоий келиб чиқиши, дунёқараши ва фаолият йўналишлари ҳам, табиийки, бир хил бўлган эмас. Одатда, жадидлар ва қатағон қурбонлари ҳақида гап кетганда, терговчилар салбий қиёфада гавдаланади. Аммо қаҳрамонимиз – қўқонлик терговчи Иброҳимжон Мусахоновнинг […]
07.01.2026 | 16:55
407
АЛП ЭР ТЎНГАНИНГ “ТЎНГА”СИ НИМА?
Афросиёб Алп Эр Тўнга деб аталишини биласиз. У туркий халқларнинг қадимий қаҳрамони. Минг йиллар давомида шон-шуҳрат унинг изидан юради. Хўш, бу буюк қаҳрамоннинг номидаги “тўнга” сўзи қандай маънони англатади? Маҳмуд Кошғарий Девонининг 3-томида шундай изоҳ борки, бизга Алп Эр Тўнга номининг маъноси ҳақида етарлича маълумот беради: “тоңа – йўлбарс жинсидан бўлган бир хил ҳайвон. У […]
07.01.2026 | 15:38
427
МАДАНИЙ ИСЛОҲОТ ТАРИХИ
Таниқли маърифатпарвар Ҳожи Муиннинг «Марҳум Беҳбудий ва рафиқларининг шаҳид бўлғонликлари ва улар томонидан ёзилган васиятнома» («Меҳнаткашлар товуши», 1921 йил 28 март) ҳамда «Маҳмудхўжа Беҳбудий» («Зарафшон», 1923 йил 25 март) каби мақолалари бехбудийшунослар ва жадидсеварлар учун муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Мақолаларда ёзилишича, Маҳмудхўжа Самарқанд шаҳри яқинидаги Бахшитепа қишлоғида Беҳбудхўжа Солиҳхўжа ўғли оиласида туғилган. Отаси асли […]
07.01.2026 | 12:24
328
ТАЪЛИМ ВА ҲАЁТ УЙҒУНЛИГИ
Бугунги таҳликали замонда барқарор ривожланиш ва жаҳон майдонида рақобатдошликни таъминлашнинг асосий шарти – таълим тизимининг сифат ва самарадорлигини янги босқичга кўтариш билан боғлиқ. Зеро, ташқи таҳдидлар қанчалик кучли бўлмасин, ҳар бир мамлакат учун энг катта хавф – ички заифлик. Жаҳолат, мутаассиблик, лоқайдлик, мафкуравий бўшлиқ, қадриятлар инқирози, ижтимоий адолатсизлик – буларнинг барчаси ички таҳдидлар бўлиб, улар […]
07.01.2026 | 10:47
397
ХИТОЙ САФАРИ
Хитой жаҳонда, жумладан, бизда ҳам энг кўп эсланадиган мамлакатлардан бири. Интернетда ҳам, вақтли матбуотда ҳам, радио-телевидениеда ҳам бу давлат такрор ва такрор қайд этиб ўтилади. Хитойнинг иқтисоди йилдан йилга жаҳоншумул равнақ топаётгани унинг номини тилларда достон этмоқда. Ўзбекистоннинг ҳам борган сари жадал ривожланаётгани ва халқаро обрўйи ошиб боргани сайин бу қудратли мамлакат бизнинг ишончли яқин […]
05.01.2026 | 18:00
374
БЕҲБУДИЙНИНГ ЯНГИ КУТУБХОНАСИ
Маҳмудхўжа Беҳбудий 1908 йили Самарқандда “Беҳбудия” номли мутолаахона очади. Унда Ҳожи Муин, Саидаҳмад Васлий Самарқандий ва Абдуқодир Шакурий сингари илғор қарашли маслакдошлар фаолият олиб боради. Бу маскан халқ тафаккурини янгилаш, илм ва маърифат орқали жамиятни ўзгартириш йўлидаги яна бир муҳим қадам эди. Кутубхона фонди бугунги кун талабига кўра ҳам беназир эди, у ерда нодир ва […]
05.01.2026 | 14:51
458
ДОЛҒАЛИ АСР ҲАҚИДА ҒАРОЙИБ АСАР
“Ялдо кечаси” тарихий романи хусусида ҲАВАС ВА ЖАСОРАТ21 декабрь энг узун тун кузатиладиган сана. Жорий йилда ушбу кун адабиёт тақвимига ҳам узоқ кутилган асарнинг таваллуди ўлароқ қайд этилди. Иккисини бирлаштириб турадиган жиҳат номи ва рамзидир – Ялдо кечаси. Шу куни якшанба бўлса ҳам, ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетганига қарамай, “Шаҳидлар хотираси” жамоат фондининг янги мажлислар […]
05.01.2026 | 10:07
610
ХУШХАБАР!
Ҳо-о-о-й-й, яхшила-а-а-р-р-р!Эшитмадим демангла-а-р-р!Қулоқ солинглар, қулоқ!Замин-у Самони хушхабар тутди!Хушхаба-а-р-р!!!Инсонлиги ёдига тушдиОдамзоднинг,ёдига-а-а-а!.. Йилнинг биринчи кунидан, илк соати, илк дақиқаларидан бошлаб бутун ер юзидаги барча катта-кичик низолар, қирғинлар, урушлар батамом тўхтади. Умумбашарият бир ёқадан бош чиқариб, ялпи АҲДЛАШУВ, ДЎСТЛАШУВ, БИРОДАРЛАШУВ битимига имзо чекди! Замонамиз алломалари, уламо-ю донишмандлари, мутараққий ва қудратли давлат раҳбарлари, энг закий, энг доно зиёлилари инсон […]
01.01.2026 | 11:11
379
“НЕКИ ТОПГАН БЎЛСАМ, ТЕАТРДА ТОПДИМ”
Ўзбекистон халқ артисти Рихси ИБРОҲИМОВА билан суҳбат – Аяжон, “Шоҳ Эдип” – буюк Шукур Бурҳон (Эдип) ҳамда Сора Эшонтўраева (Иокаста) бош ролда бўлган спектаклда Римма Аҳмедова иккингиз ҳам саҳнага чиққансиз. Ёзиб олинган тасвирларни кўриб, одамни ҳаяжон босади. Буюклар билан роль ўйнаш осон бўлмагандир, тўғрими? – 71 йилдан бери саҳнадаман – бир инсон умри. Ўзи 17 […]
30.12.2025 | 12:24
444
ҲИСОБОТ ҚУРБОНИ
1930 йиллар қатағонининг қонли тиғига дучор бўлган инсонлардан бири Абдукарим Тўхтабоев эди. У 1898 йили Наманган вилоятининг Ғалча қишлоғида деҳқон оиласида дунёга келади. Болалигиданоқ ер ҳайдаб, деҳқончилик ҳадисини олиб улғаяди. Дастлаб Наманган шаҳрида эски усулдаги Абдулаҳад Махсум мактабида уч йил таҳсил олади. Сўнгра Тўрақўрғондаги рус мактабида беш йил ўқийди. Навбатдаги босқичда Наманган гимназиясида бир йил […]
30.12.2025 | 10:20
326
ЎЗБЕГИМНИНГ СЎЗ ЗАРГАРИ
Халқимизнинг ардоқли шоири Эркин Воҳидов инсон қалбини, тили ва дилини теран билгичи бўлган улуғ ижодкордир. Чин шоирлик – юксак мартаба, комиллик даражасига етишмак, демак. Унинг юксак шеърияти қалбларни завқлантиради, руҳни юксалтириб, тасаввурларни равшан қилади. Бу шеърларда сурур ва дард, завқ ва изтироб, сафо ва жафо уйғунлашади. Руҳи баланд, қалби тошқин, билими дарё инсоннинг инжа туйғулари […]
29.12.2025 | 15:48
391
ҚЎҒИРЧОҚ
Туркий халқларнинг маданий ҳаётида қўғирчоқлар нафақат болалар ўйинчоғи сифатида, балки маросимлар ва халқ томошаларида ҳам муҳим ўрин тутган. Қўғирчоқ сўзи қадимги ёзма манбалардан бири “Девони луғатит турк” асарида қузурчуқ шаклида берилган бўлиб, ҳозирги қўғирчоқ маъносини тўла акс эттиради. Олтой тилларининг этимологик луғатида сўз илдизи кàкú сўзи билан боғланади. Кàкú “кесилган, ажратилган жонзот” маъносини билдирган. Янада […]
29.12.2025 | 14:11
366
ТОҒЛАРНИ ҚУЛАШДАН АСРАГАН АДИБ
Чингиз Айтматов салкам саксон йиллик, мазмунан асрга татигулик умрни яшаб ўтди. Бутун ижоди давомида наинки бугуннинг, айни чоғда эртанинг, яқин келажакнинг ҳам муҳим, бошқалар айтишга журъат эта олмаган муаммоларини ўзига хос жасорат билан тадқиқ этди. Мухлисларини бу муаммолар тўғрисида ўйлашга, фикр қилишга, хулоса чиқаришга чорлади. Халқнинг тилида ва дилида турган, пишиб етилган, айтмаса бўлмайдиган муаммоларни […]
26.12.2025 | 12:05
368
СОҒЛОМ АҚЛ
Педагогика фанлари доктори, профессор, I даражали “Соғлом авлод учун” ордени соҳиби Талъат Усмонхўжаев республикамизда жисмоний тарбия ва спортнинг фидойи назариётчиси, миллий ҳаракатли ўйинларимизнинг фаол тарғиботчисидир. У киши 1932 йилда Тошкент шаҳрининг Бешёғоч даҳасида, зиёлилар оиласида таваллуд топган. Жисмоний тарбия техникумини имтиёзли тугатгач, Москвадаги Марказий жисмоний тарбия институтида ўқиган. Фаолиятини Тошкентда янги очилган Ўзбекистон давлат жисмоний […]
25.12.2025 | 15:17
388
“МИЛЛАТГА ХИЗМАТ ИЛМСИЗ БЎЛМАС…”
Атоқли маърифатпарвар Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг 1899 йилда амалга оширган ҳаж сафари унинг сиёсий тафаккури ўзгаришига олиб келган муҳим босқичлардан саналади. Сафар чоғида у Истанбул ва Қоҳира каби мусулмон дунёсининг йирик илмий-маданий марказларида бўлиб, у ердаги таълим муассасалари – мактаб ва университетларнинг фаолияти билан танишади, замонавий педагогик фаолиятни яқиндан кузатади. Шу билан бирга, Туркистонга илғор Европа ва […]
25.12.2025 | 12:00
338
ИККИ ХАЛҚНИНГ АРДОҚЛИ ФАРЗАНДИ
Аллоҳ йўлида оламни ва одамни севиш, олам ва одамга алоқадор барча туйғуларни қадрлаш, уларга самимий ва абадий муҳаббат боғлаш ҳамда умр бўйи шу эътиқодга содиқ қолиш осон эмас. Серқирра истеъдод соҳиби Акиф Азалп ватан, илм-фан ва адабиёт равнақи, озарбайжон – ўзбек дўстлиги янада мустаҳкамланиши учун ихлос ва садоқат билан хизмат қилаётган замондошларимиздан биридир. Акиф Азалпнинг […]
24.12.2025 | 16:01
388
ОДАМЛАР НИМА ДЕЙДИ?
Кўп йиллик тажрибамдан келиб чиқиб айтсам, мана шу савол халқимиз хатти-ҳаракатларини белгилашда устунлик қилар экан. Бу устунлик ижобий аҳамият касб этса-ку, яхши. Кўчага чиқинди улоқтираётганда, пора олишга қўл чўзаётганда, хайрли ишларга бош қўшмай турганда, “Одамлар нима дейди?” дея виждонимиз сўроққа тутса, айни муддао. Аммо бу савол салбий оқибатларга бошласа-чи? Уйимнинг томини қўшнимникидан кўтармасам, божамдан ўтказиб […]
24.12.2025 | 12:26
383
…ОҚИБ БОРАР ОЙ
ЮРТ МАНЗАРАЛАРИ Марғилонда, тонг шивирида,Юрагимга тегиб ўтди куз.Потирлади кўксимда қушлар –Оқи – оппоқ, қораси – қундуз. Тубигача кўринар сувлар,Боғлар соғинч рангига кирган.Рўмол учин тишлар сулувларЮзга ҳаё упасин урган. Ҳовлилардан анқийди ҳаёт,Саришталар Кумуш, Зебилар.Энгашмасанг бошингга тегарУста боғбон эккан беҳилар. Соқолини йиллар кузаган,Бомдод ўқиб қайтишар чоллар.Ширмой нондай балққанда қуёшҚаймоқ сузар азиз аёллар. Беданалар пайров қилганчаАйвонларда қутлайди тонгни.Сездирмасдан […]
23.12.2025 | 15:40
341
ҚАЛОВИНИ ТОПИБ…
Қиш келиб, ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши деҳқонларнинг асосий ўйловига айланади. Айниқса, кейинги йилларда иқлим ўзгариши сабабли аномал совуқлар қиш ойларидан ташқари, баҳорнинг илк кунларида ҳам кузатилаётгани иссиқсевар сабзавотлар, кўчат-у дарахтлар учун жиддий хавф туғдирмоқда. Шундай шароитда эл қатори бизни ҳам бир савол қизиқтиради: экинларни совуқдан асраш мумкин? Баҳодир ИБРОҲИМОВ,Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти […]
23.12.2025 | 11:21
387
ДЎЛТА ВА ҚАРИ БЎРИ
Дўлта сўзи болалигимда эшитган эртак ва афсоналар таъсирида ҳамон тасаввуримда беўхшов, баҳайбат, девсифат махлуқ суратини намоён қилади. Ҳозир ҳам тилимизда беўхшов, гавдаси хунук, суяги қўпол, жуда семиз одамларга нисбатан “Дўлтадай бўлмай ўл” деган ибора қўлланиб туради. Болаликнинг узун кечаларида ухламайдиган биз ўйинқароқларни оналаримиз “Ухламасанглар, ҳозир дўлта келиб сенларни обкетиб қолади” деб қўрқитганларида кўрпага бурканиб олардик. […]
22.12.2025 | 16:12
392