Go‘zal Turkiston
0:00
/
Toshkent
temperature icon 9°C

TAVSIYA QILAMIZ


JADIDLAR


Category: Uncategorized

КЎНГИЛ ДАФТАРИДАГИ БИТИКЛАР

Илм – зулматнинг кушандаси Эркенсал деган олим бундан анча йиллар аввал: “Замонавий илмларнинг тамал тошини қўйишдек шарафли вазифа мусулмонларга тегишлидир”, деб ёзган экан. Аллен Дебуснинг фикри янада ғурурли: “Мусулмонлар Уйғониш даврига дебоча бўлган технологик ўсишлар эшигини очиб беришди. Афсуски, кейинчалик жоҳиллик деган иллат урчиди. Илм-маърифат йўлларида ғовлар пайдо бўлди, ухровий ва дунёвий илмлар ўртасида ўтиб […]

06.08.2025 | 09:14

img226

ҚЎЛИГУЛ ТОШТАРОШ

Ҳар инсоннинг бармоқ изи – унинг генетик коди. Бу код фақат унгагина хос. Лекин дунёда шундай соҳир қўллар борки, уларнинг кодлари – меҳнати ўз эгаси номини абадиятга муҳрлайди. Сангтарошлар сулоласининг еттинчи авлоди бўлмиш Тоҳир ота Раҳимов моҳир уста. У пардозтош қазиб олиш ва ишлов беришга ихтисослашган саноат шаҳри – Ғозғонда икки ўғли, бир қизи, ўн […]

05.08.2025 | 16:37

img260

АСАРЛАРИ УМРИНИНГ ДАВОМЧИСИ

Ўткир ака билан бир идорада ишламаганмиз. Аммо бирга ишлаган айрим ҳамкасбларимиздан кўра яқинроқ бўлиб кетган эдик… … Бу воқеага олтмиш йил бўлди.1965 йилнинг куз ойлари эди. Мен талабалик йилларимда Чилонзорда ижарада яшардим. Ҳозирги Амир Темур хиёбонидан Дўмбирободга 23-автобус қатнарди. Тошкент давлат университети шу хиёбонда, Юридик университет жойлашган қадимги ғиштин бинода қўним топган эди. Бир куни […]

05.08.2025 | 12:46

img198

ЎЗБЕК МАТЕМАТИКАСИНИНГ ОЛТИН ДАВРИ

Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2016 йил 30 декабрь куни мамлакатимизнинг етакчи илм-фан намояндалари билан учрашиб, дилдан мулоқот қилган эди. Ана шу учрашувда илгари сурилган ташаббуслар, Давлат раҳбарининг олимлар олдига қўйган долзарб ва кечиктириб бўлмас масалалари шундан далолат эдики, энди илм-фанга муносабат тубдан ўзгаради, янгича дунёқараш шаклланади. Бундан кейин илм аҳли фақат ўз иши билан машғул […]

05.08.2025 | 08:42

img220

АТЛАС КИЙИБ, АТИР СЕПГАН ЧАМАНИМ…

ЮРТ ВАСФИ Шайдоликда ой олдимга тушолмайди,Кипригидан поёндозлар тўшалгайдир.Юртим, сенинг гўзаллигинг қаршисида,Гўзалликнинг ўзи ҳам ип эшолмайди. Сўйлар қаддинг харитаси сирларимни,Эслатар у хипчабелли дилбаримни.Завқим тошиб, ақлим шошар, ой ўрниданБўйгинангга ташласам кўз қирларимни. Дўппи кийган қиздай дилга солсанг ғулув,Ичар сенинг бошингдан гул ўгириб сув,Икки ўрим сочи – икки дарё бўлиб,Эй белига тушган юрт, сен бунча сулув. Дилим яйрар […]

04.08.2025 | 16:47

img170

“ЎРНАК” БИЗГА ЎРНАК БЎЛСИН!

Жадидлик ҳаракатининг атоқли вакили Элбек (Машриқ Юнусов) кўп қиррали ижодкор ҳисобланади. Ўтли шеърлари, давр руҳини акс эттирган ҳикоялари, Пушкин, Крилов, Некрасовлардан қилган таржималари, тилшуносликка оид мақолалари, тузган луғатлари, дарсликлари ва тўплаган фольклоршунослик намуналари – шоир, носир, таржимон, тилшунос, фольклоршунос, педагог ҳамда таниқли публицист сифатида Элбек жуда катта адабий ва илмий мерос қолдирганидан далолатдир. Ҳаёти давомида […]

04.08.2025 | 14:21

img255

ДЎСТЛИК ЧИНОРИ

Бағри ва кўнгли кенг мамлакатимизда 130 дан зиёд миллат ва элат вакиллари тинч-тотув яшамоқда. Ватандошларимиз тўлақонли ҳаёт кечиришлари, ўз миллий анъаналари ва қадриятларини ривожлантиришлари учун 157 та миллий-маданий марказ, 42 та дўстлик жамияти қизғин фаолият олиб боряпти. Миллий маданий марказлар фаолиятини ривожлантириш учун ҳудудларда “Дўстлик уйлари” ташкил этилган бўлиб, ҳар йили Парламент фонди томонидан молиявий […]

03.08.2025 | 09:00

img296

БАҲРОМБЕК ТАРЖИМОН КИМ БЎЛГАН?

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Сирожиддин Аҳмад Баҳромбек Таржимонга бағишланган янги асарни китобхонларга тақдим этди. Олим Баҳромбек Таржимоннинг П-32607-рақамли “Жиноий иши” ва архив материаллари асосида маърифатпарварнинг таржимаи ҳолини тиклаган ҳамда “Миллий ашъори Таржимон” тўпламини тўлиқ табдил қилган. Баҳромбек Таржимон (Давлатшоев) 1871–1933 йилларда яшаган ўзбек зиёлиси, шоир, ёзувчи ва таржимон. Неъматулло Муҳтарамнинг “Тазкират уш-шуаро” асарида ёзишича, […]

01.08.2025 | 15:59

img333

“ЎЗБЕКИСТОН – ОҲАНРАБОЛИ ЮРТ”

Ҳиндистондаги Жавоҳарлаъл Неру университети профессори, турколог Ахлок Аҳмад Ахан билан суҳбат – Ҳурматли профессор, Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги дўстлик алоқаларининг янги босқичга кўтарилаётгани илм-фан соҳасида ҳам ижобий ўзгаришларга сабаб бўлмоқда. Сизнинг мисолингизда олсак, сўнгги йилларда юртимизга ташрифингиз сони ортиб бормоқда. Бу қувонарли ҳол, албатта. Сизни Ўзбекистон, ўзбек халқи тарихини ўрганишга нима илҳомлантирган? – Ўзбекистонга тез-тез […]

01.08.2025 | 12:21

img576

БЎРБОЙ

“Бўрбой” (“бўрбай”, “бўрвай”) деган сўзни эшитганмисиз? Бу сўз изоҳли луғатда йўқ, демак, адабий тилда ҳам йўқ, лекин шеваларда бор, шунинг учун “Ўзбек халқ шевалари луғати”да бор. Хўш, “бўрбой” нима? Адабий тилдаги “болдир” билан айнан бир маънога эга, яъни оёқ тиззаси ёки тақимдан то тўпиққача бўлган қисми баъзи шеваларда “бўрбой” деб аталади. Кимдадир “тақим нима?” деган […]

01.08.2025 | 09:16

img362

ИККИ ҚУТБНИ БИРЛАШТИРГАН ҲОФИЗ

Негадир, хонандалардан “кумир”им, яъни жон-дилдан яхши кўрадиганим йўқ. Эҳтимол, бу ашула айтишга лаёқатим камлигидандир. Чунки ўзим рубоб ё дутор чалиб, кўпроқ завқ олсам керак-да. Энди секин-секин танбурга ҳам ўтиляпти. Лекин Ҳожи Абдулазиз Расулов, Расул қори Мамадалиев, Ҳалима Носирова, Маъмуржон Узоқов, Комилжон Отаниёзов, Берта Давидова, Ботир Зокиров, Бобомурод Ҳамдамов, Шерали Жўраев ва бошқалар овози-ю ижросида ажиб […]

31.07.2025 | 16:55

img306

ШОХИГА УРСАНГ, ТУЁҒИ ЗИРҚИРАЙДИ

“Менга ёқди”, “Унга ҳам ёқди”, “Ўҳ-ҳў! Жуда кўп одамга ёқибди”… Ижтимоий тармоқларда бу каби хулосалар учун “пойга” бошланиб кетганига анча бўлди. Аммо “Нима ёқибди?”, “Кимга ёқибди?”, “лайк”чиларнинг савияси қандай?” деган саволлар, афсуски, жавобсиз… Тарихан қайсидир ғоя ва мақсадларни юзага чиқариш ёки сиёсий жараёнлардаги ўзгаришларни амалга ошириш учун оломончилик кайфиятидан устомонлик билан фойдаланилган. Ҳозир ана шундай […]

31.07.2025 | 12:25

img269

“ИЛМНИНГ АВВАЛИ ИШТИЁҚ”

Андижон давлат университети Физика-математика факультети профессори, физика-математика фанлари доктори, академик Сирожиддин Зайнобиддинов билан суҳбат – Келинг, суҳбатимизни хотиралардан бошлаб, талабалик йилларингизга назар ташласак. Ўша пайтда сиз яримўтказгичлар ва диэлектриклар физикаси соҳасини танлаган экансиз.  – Физикага болаликдан қизиққанман. Табиий фанларга иштиёқим баландлиги туфайли 1963 йили Тошкент давлат университетининг физика факультетига ҳужжат топширганман. У пайтларда ўқишнинг иккинчи […]

31.07.2025 | 09:07

img182

МАННОН РАМЗИЙ

Яқин тарихнинг оғриқли, кам ўрганилган саҳифаларида қатағон қурбонлари ҳақидаги маълумотлар тобора ойдинлашиб бораётир. XX асрнинг 30 йилларида минглаб ўзбек зиёлилари, маърифатпарварлар қаторида асоссиз айбловлар билан фожиалар қурбонига айланган жадидлардан бири Маннон Рамзий бўлади. Бу ном илк бор мустақиллик йилларида тадқиқотчилар эътиборига туша бошлади. 2009 йили Ғафур Ғулом нашриётида чоп этилган “Тарихнинг номаълум саҳифалари. Ҳужжат ва […]

30.07.2025 | 13:40

img288

“ПРЕЗИДЕНТИМИЗГА ВАЪДА БЕРГАНМАН!”

Абдуллоҳ Жамолиддинов, ёш ихтирочи: – Бу йил Ёшлар кунида Президентимиз бир гуруҳ иқтидорли ва ихтирочи ёшлар билан учрашди. Унда мен ҳам “Ақлли томорқа” лойиҳаси билан иштирок этдим. Лойиҳам экин майдонининг тупроқ намлигини ўлчаб, автоматик тарзда суғориб беришга ихтисослаштирилган. Натижада, бир томчи ҳам ортиқча сув исроф бўлмайди. Бутун дунёда қурғоқчилик хавфи йилдан-йилга ошиб бораётган бир пайтда […]

30.07.2025 | 11:32

img182

ҲАЁТ ЙЎЛИ – ҚУВВАТ МАНБАИ

“Одам танасининг муҳандислик мўъжизаси – умуртқа”, дейди Илон Маск. Дарҳақиқат, умуртқа инсон бўйининг тўртдан бирини ташкил этувчи мураккаб тузилмадир. Абу Али ибн Сино умуртқага озор етса одамнинг жисми ҳам, руҳи ҳам азият чекишини айтиб, ҳар қандай табиб текширувни умуртқадан бошлаши кераклиги бўйича кўрсатма берган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бугунги кунда энг кенг тарқалган […]

30.07.2025 | 09:03

img234

ҚУЁШ ФАРЗАНДИ

1Қатим нур қатида ажиб ёруғлик,Йўлма-йўл улашиб борар зиёни.Тақдири азали Қуёшга боғлиқ,Эзгулик томонга бошлар дунёни… Ёришиб жилолар этади мафтун,Қатрада акс этар унинг борлиги.Тонг отиб, бошланган сеҳрли бу кунКўрсатар бўй-бастин, улуғворлигин. Нурафшон юзидан ёғади меҳр,Қадами етган жой турар уйқудан.Дилларга ойдинлик бахш этиб ахир,Баҳраманд айлайди ажиб туйғудан. Ниш урган майсалар баҳордан дарак,Новдалар кўксида куртаклар – маржон.Ҳаприқиб кўз ташлар […]

29.07.2025 | 16:22

img288

ЎЗБЕК КЕЛАЁТИР…

Ўзбекистон деганда ўнг қўлим беихтиёр кўксимга қандай кўтарилганини ўзим ҳам сезмай қоламан. Айниқса, Янги Ўзбекистоннинг кейинги йиллардаги улкан зафарларининг хуш муждаларини эшитганимда қувонганимдан ўзимни қўярга жой тополмайман. Аслида, камтарин ижодим намунаси бўлган “Ўзбек келаётир…” балладаси бир пайтлар “ўзбек иши”ни уюштирганларга жавоб ўлароқ ёзилган. Шеър улуғ о‘збек тарихининг тараннуми билан бошланса-да, кейинги даврда Янги Ўзбекистон зафарларининг […]

29.07.2025 | 12:38

img566

КУТУБХОНА – БИРНИКИ, МАНФААТ – МИНГНИКИ

Президентимиз ташаббуси билан мутолаа маданиятини янги босқичга олиб чиқиш ҳаракати бошланганига саккиз йил тўлмоқда. Ўтган вақт мобайнида тизимли ислоҳотлар самара бериб, юртимизда китобхонлар сафи кенгайди, китоблар сони билан бирга сифати ҳам ортди. Нашриётлар ва босмахоналар ўртасида соғлом рақобат муҳити шаклланди. Ўз навбатида китоб савдоси билан шуғулланаётганларга қатор имтиёзлар ҳам берилди. Бу ўзгаришлар тадбиркорларни ҳам бефарқ […]

29.07.2025 | 09:23

img226

“АНОЙИНИНГ ЖАЙДАРИ ОЛМАСИ” ҚАРДОШЛАР САҲНАСИДА

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида йигирма икки йилдан буён ўзбек драма театри фаолият кўрсатиб келади. Бу ажойиб театр ҳақида анчадан бери билиб-эшитиб юрган бўлсам-да, у ерга бориш, спектаклларини томоша қилиш шу чоққача насиб қилмаган эди. Яқинда шу ниятим амалга ошди. Чимкентдаги ўзбек драма театри саҳнасида устоз адиб, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Эркин Аъзам қаламига мансуб “Анойининг жайдари олмаси” […]

28.07.2025 | 17:10

img444

Зулфия Қуролбой қизининг “Ойимтилла” романидан иқтибослар

“Ойимтилла” Зулфия Қуролбой қизининг қисмат, муҳаббат ва кураш ҳақида ҳикоя қилувчи романи ҳисобланади. Асар тақдирнинг синовларига дуч келган, аммо ўз ички кучи ва орзуларига содиқ қолган қаҳрамон ҳақида ҳикоя қилади. У ўзи учун эмас, балки ҳаётнинг адолатли бўлиши учун курашади. ***Бугунни эплай олмайдиганлар эртанги кунни қандай яшайди?! ***Айтишларича, ёруғ оламда бор-йўғи ота-она-ю икки ўғил бўлган […]

28.07.2025 | 16:45

img314

JADID KUTUBXONASI